Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими

14 Февраль 2024

Акрамов Шерзод Халмирзаевич


Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи,
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 

Телефон: +998 93 152 00 82
Электрон почта: 
 
Қабул кунлари: Ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2006 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети бакалавр йўналишини, 2008 йилда магистратура мутахассислигини, 2011 йилда эса аспирантура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Қарши давлат университети Филология факультети “Адабиётшунослик” кафедраси ўқитувчиси, 2021 йилдан Филология факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозимида ишлаган. 2024 йил 29 январдан Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Бўлим тарихи

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими негизида 2023 йилнинг 16 ноябрида университет ректорининг буйруғига асосан Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими қилиб ўзгартирилди. Ҳозирда Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими деб юритилади.

Асосий вазифалари

  • Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Талаба-ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор талабалар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларни қўллаб-қувватлаш;
  • талаба-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш;
  • талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш;