Амалий математика кафедраси

14 October, 2022

Кафедра мудири: 

Джаббаров Ойбек Рахманович

Телефон: (+998 97) 519-11-88

E-mail: oybekjabborov1987@mail.ru  

Джаббаров Ойбек Рахманович ‒ математик моделлаштириш соҳасидаги олим, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори. О.Р.Джаббаров илмий ишлари демпфирлаш таъсирида ночизиқли параболик тенгламалар орқали тавсифланадиган диффузия жараёнларни математик моделлаштиришга катта ҳисса қўшган.

О.Р.Джаббаров 25 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этган, 4 та scopus мақола муаллифи.

проф. М.Арипов раҳбарлигида илмий изланиш олиб бориб, таянч докторантурага ўқиган ва 2022 йилда муддатидан олдин “Демпфирлаш таъсирида ночизиқли параболик тенгламалар орқали тавсифланадиган диффузия жараёнларни математик моделлаштириш” мавзусида (PhD) диссертасиясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

2022 йил октябр ойидан буён О.Р.Джаббаров Қарши давлат университети “Амалий математика” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Кафедра ҳақида

Университет ташкил этилгандан буён “Информатика ва ҲТ”, “Информатика”, “Информатика ва математик моделлаштириш”, “Татбиқий дастурлаш ва информатика”, “Амалий математика ва информатика” номлари остида фаолият олиб борган кафедра негизида Қарши давлат университети ректорининг университет тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 2018-йил 1-ноябрдаги №508-Х буйруғига асосан “Амалий математика ва информатика” кафедраси иккита кафедра — “Информатика ўқитиш методикаси” ва “Амалий математика” кафедраларига ажралди. Кафедрада 2019-йил июнь ойидан  буён техника фанлари номзоди, доцент Эшқораева Норхол Ғузоровна кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Амалий математика кафедрасида 60540200–Амалий математика йўналишида бакалавр ва 70540201-Амалий математика (соҳалар бўйича) мутахассислиги бўйича магистр тайёрланади.

Кафедрада 2019-2020 ўқув йилидан  буён 05.01.07-«Математик моделлаштириш, сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» ихтисослиги бўйича PhD (таянч докторантура) фаолият юритмоқда. Ҳозирда 3 нафар докторант таҳсил олмоқда.

Кафедрада мутахассис бўлиб етишиши кутилаётган бўлажак кадрлар, ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида информатика  ва  математика  фанларидан  таълим бериш, шунингдек корхона ва ташкилотларда компьютер хизматлари кўрсатишда, компьютер дастурларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқаришда иштирок этади ва ОТМ лар ҳамда илмий тадқиқот муассасаларида фаолият олиб боради.

Амалий математика кафедрасида 12,5 штат бирлигида 18 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатади, шулардан 2 нафари фан доктори, 3 нафари фан номзоди, доцент, 4 нафари катта ўқитувчи ва ассистентларни ташкил этади. Кафедранинг илмий салоҳияти 27 %.

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби

Эшқараева Нархол Ғузаровна – техника фанлари номзоди, доцент

Шукуров Омон Мусурмонович – физика-математика фанлари доктори, профессор

Холмуродов Абдулхамид Эркинович–физика-математика фанлари доктори(DSc), доцент

Шукурова Ойсара Пўлатовна – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), (ўриндошлик асосида)

Қурбонов Зафар Маманазарович – катта ўқитувчи 

Эшбоев Эркин Абдирашидович   – катта ўқитувчи

Шойқулов Шодмон Қудратович – катта ўқитувчи

Шовалиев Баҳодир Ҳақназарович – катта ўқитувчи

Пирова Рашида Қудратовна – ўқитувчи

Хуррамов Алишер Ҳасанович – ўқитувчи

Бозоров Акмал Аширович  – ўқитувчи

Қличева Феруза Гулмурадовна – ўқитувчи

Бобохонова Юддуз Баҳодир қизи - ўқитувчи

Хуррамов Исмоил Дилмуродович – ўқитувчи (ўриндошлик асосида)

Матанов Муҳаммад Чаршамиевич – ўқитувчи (ўриндошлик асосида)

Боймуродов Фаррух Фарҳод ўғли - ўқитувчи (ўриндошлик асосида)

Жабборов Ойбек Раҳмонович – ўқитувчи (ўриндошлик асосида)

Одилов Жаҳонгир Қобил ўғли – ўқитувчи (ўриндошлик асосида)

Кафедра томонидан бакалавр йўналиши, қўшма таълим ва  магистратура мутахассислиги бўйича  қуйидаги фанлардан маъруза, амалиёт ва лаборатория машғулотлари олиб борилади:

Алгоритмик тиллар ва дастурлаш

Алгоритмлар ва берилганлар структураси

Криптографик усуллар

Операцион тизимлар

Сунъий интеллект ва нейронтўрли технологиялар

Нокоррект ва тескари масалалар

Жараёнлар тадқиқоти ва оптимал бошқарув

Сплайн функциялар методи

Мультимедиали дастурлаш

Web дизайн

 Компьютер графикаси

Берилганлар базасини бошқариш тизимлари

Математик тизимлар

Ўйинлар назарияси ва жараёнлар тадқиқоти

Тармоқ технологиялари

Математик моделлаштириш асослари

Билимларга асосланган тизимлар

 Сунъий интеллеcт

Компьютерли моделлаштириш

Ҳисоблаш усуллари

Вариацион  ҳисоб  ва  оптималлаштириш  усуллари

Алгоритмлаш  ва  дастурлаш

Кутубхоналарнинг дастурий ва техник таъминоти

Техник тизимларда ахборот технологиялари

Муҳандислик ва компьютер графикаси

Промышленное программирование

Модели данных и системы управления базами данных

Алгоритмы и структуры данных

Основы программирования

Технологии программирования

Компьютерные системы и сети

Илмий ҳисоблаш

Гиперболик  системалар  учун  сонли  усуллар

Аралаш  масалаларни  сонли  ечиш  усуллари

Кафедра профессор-ўқитувчилари мунтазам равишда, Халқаро ва Республика миқёсида ўтказилаётган илмий амалий анжуманларда ўз тезис ва мақолалари билан фаол иштирок этиб келишмоқда. Академик лицейлар, умум ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорлик шартномалари асосида давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари ўтказиб келинмоқда.

2021-2022 йиллар давомида кафедра аъзолари томонидан 1 та монография, 4 та ўқув қўлланма, 3  та ўқув услубий қўлланма Scopus, Web of Science базаларида 6 та мақола чоп этилган.  халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексацияланган журналларда 20 дан ортиқ ва хорижий журналларда 25 га яқин, ОАК тасарруфидаги илмий журналларда 10 дан ортиқ,  Республика миқёсида 20 дан зиёд тезис ва мақолалар чоп эттирилди, Кафедра профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар томонидан 20 дан ортиқ дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилди ва Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ЭҲМ дастурлари учун гувоҳномалар қўлга киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги   №56-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилда Республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси асосида жорий йилнинг 23-24 октябрь кунлари “Математик моделлаштириш, ҳисоблаш математикаси ва дастурий таъминот инженериясининг долзарб муаммолари”,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги №78-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилда Республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси асосида  жорий  йилнинг 3-4 декабр  кунлари “Математик-физика ва математик моделлаштиришнинг замонавий муаммолари” мавзуларида илмий конференция ўтказилди. Конференция ишида Россия, Беларус Республикасидан олимлар маърузалари билан иштирок этишди.

Кафедрада ОТ-Атех-2018-340 «Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш» мавзусидаги (2018-2020) амалий лойиҳа бўйича тадқиқотлар олиб борилди. “Математик моделлаштиришнинг замонавий муаммолари” мавзусида илмий семинар фаолият кўрсатиб келмоқда. Талабалар учун “Дастурлаш асослари, “Берилганларнинг интеллектуал таҳлили”, “Компьютер графикаси” ҳамда “Компьютер саводхонлиги” бўйича тўгараклари  фаолият  олиб  бормоқда. 

Кафедра қуйидаги ОТМ ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган:

-         Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;

-         Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университет;

-         Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали;

-         Самарқанд давлат университети;

-         Термиз давлат университети;

-         Жанубий деҳқончилик илмий татқиқот институти;

-         Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;

-         Урозбоев номидаги Иншоатлар сейсмик мустаҳкамлиги ва механика илмий татқиқот институти;

-         Тошкент давлар техника универсистети;

-         Қарши давлат университети қошижаги 2-сонли Академик лицей;

-         Вилоятимизнинг бир қатор туманларидаги умумтаълим мактаблари; 

Кафедра қуйидаги халқаро ОТМ билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган:

-         Россия ФА Сибир бўлими ҳисоблаш математикаси ва математик геофизика ИТИ;

-         Беларус давлат университети (Беларус Республикаси);

-         Қозон Федерал университети;

-         Янка Купала номидаги Гродно ДУ (Беларус Республикаси);

-         Москва давлат университети қошидаги механика илмий татқиқот институти; 

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўча 17-уй. Тел:(+99891)215-17-71

E-mail: amaliymat@umail.uz