Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси

3 Март 2025

Рахмонова Махфуза Холмуродовна


Миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси мудири,
педагогика фанлари номзоди, доцент
Телефон: +998 88 801 81 18
Электрон почта: rakhmonova.mkh@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

1991 - йилдан Тошкент давлат  маданият институти  ўқув-методик лабараторияси бош лабаранти, турли йилларда  проректор ёрдамчиси, маданий-маърифий ишлар кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси,  Қашқадарё вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бош мутахассиси, Қашқадарё вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармасининг етакчи мутахассиси, Қашқадарё  вилояти  гимнастика  федерацияси ижрочи директори, Қарши давлат университети ахборот-ресурс маркази директори, Қарши давлат университетининг Миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси ўқитувчиси, 2022-йилдан Қарши давлат университетининг Миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Кафедра тарихи

 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005-йил 17-сентябрдаги 9/2-сонли қарори ҳамда Қарши давлат университети ректорининг 2006-йил 4-декабрдаги 253 Х - сонли буйруғига мувофиқ Маънавият асослари кафедраси баъзасида “Милллий ғоя, ҳуқуқ ва маънавият асослари” кафедраси номи билан фаолият кўрсата бошлаган. 2018-йилда университет ректорининг буйруғи билан кафедра номи “Миллий ғоя, маънавият асослари” билан алмаштирилган.

Асосий вазифалари

Миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси таркибида 60212000 – “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш” йўналиши  бўйича бакалаврларга  ўқув режаларида белгиланган фанлар юзасидан юксак савияда дарс беришдан иборатдир. Шу билан бир қаторда, улар илмий тадқиқотлар билан шуғулланадилар, тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларда фаол иштирок этадилар ҳамда талабаларга юқори малакали назариётчи профессор-ўқитувчилар, жумладан, фалсафа доктори (PhD) ва фан номзодлари, шунингдек, тажрибали амалиётчилар дарс берадилар. Ўқув жараёнида таълимнинг анъанавий услублари билан бир қаторда, ноанъанавий тарзда креатив ёндашувлар асосида, дарс машғулотлари олиб борилади ҳамда самарали интерфаол методлардан фойдаланилади.

Ўқитиладиган фанлар

60212000 - “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш” йўналиши ўқув режасига мувофиқ: “Сценарийнавислик ва маданий-оммаий тадбирларни ташкил этиш”,  “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш”, “Ўзбекистон номоддий  маданий мероси”, “Маданият марказлари иши”, “Маданият ва истироҳат боғлари иши”, “Санъат эстетикаси”, “Маданият назарияси ва тарихи” каби фанлар ўқитилади.

Илмий ишлар

Доцент М.Рахмонова муаллифлигида: 2024-йилда “Диншунослик” ўқув қўлланмаси ҳамда 2022-йилда “Ўзбекистон номоддий маданий мероси: халқ достонлари, халқ томоша санъати, халқ ўйинлари” монографияси чоп эттирилди. 

Доцент А.Эркаев  муаллифлигида: “Ўзбекистон йўли”. – Т. 2017-й.; “Маънавиятшунослик”. 2 томлик – Т. 2018-й.; “Ўзбекистон йўли (янги тахрир).” – Т. 2021-й.; “Тафаккур эркинлиги” –Т. 2021-й. монографиялари, “Янги Ўзбекистон мўлжал учинчи ренессанс” –Т. 2021-й.; “Абдулла Орипов  даҳолари”-Т. 2021-. каби илмий ишлар чоп эттирилди.

Доцент А.Ёқубов муаллифлигида: 2024 - йилда “Таълим ҳуқуқи” дарслиги, 2019-йилда “Диний экстремизмга қарши курашишнинг  маънавий-маърифий асослари” ва 2023-йилда “Таълим ҳуқуқи” ўқув қўлланмалари чоп этилди.

Доцент А.Рўзиев муаллифлигида: 2023-йилда "Тарбия" дарслиги, 2022-йилда “Тарбия” ўқув қўлланмаси ва 2023-йилда “Ёшларда маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялаш омиллари” монографияси  чоп эттирилди.

Доцент Д.Сунатов муаллифлигида: 2023-йилда “Маданий макон ва ахлоқий онг диалектикаси” монографияси, 2024-йилда “Ахлоқий тушунча ва ахлоқ элементларининг шахс тарбиясидаги аҳамияти” номли моногарафиясини    чоп эттирилди.

Доцент Ж.Бойсунов муаллифлигида 2023-йил “Ўзбекистонда ёшлар маънавий маданиятидаги ўзгаришлар ва муаммолар” номли моногарафиясини   чоп эттирилди.

Тадқиқотчилар

Тадқиқотчи Ш.Бойбекова 2024-йил 26-октябрда “Маънавий қадриятлар –ижтимоий барқарорлик омили”  мавзусида PhD диссертациясини дастлабки ҳимоясидан муваффақиятли ўтди.

 Файзуллаева Хуршида Қўйлиевна "Бўлажак санъат ва маданият ходимларида ижтимоий-маданий компитентликни ривожлантириш технологияси",

Дўстёрова Садоқат Норсубхоновна “Янги Ўзбекистонда шахс ва жамият манфаатларини уйғунлаштиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари  бўйича тадқиқотчилар илмий изланиш ишларини олиб бормоқдалар.

Ҳамкорлик

Кафедра ЎзМУ, СамДУ, ТерДУ, БухДУ, Низомий номидаги ТДПУ, ТДЮУ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академияси, Тошкент Ислом университети каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатган.

Кафедра ўқитувчилари 

Кафедрада 8 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатади, шундан: 2 нафар фан номзоди (2 нафар доцент ); 1 нафар фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), (1 нафар доцент); 2 нафар доцент; 3 нафар ассистент ўқитувчилардир.

1.Рахмонова Махфуза Холмурадовна – педагогика фанлари номзоди, доцент;

2.Эркаев Абдурахим Панжиевич – фалсафа фанлари номзоди, доцент;

3. Ёқубов Абдурахмон Тўраевич – доцент;

4. Рўзиев Алишер Холмуродович – доцент;

5. Сунатов Дилшод Ҳошимович – фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент;

6.  Бойбекова Шахноза Алиевна – ўқитувчи;

7. Дўстёрова Садоқат Норсубхоновна – ўқитувчи.

8.Файзуллаева Хуршида Қўйлиевна ўқитувчи