Амалий инглиз тили

30 Май 2024

Моҳинур Низомова Баратбоевна


Амалий инглиз тили кафедраси мудири,
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Телефон: +998 91 962-72-22
Электрон почта: nizomovammohinur3@gmail.com
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Чоршанба, Пайшанба, Жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2011-2015 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси  йўналиши бўйича бакалавр, 2019 йил Термиз давлат университетитининг 5А11401- “Хорижий тил ва адабиёати (инглиз тили)” мутахассислиги магистратурани тамомлаган.  

2020-йилдан мазкур университетнинг Факультетлараро чет тили (ижтимоий-гуманитар йўналишлар учун) кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишга келган.

2022- йилдан мазкур университетнинг Факультетлараро инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

2023-йилдан ҳозирги давргача  Амалий инглиз тили кафедраси мудири, доцент лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Кафедра тарихи

1965 йили хорижий тиллардан малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Қарши давлат педагогика институтида инглиз ва немис филологияси йўналишларига талабалар қабул қилина бошланди. Уларга сифатли ва юксак савияда билим бериш, республикамиз жанубида хорижий тиллар ўқитувчиларининг салоҳиятни ошириш мақсадида 1967 йилда Чет тиллари (инглиз ва немис тиллари) кафедраси ташкил топди. 1967-1992 йиллар давомида кафедрани филология фанлари номзоди, доцент Баходир Самадов бошқарган. 1992 йилдан Инглиз тили ва адабиети кафедраси ташкил топган ва кафедрани филология фанлари номзоди, доцент Бобоназар Ўралов, 1993-1995 йилларда филология фанлари номзоди, доцент Йўлдош Темиров устозлар бошқарган. 1995-2013 йиллар давомида Инглиз тили ва адабиети кафедраси мудири этиб филология фанлари номзоди, доцент Қиёмов Рўзи Элбобоевич тайинланди. Кейинчалик ушбу кафедрани филология фанлари номзоди, доцент С. Эгамбердиев, филология фанлари номзоди А. Алиқулов, А. Назаров, П. Қурбонов. 2020 йилдан буён Лингвистика кафедрасини катта ўқитувчи (PhD) М.К.Омонова кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Қарши давлат университети янги таркибий тузулмасига асосан, 2023-йил 29-августдан “Амалий инглиз тили” кафедраси ташкил этилди ва мазкур кафедрага филология фанлари бўйича фалсафа диктори (PhD), доцент М.Б.Низомова кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 

Асосий вазифалари

60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз) таълим йўналиши ҳамда 

70230101 - Лингвистика (инглиз тили) мутахассилиги бўйича кадрлар тайёрланади. 

Ўқитиладиган фанлар

Тилларни ўқитиш методикаси ва технологиялари
Таржима назарияси ва амалиёти
Тили ўрганилаётган мамлакатлар замонавий адабиёти
Ўқиш ва ёзиш амалиёти
Оғзаки нутқ амалиёти
Тил кўникмалари интеграцияси
Мустақил таълим кўникмалари
Маданиятлараро компетенция
Матбуот тили
Амалий грамматика
Амалий фонетика

Илмий ишлар

Кафедра мудири М.Низомованинг "Инглиз ва ўзбек тилларида педагогикага оид терминларнинг тақдиқи" номли монографияси, "Practical English", "Language for economics" номли ўқув қўлланмалари ҳамда "Dictionary for pedagogics" номли луғати нашр этилган;   катта ўқитувчилар: Н. Шакурованинг "Introduction to Roman German Philology" номли ўқув қўлланмаси; С. Намозованинг "Semantic of world combination in english" номли монографияси, ", "Тил ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти" номли ўқув қўлланмаси; С.Жуманованинг "Intercultural Competense"; номли ўқув қўлланмалари нашр этилган.

Тадқиқотчилар

Кафедра мустақил изланувчиси С.Намозова Ф.ф.д проф. Б. Йўлдошев раҳбарлигида "Ўзбекистонда Шекспиршунослик: тараққиёт босқичлари ва тамойиллари"(PhD), Н.Шакурова  ЎзДЖТУ профессори Қ. Тўхтаева раҳбарлигида "Инглиз ва ўзбек тилларида “она” фреймининг консептуал-когнитив таҳлили" (PhD), С. Жуманова Ўзбек ва инглиз тилларида кийим-кечак номларининг лингвокултурологик талқини ва лексикографик тадқиқи” мавзусида Ф.ф.д проф. Г. Тожиева раҳбарлигида (PhD), М.Элмирзаeва ҚарДУ доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори М.Низомова раҳбарлигида “Ижтимоий ҳимояга оид терминларнинг структур-семантик,  лексикографик хусусиятлари  ва таржима муаммолари ( Инглиз ва Ўзбек тиллари мисолида)” мавзусида, И. Каримова “Инглиз ва ўзбек тилларида рақамларнинг структур-семантик, функционал ва прагматик хусусиятлари” мавзусида  Ф.ф.д проф. М. Даниева раҳбарлигида (PhD) илмий даражасини олиш учун тадқиқот олиб бормоқда.

Ҳамкорлик

Швециянинг “Лунд” университети, БелДУ, ЎзДЖТУ, ЎзМУ, СамДЧТИ, БухДУ, ФарДУ, АндДЧТИ, НамДЧТИ, ТерДУ, ЖДПУ.

Кафедра ўқитувчилари

Низомова Моҳинур- кафедра мудири, ф.ф.ф.д.(PhD), доцент.
Шакурова Наргиза - катта ўқитувчи
Қурбонова Сурайё -  ўқитувчи
Чориева Зебинисо    -     ўқитувчи
Эшқобилова Феруза - ўқитувчи
Жуманова Севара    -        ўқитувчи
Хидирова Гулноза   - ўқитувчи
Намозова Саодат - ўқитувчи
Амиров Камолиддин - ўқитувчи
Каримова Ирода - ўқитувчи
Нусратов Жавохир  -         ўқитувчи
Узоқова Шахноза      -        ўқитувчи
Элмирзаева Мафтуна     -     ўқитувчи
Қаюмова Моҳичеҳра      - ўқитувчи  
Ашурова Мафтуна  - ўқитувчи  
Сувонов Илёс - ўқитувчи  
Махмудова Фотима   - ўқитувчи