Француз тили ва адабиёти кафедраси

24 май 2023

Зоирова Азиза Ибрагимовна


Француз тили ва адабиёти кафедраси мудири,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори
Телефон: +998 97 290-12-27
Электрон почта: Zoirova.qarshi.du.@gmail.com
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

Азиза Зоирова 1994-1999 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таржимонлик факультетида таҳсил олди. Имтиёзли диплом билан ўқишни тамомлаб, 1999 йилдан 2001 йилгача Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 1-мактабда ўқитувчиси сифатида фаолият юрита бошлади. У 2001-2002 йилларда Қарши давлат университети девонхона мудираси лавозимида ишлай бошлади. 2002 йилдан бошлаб эса Қарши давлат университетининг Француз тили бўлимида ўқитувчи бўлиб ишга кирди.  Азиза Зоирова 2004 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таржимонлик факультетига ишга ўтди. 2005 йилдан бошлаб Қарши давлат университетининг Француз тили бўлимида ишлай бошлайди. Азиза Зоирова турли лавозимларда ҳам фаолият юритган; 2011 йилдан 2014 йилгача Қарши давлат университетининг Роман-герман факулътетида ўқув ишлари бўйича декан муовини, 2014-2019 йилларда Қарши давлат университети Француз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчи лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан ҳозирга қадар Қарши давлат университетининг француз тили ва адабиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Азиза Зоирова фаолияти давомида бир қанча муваффақиятларга ҳам эришган; 2016 - йил 18 март куни кафедра у Франция давлатининг “Академик Палма” орденига сазовор бўлган бўлса, . 2023 йилнинг март ойида эса II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди ҳамда орденни шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи топширди.  2023 йилнинг 7 январ санасида Зоирова Азиза Ўзбекистон Миллий университети доценти Ширинова Раҳима Ҳакимовна раҳбарлиги остида “Француз феминист адибалар асарлари таржимасининг гинокритик тадқиқи (Жорж Санд ва Жермина де Стал асарлари таржимаси мисолида) мавзусида илмий иш диссертациясини ҳимоя қилди ва фалсафа доктори даражасини олди.

 

Кафедра тарихи

Қарши давлат университетида 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб “Француз тили” бўлими ўз фаолиятини бошлади.
2014 - йил февраль ойидан “Француз тили ва адабиёти” кафедраси сифатида катта ўқитувчи Г.Қўшаева раҳбарлигида қайта ташкил этилди. 2019-йил февраль ойидан буён катта ўқитувчи А.Зоирова кафедра мудири сифатида фаолият олиб бормоқда. Кафедрада 3 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фан номзоди, доцент, 4 нафар катта ўқитувчи ва 6 нафар ассистент ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Илмий салоҳият – 40%. Г.Қўшаева Хитойнинг Шанхай университетида ва Германиянинг Мюгелзеэ таълим марказида, К.Баратова Хитойнинг Шанхай университетида, Т.Шерматова, Ҳ.Жўрақобилова, Ҳ.Ҳамзаевлар Франциянинг IMEFинститутида, А.Зоирова Франциянинг ла Рошел шаҳридаги CEMEA ўқув марказида, 2013- йилда Безансон шаҳридаги СLА ўқув марказида ўз малакаларини ошириб қайтдилар. Университетимизга 2001- йилда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси  Клод Ришар жаноблари, 2013 йил 20 майда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Fransua  Gotye жаноблари ташриф буюришган.

Асосий вазифалари

Кафедра 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили), 2021-2022 ўқув  йилидан бошлаб эса 60230100 –  Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили)  йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайди. 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб магистратура йўналиши ҳам ташкил этилди.

Ўқитиладиган фанлар

"Ўқиш ва ёзиш амалиёти
Тилшунослик
Адабиётшунослик
Жаҳон адабиёти
Мамлакатшунослик
Чет тилларни ўқитишнинг интеграллашган курси
Лексикология ва стилистика
Тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти тарихи
Назарий грамматика ва фонетика.
Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари
Тил назарияси
Хорижий тилларни ўқитишда маданиятлараро мулоқот
Ўрганилаётган тил тарихи
Амалий грамматика
Амалий фонетика
Ўрганилаётган тил филологиясига кириш
Таржима назарияси ва амалиёти
Иккинчи чет тили.
Фрацсуз тили, (Факулътетлараро) 
Магистратура (Лингвистика)
Махсус фанларни ўқит .метод
Замонайий лингвистика
Илмй ва касбий фаолиятга юналтирилган таълим
Лингвистик таҳлил методлари
Қиёсий тилшунослик
Матн тилшунослиги
Магистирлик ишига раҳбарлик
Амалий хорижий тил

Илмий ишлар

“Француз тили ва адабиёти” кафедрасида ҳар йили “Филология илмининг долзарб масалалари” Республика миқёсидаги илмий – мақолалар конференцияси бўлиб ўтмоқда ва даврий тўплами  нашр этилмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан жами  100 дан ортиқ мақола ва тезислар чоп этилди, шундан 30 дан ортиқ илмий мақола халқаро  ва ОАК тасарруфидаги журналларда чоп этилган бўлса, бир қанча мақола, тезислар дарслик чоп этилди, кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан 1 дарслик, 7 та SCOPUS базасидаги илмий журналларда, 10 та халқаро,  15 та илмий мақола ОАК тасарруфидаги журналларда  ва Республика миқёсидаги турли хил конференцияларда 35 та мақола чоп этилди.

Тадқиқотчилар

Ҳамзаев Ҳасан Ражаббоевич. "Туризимга оид атамалар таснифи". Илмий раҳбар доцент Г.Раҳимова
Мияссаров Элдор Аманович. "Волтернинг "Задиг" асарида шарқона калоритларнинг ифодаланиши". Илмий раҳбар профессор А. Маматов.
Қосимов Камол. "Франсуз ва ўзбек тилларида рухсат ва таъқиқ категориялари". профессор Ж. Якубов.

Ҳамкорлик

1. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
2. Ўзбекистон Миллий Универсттети
3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
4. Самарканд давлат чет тиллар институти
5. Самарканд давлат педагогика университети
6. Қарши давлат университети қошидаги 1-академик лицейи
7. Қарши ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаби интернати 
8. Қарши тумани “Янги  Батош”  маҳалласида жойлашган  71-умумтаълим мактаби
9. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги "Alliance française" тил ва маданият маркази 
10. Франция давлатининг Монпеле шаҳри Паул Валерй университети
11. Франция давлатининг "Accent français" институти

Кафедра ўқитувчилари

Азиза Зоирова
Журақобилова Ҳамида
Ярманов Фахриддин
Мияссаров Элдор
Баратова Клара
Элмуротов Турамурот
Ашурова Бону 
Ҳамзаев Ҳасан
Қосимов Камол