Орипова Нодима ХалиловнаМактабгача таълим кафедраси мудири,
|
Орипова Нодима Халиловна - педагогика фанлари доктори, профессор. 2023 йил 28 декабрда “Вариатив моделлаштириш асосида талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш назариясини тизимлаштириш (бошланғич таълим ихтисослиги мисолида)” мавзусидаги (DSc) докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Н.Орипова 200 дан ортиқ илмий мақола ва ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Туркия, Америка, Россия ва бошқа мамлакатлар ҳамда “Scopus” ва “Web of Science” халқаро маълумотлар базасига кирувчи илмий журналларда 10 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. 2 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ва 2 та монографияси нашр этилган. 2020 йил февраль ойидан буён Н.Х. Орипова Қарши давлат университети “Мактабгача таълим” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
“Мактабгача таълим” кафедраси 1991 йилда Қарши давлат педагогика институтида “Мактабгача тарбия” номи билан ташкил топган. 1993 йилда кафедра номи “Мактабгача тарбия педагогикаси ва методикаси” номи билан юритила бошланган. 2010 йилда кафедра “Ижтимой педагогика-психология ва мактабгача таълим” кафедраси номи билан ўзгарган. 2014 йил 1 апрелдан университет кафедраларининг оптималлашганлиги сабабли ушбу кафедра “Бошланғич таълим” кафедраси таркибига қўшилган ва ”Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси деб номлана бошланди. 2018 йил октябрь ойида Қарши давлат университети структурасига ўзгартириш киритилганлиги боис “Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси таркибидан “Мактабгача таълим” кафедраси ажралиб чиқди ва ҳозирги кунга қадар фаолият юритиб келмоқда.
Кафедрада 60110200 - Мактабгача таълим йўналиши бўйича (кундузги ва сиртқи) бакалаврлар тайёрланади.
Кафедрада 2020 йилидан буён 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича PhD (таянч докторантура) фаолият юритмоқда. Ҳозирда 9 нафар докторант таҳсил олмоқда.
Кафедрада мутахассис бўлиб етишиши кутилаётган бўлажак кадрлар, давлат ва нодавлат МТТларида, педагогика коллежларида, мактабгача ва халқ таълим бўлимларида фаолият олиб боришади, шунингдек турли ОТМ ларда мутахассислик юзасидан илмий тадқиқот ишларини давом эттиришади.
Ривожлантирувчи марказларни ташкил қилиш технологияси
Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш
Халқ педагогикаси
Болалар нутқини ўстириш
Математик тасаввурларни шакллантириш
Болалар жисмоний тарбияси
Табиат билан таништириш
Тасвирий фаолиятга ўргатиш
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар педагогикаси
Умумий педагогика
Хорижда таълим тизими
Мактабгача талимни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш
Таълим тарбиянинг долзарб масалалари.
Инклюзив таълим
Коррекцион педагогика
Кейинги йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор дарслик ва қўлланмалар, монографиялар нашр этилди. Жумладан кафедра мудири Н.Орипова “Педагогик касбий компетентлик ва креативлик” дарслигини ва “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланмасини, кафедра доценти А.Хўжақулоа “Мактабгача таълим менежменти” номли ўқув қўлланмасини, ўқитувчилар: Л.Ботирова “Табиат билан таништириш” номли дарслиигини, Н.Буриева “Умумий педагогика”, М.Алимардонова “Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва техналогияси” ва В.Келдиярова “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланмаларини нашр эттирди. Шу билан бирга мазкур йилларда Р.Рашидова, М.Ражабова ҳаммуалифлигида “Мактабгача ёшдаги болаларда миллий туйғуларни шакллантиришнинг педагогик асослари” номли, Н.Буриева ва С.Ашировалар ҳаммуаллифлигида “Мактабгача ёшдаги болалар дунёқарашини шакллантиришнинг замонавий усуллари” номли, Т.Тиловованинг “Ҳаёт экологияси”, Н.Орипованинг “Вариатив модельлаштириш асосида бўлажак ўқитувчилар касбий педагогик эътиқодини шакллантириш назарияси”, М. Мухаммадиеванинг “Бошланғич синф ўқувчиларида фаолиятлар интеграцияси жараёнида масъулиятлиликни шакллантириш назарияси ва методикаси” номли монографиялари нашр эттирилди.
Кафедрада 2020 йилидан буён 13.00.08- Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича PhD (таянч докторантура) фаолият юритмоқда. Ҳозирда 9 нафар докторант таҳсил олмоқда.
Орипова Нодима Халиловна
кафедра мудири, педагогика фанлари доктори, профессор
Хўжақулов Акбар Эшқувватович
кафедра доценти, педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент.
Муҳаммадиева Манзура Маратовна
кафедра доценти, педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент.
Алимардонова Моҳичеҳра Баҳромовна
кафедра катта ўқитувчиси, педагогика фанлари фалсафа доктори.
Тиловова Наргиза Туроповна
кафедра ўқитувчиси
Ботирова Латофат Луфтиллаевна
кафедра ўқитувчиси
Бўриева Нилуфар Расуловна
кафедра ўқитувчиси