Жаҳон тарихи кафедраси

15 Февраль 2025

Омонова Сарвиноз Ориф қизи


Жаҳон тарихи кафедраси мудири,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Телефон: +998 94-179-53-53
Электрон почта: omonova.so@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Душанба, Сешанба, Чоршанба кунлари соат 09:00 дан 11:00 гача

Меҳнат фаолияти

2010-2013 йй. - Қарши шахар педагогика коллежи талабаси
2013-2014 йй. - Қарши давлат университети Ахборот технологиялари маркази техниги
2014-2018 йй. - Қарши давлат университети талабаси
2018-2020 йй. - Қарши давлат университети магистранти
2020-2020 йй. - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси ўқитувчиси
2022-2022 йй. - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси
2022 й. ҳ.- в.    - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
2024 й  - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси доценти
2024 й  - Қарши давлат университетининг жаҳон тарихи кафедраси мудири

Кафедра тарихи

1957 йилда “Умумий тарих” кафедраси номи билан, 1996 йилдан “Жаҳон тарихи”, 2004 йилнинг 29 сентябридан “Жаҳон тарихи” кафедраси ҳамда “Археология ва этнология” маркази негизида “Жаҳон тарихи ва археология” кафедраси ташкил этилган. Турли йилларда бу кафедрага проф. Г.Тўхтаметов, проф. О.Эшқувватов, проф. А.Мавлонов, доц. Х.Эгамбердиев, доц.С.Турдиев, доц. Й.Манзаров, доц. Т.Рашидова ва доц. О.Бўриевлар мудирлик қилишган. 2014 йил июнидан 2018 декабригача Ўзбекистон тарихи ва Жаҳон тарихи ва археология кафедралари Тарих кафедрасига бирлаштирилди. 2018 йилнинг декабридан кафедра иккига бўлиниб, Жаҳон тарихи кафедраси қайта ташкил этилди, унга дастлаб вақтинчалик т.ф.н. Н.Ражабова мудирлик қилди. Кафедрага 2019 йил июлдан – 2023 йил ноябргача т.ф.д., профессор Г.Мўминова мудирлик қилди. 2023 йил ноябрдан – 2024 йил февралгача вақтинчалик т.ф.ф.д. Ж.Бердиев мудирлик лавозимини юритди. 2024 йил февралидан кафедрага т.ф.ф.д.(PhD), доцент С.Омонова бошчилик қилиб келмоқда. Мудирлар орасидан кафедранинг равнақига жуда катта ҳисса қўшган олимлардан Г.Тўхтаметов, О.Эшқувватов, А.Мавлонов, Т.Рашидова, О.Бўриев, Г.Муминовалар фаолият кўрсатишган. Улар Қарши давлат университети “Умумий тарих” (кейинчалик Жаҳон тарихи ва археология) кафедрасида унумли фаолият кўрсатишди. Иш жараёнида унумли меҳнат қилиб устоз деган улуғ номни шараф билан оқладилар. Улар ўз фаолиятлари давомида ёшларимизни етук мутахассис, комил инсон қилиб тарбиялашга улкан ҳисса қўшиш билан бирга юздан ортиқ илмий мақолалар, рисолалар ва китоблар ёзиб нашрдан чиқаришди. 2004 2013 йилларда Очил Бўриев кафедрага мудирлик қилди. Унинг раҳбарлиги жараёнида ҳам кафедра иш фаолияти сусайгани йўқ, аксинча янада юқорига кўтарилди. Кафедра қошида “07.00.07 – Этнология, этнография ва антропология” ихтисослиги бўйича илмий семинар фаолият кўрсатди. Унда кўплаб номзодлик ва докторлик диссертациялари муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган (жумладан хорижий тадқиқотчилар ҳам). Доц. О.Бўриев 2013 йилнинг январь ойида Турон Фанлар академиясининг академиги, 2017 йилнинг июнидан университетнинг фаҳрий профессори бўлди. 2000 йилдан бошлаб кафедрага ёш ўқитувчилар қабул қилиниб, аспирантурада таҳсил олиб, номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди. Уларга т.ф.н., доц. Г.Тошева (1976-2012), т.ф.н. Ф.Раҳмонов, т.ф.н. Н.Ражабова ва т.ф.н. М.Усмоновларни киритиш мумкин. Ундан кейинги даврларда Ж.Бердиев, Г.Равшанова, Ф.Эгамбердиев, Ф.Тўхтамишева, С.Омонова, Н.Тоштемировалар тарих фанлари бўйича фалсафа доктори даражасини олдилар. Университет таянч докторантлари Б.Тошпўлатов ва О.Очиловалар эса муддатидан илгари фалсафа доктори даражасини олдилар ва мукофот пулларига сазовор бўлдилар. Кафедрада ҳозирги вақтда 1 нафар профессор, 2 нафар фан доктори, 5 нафар доцент, 6 нафар фалсафа доктори, 1 нафар катта ўқитувчи ва 1 нафар ассистент-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик технологиялари ва ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган. Кафедра қошида иккита замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган маъруза заллари мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан маъруза машғулотлари мазкур маъруза залларида олиб борилади. Кафедранинг ўқув юкламасида археологик, этнологик ва педагогик амалиётлар ҳам бўлиб, талабалар белгиланган режага мувофиқ амалиётга олиб чиқилади. Кафедра ҳалқаро алоқаларда Қарши давлат университети ва Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан имзоланган мерморандумга асосан қўшма таълим дастури асосида “Россия тарихи ва хужжатшунослиги” кафедраси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳамкорлик доирасида “Россия тарихи ва хужжатшунослиги” кафедраси доцентлари Анна Дудка ва Иван Шатохинлар магистрантларга маъруза ўқишди.  2021-2022 – ўқув йилидан бошлаб кафедра халқаро ҳамкорлик алоқалари асосида 70220301 — История (по направлениям и видам деятельности) мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури асосидаги магистратура йўлга қўйилди. 2023-2024 – ўқув йилида эса Л. Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети доценти Арна Сарсамбекова ва Тожикистоннинг Панжикент педагогика институти профессори Шодмон Воҳидовлар дарс ўтишди. Кафедра ЎзРФА Тарих, Археология, Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтлари, ЎзМУ, СамДУ, ТерДУ, БухДУ, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети каби олий таълим муассасалари билан доимий илмий ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур йўналишда ЎзРФА Тарих институти профессорлари Қаҳрамон Ражабов ва Адҳамжон Ашировлар магистрантларга маъруза ўқишди. Кафедра қошида “Ёш археологлар” тўгараги фаолият кўрсатиб, унда 40 га яқин иқтидорли талаба жалб этилган ҳамда уларга илмий тадқиқоти иши мавзулари берилган. Кафедра ютуқлари: 2020-2021 ўқув йилида кафедра ўқитувчилари Муртоз Усмонов, Фахриддин Рахмонов, Асрор Пардаев ва Нилуфар Ражабовалар доцент унвонини олишди. 2021 йилда кафедра ўқитувчиси Жамшид Бердиев, 2022 йилда Гулора Равшанова, Бекзод Тошпўлатов, Фаҳриддин Эгамбердиев, Ойдиной Очилова, Нигора Тоштемирова ва Сарвиноз Омоновалар тарих фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олишди. Кафедра доценти Фахриддин Раҳмонов (DSc) ва кафедра ўқитувчиси Фотима Тўхтамишоваларнинг (PhD) диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинди. 2024-2025 ўқув йилида  кафедра ўқитувчилари Фахриддин Раҳмонов профессор унвонини, Фахриддин Эгамбердиев ва Абдували Дўстов доцент унвонини олишди. Кафедрада профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида тез-тез иқтидорли талабалар илмий анжуманлари, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа турли тадбирлар ташкил этиб турилади. Буларнинг натижаси ўлароқ, кафедра иқтидорли талабалари Рахматова Дилбар (Илмий раҳбари С.Омонова), Асал Муҳаммадиева (Илмий раҳбари О.Бўриев)лар  Навоий номли давлат стипендиясини қўлга киритишди. Зойирова Гулмира (Илмий раҳбари Н.Ражабова) эса “Ёшлар билан ишлаш жараёнида медиа саводхонлиги” номли тренингда фаол иштирок этиб сертификат билан, “Миллат умиди” Ёшлар форумида “Энг яхши иштирокчи” номинациясида ғолиб бўлди. Кафедранинг яна бир иқтидорли талабаси Тўйчиева Маҳлиё (Илмий раҳбари Ф.Раҳмонов) “Истеъдод” Республика кўрик танловида Рассомлик бўйича 1 ўринни эгаллади. Кафедра иқтидорли талабалари Ашуров Давронбек, Искандаров Расулбек ҳамда Исматов Шамсиддинхонлар Республика “Заковат” Интеллектуал олимпиадасининг умумжамоа ҳисобида мутлоқ ғолибига айланишди. 2022 йил 14 май куни “Жаҳон тарихи” кафедраси томонидан “Марказий Осиё цивилизация тизимида Ўзбекистон тарихи ва маданияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда Ҳиндистон, Покистон, Россия, Полъша, Бангладеш, Қозоғистон, Туркия ва Миср республикаларидан профессорлар ҳамда Республикамизнинг етакчи олимлари ўзларининг маърузалари билан қатнашдилар. 2023 йил ноябр-декабр ойларида кафедранинг катта ўқитувчилари PhD Б.Тошпўлатов ва PhD О.Очиловалар Туркиянинг Испарта шаҳридаги Сулаймон Демирел университетига илмий стажировкада бўлиб малака оширдилар.

Асосий вазифалари

Кафедра аъзоларининг асосий вазифаси 60220300 – Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича) йўналиши бўйича талабаларга ва 70220301 – Тарих (йўналишлар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистрантларга ўқув режаларида белгиланган фанлар бўйича юксак савияда дарс беришдан иборатдир. Шунингдек, улар илмий тадқиқотлар билан шуғулланадилар, тарбиявий ва маънавий маърифий ишларда фаол иштирок этадилар.
Халқаро муносабатлар йўналишига оид масалалар бўйича талабаларга юқори малакали назариётчи профессор-ўқитувчилар, жумладан, фан докторлари ва номзодлари, шунингдек, тажрибали амалиётчилар дарс берадилар. Улар республикадаги илмий марказлар ҳамда ўқув муассасаларида ўз малакасини мунтазам ошириб борадилар. Ўқув жараёнида таълимнинг анъанавий услублари билан бир қаторда, ривожланган информасион технологияларга асосланган инновасион ёндашувлар, жумладан, интернет тизими орқали масофавий ўқитишнинг индивидуал ва жамоавий шаклларидан фойдаланадилар.

Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат: 60220300 – Тарих (малакатлар ва йўналишлар бўйича)

1. Махсус тарих фанлар

2. Рақамли тарих

3. Тарихий антропология

4. Археология ва этнология

5. Жаҳон тарихи

6. Фан ва техника тарихи

7. Халқаро ҳамкорлик ва дипломатия тарихи

8. Жаҳон цивилизациялари тарихи

9. Тарих ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари

10. Нумизматика

11. Хорижий мамлакатларнинг замонавий тарихи

Магистратура: 70220301 – Тарих (йўналишлар ва фаолият турлари бўйича)

Тарихий реконструкция масалалари

Полеоэкология ва цивилизация динамикаси

Қадимги Шарқ тарихи манбалари ва тарихшунослиги

Жаҳон этнологиясининг долзарб масалалари

ХХ асрда Евроосиёда сиёсий жараёнлар: тарихи ва замонавий тенденциялар

XVIII-XIX аср Россиянинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши

Илмий ишлар

Кафедранинг илмий-тадқиқот мавзуси “Жаҳон цивилизациялари контексида Қашқадарё воҳаси”деб номланиб, мазкур йўналиш бўйича Г.Мўминова, О.Бўриев, Ф.Раҳмонов, Н.Ражабова, М.Усмонов, А.Пардаев, Ж.Бердиев, Б.Тошпўлатов, Ф.Эгамбердиев, Ф.Тўхтамишевалар тадқиқотлар олиб бормоқдалар. 

Тадқиқотчилар

Ф.Раҳмонов "Жанубий Ўзбекистон ўзбеклари анъанавий деҳқончилигининг этноҳудудий хусусиятлари (ХИХ аср охири – ХХ аср)" мавзусида, А.Пардаев "Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаёти ва ижтимоий турмуш шароити (1985-2021-йиллар)" мавзусида, Н.Ражабова “ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Қашқадарё воҳасининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти” мавзусида, Ж.Бердиев "ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Қашқадарё воҳаси аҳолисининг таркиби ва этнотопономик тарихи" (ёзма манбалар ва топономик материаллар асосида) мавзусида, Ф.Эгамбердиев "Кеш воҳаси илк ўрта асрлар даври қишлоқлари маданияти" мавзусида, Б.Тошпўлатов "Ўзбекистонда тиббий таълимнинг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши (1917-2021 йй.) мавзусида, О.Очилова "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш сохасини ривожлантиришда халқ табобатининг ўрни (1945-2021 йй.)" мавзусида, Н.Тоштемирова "Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш иши тарихи (1991-2019 йй.)" мавзусида, С.Омонова "Ўзбекистонда хотин-қизлар спортини йўлга қўйиш ва ривожлантириш иши тарихи" (1991-2021 йй)" мавзусида илмий тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.

Ҳамкорлик

Кафедра ЎзРФА Тарих, Археология, Шарқшунослик илмий-тадқиқот институтлари, ЎзМУ, СамДУ, ТерДУ, БухДУ, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети каби олий таълим муассасалари билан доимий илмий ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур йўналишда ЎзРФА Тарих институти профессорлари Қаҳрамон Ражабов ва Адҳамжон Ашировлар магистрантларга маъруза ўқишди.
Қарши давлат университети ва Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан имзоланган мерморандумга асосан қўшма таълим дастури асосида “Россия тарихи ва хужжатшунослиги” кафедраси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳамкорлик доирасида “Россия тарихи ва хужжатшунослиги” кафедраси доцентлари Анна Дудка ва Иван Шатохинлар магистрантларга маъруза ўқишди. 
2021-2022 – ўқув йилидан бошлаб кафедра халқаро ҳамкорлик алоқалари асосида 70220301 — Тарих (йўналишлар ва фаолият турлари) мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури асосидаги магистратура йўлга қўйилди.

Кафедра ўқитувчилари

Мўминова Гавҳар-тарих фанлари доктори, профессор

Очил Бўриев - тарих фанлари номзоди, профессор

Раҳмонов Фахриддин –тарих фанлари доктори, доцент.

Ражабова Нилуфар, тарих фанлари номзоди, доцент

Усмонов Муртоз-тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

Омонова Сарвиноз- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.

Бердиев Жамшид - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.

Дўстов Абдували- доцент в.б. 

Равшанова Гулора- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)

Шодиева Дилноза - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)

Эгамбердиев Фахриддин- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)

Тўхтамишева Фотима- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)

Панжиев Адҳам – ассистент ўқитувчи

Тоштемирова Нигора- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)

Ҳазратов Нурали - ассистент ўқитувчи