Замонавий филологик тадқиқотлар: назария, амалиёт ва инновaцион методлар

28 Август 2024

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВAЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ НЕМИС ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ
“ЗАМОНАВИЙ ФИЛОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР: НАЗАРИЯ, АМАЛИЁТ ВА ИННОВAЦИОН МЕТОДЛАР” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

АХБОРОТ ХАТИ

Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлигининг 2024 йил 18-январдаги 16-сон буйруғига асосан Қарши давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедрасида 2024 йилнинг 24-25 октябрь кунлари “Замонавий филологик тадқиқотлар: назария, амалиёт ва инновaцион методлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференцияда  иштирок этиш учун филология соҳалари (тилшунослик, адабиётшунослик ва таржимашунослик)да илмий ишлар олиб бораётган тадқиқотчи профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда шу соҳаларда илмий изланишлар олиб бораётган докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар ва талабалар ҳам таклиф қилинади.

Конференцияда қуйидаги шўъбалар бўйича маъруза тезислари тўплами эълон қилиниши режалаштирилган:

Конференция шўъбалари:

1.      Умумфилологик тадқиқотлар: талқин ва таҳлил масалалари

2.      Адабиётшуносликнинг долзарб масалалари

3.      Замонавий тилшуносликнинг долзарб масалалари

4.      Адабий алоқалар ва таржима муаммолари;

5.      Таълим-тарбия ва янги инновaцион технологиялар

 КОНФЕРЕНИЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

- Тезис ва мақолалар мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги қатордан муаллиф(лар) исми-шарифи, лавозими, илмий даражаси ёзилади. Ундан 1,5 интервал пастда хат бошидан аннотaция, калит сўзлар, янги сатрдан тезис ёки мақола матни ёзилади;

- тезислар ва мақолалар Microsoft Word, Times New Romanда 3-5 тўлиқ бет ҳажмида (немис, рус ва она тилларида) 14 шрифт, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади;

- қайси тилда ёзилишидан қатъий назар тезис ва мақолаларга ўзбек, инглиз ва рус тилларда аннотaция, калит сўзлар матн бошида илова қилинади;

- матндаги кўчирма охирида иқтибос олинган адабиётнинг рўйхатдаги тартиб рақами саҳифа номери квадрат қавс ичида берилади, масалан [3, 55];

- фойдаланилган адабиётлар рўйхати тезис ва мақолалар охирида берилади;

- тезис ва мақолалар иштирокчиларга электрон шаклда юборилади.

Тезис ва мақолаларнинг мазмунига, маълумотлар муаллиф(лар)га тегишли эканига ва келтирилган манбаларнинг тўғрилигига муаллиф(лар) масъул. Анжуманнинг расмий тиллари: она тили, рус, немис ва бошқа чет тиллари. Анжуман материаллари электрон ва китоб тўпламлари ҳолида чоп этилади.

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган материалларни таҳририят анжуман дастурига ва тўпламга киритмаслик ҳуқуқига эга.

Муаллифлардан мақола нашри учун матннинг ҳар бир саҳифаси учун 30 000 (ўттиз минг) сўмдан нашр ҳаққи талаб қилинади. Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар таҳрир қилинган ҳолда, электрон вариантда 2024 йил 10 октяргача қабул қилинади. Мақолалар Қарши давлат университтети Хорижий тиллар факультети Немис  тили ва адабиёти кафедрасида қабул қилинади.

Алоқа учун телефон ва телеграмм рақамлари: +9989342231111 (Маҳмудов Алишер Йўлдошевич – alischer-2473@mail.ru);

Пластик карта: 9860 1901 1036 1168

Ташкилий қўмита манзили: Хорижий тиллар факультети Немис тили ва адабиёти кафедраси. Қарши шаҳар, Кўчабоғ-17