ҚарДУ профессор-ўқитувчилари Испания ва Полша университетларида тажриба алмашди

Қарши давлат университети Тиллар факультети профессор-ўқитувчилари Испаниянинг Jaen университети ҳамда Полшанинг Косзалин Политехника университетида хизмат сафарида бўлиб, хорижий ҳамкасблар билан академик мулоқот ва тажриба алмашдилар. Ташриф давомида чет тилларни ўқитиш методикаси, замонавий педагогик ёндашувлар, ўқув жараёнини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Хорижий талабалар учун немис тили бўйича маъруза ўқилди, шунингдек, ўзбек тили, миллий маданиятимиз ва ҚарДУнинг таълимий салоҳияти ҳақида тақдимотлар ўтказилди. Учрашувларда талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий-таълимий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Ташриф хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш учун муҳим имконият яратади.