Докторантура учун керакли ҳужжатлар рўйхати

30 Август 2024

Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

Ариза.

Қисқача биографик маълумотнома.

Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).

Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси.

Тадқиқот мавзуси бўйича ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертацияси режасининг муфасссал лойиҳаси.

Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг, диссертасия тадқиқоти асосини ташкил этиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий илмий мақола ва иккита тезис чоп этилган бўлиши лозим).

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи В1 ёки Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 14 июлдаги 211-сонли буйруғи билан тасдиқланган рўйхат бўйича).

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик бўйича кириш имтиҳони топширадилар.

Докторантурада ўқиш учун талабгорлар ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.

Ҳужжатлар 2024 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар Ягона электрон тизим http://daraja.ilmiy.uz орқали қабул қилинади.

 

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (97) 556-84-77

Манзил: Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй, Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўлими.