Олий таълимда илғор тажриба: Андижон вилояти олийгоҳлари вакиллари ҚарДУда
6 Ноябрь 2026, 04:51
Университет янгиликлари
Бугун Анджон вилоятидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари Қарши давлат университетига ташриф буюришди. Ташриф давомида меҳмонлар университетдаги мавжуд шарт-шароитлар ва амалий лойиҳалар билан яқиндан танишдилар. Хусусан, Тиллар факультети ўқув биноси, кутубхона, Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази, "Лочин" футбол клуби стадиони, Анжуманлар саройи, Халқаро илмий лабораториялар маркази ҳамда Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш лабораторияси фаолияти намойиш этилди. Ташриф якунида меҳмонлар учун университет фаолияти, таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини рақамлаштириш, талабалар бандлигини таъминлаш, замонавий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш билан ҳамкорлик йўналишларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан умумий тақдимот ўтказилди.