Ташкил топган санаси: 2023-йил 29-декабрь
Лабораториянинг илмий йўналиши
Табиий ва синтетик бирикмаларнинг кимёвий таркиби, тузилиши ҳамда биологик фаоллигини ўрганиш;
Табиий ва синтетик полимерларни синтез қилиш ва модификация қилиш, янги полимер ҳамда нанокомпозит материаллар яратиш;
Тиббиёт, фарматсевтика ва қишлоқ хўжалиги учун доривор ва биологик фаол препаратлар ишлаб чиқиш;
Биологик фаол бирикмаларнинг фармакологик фаоллиги молекуляр механизмларини тадқиқ қилиш;
Замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари, квант-кимёвий ҳисоблашлар ва молекуляр моделлаштиришдан фойдаланиш;
Полимер ва табиий материалларни олишнинг экологик хавфсиз (“яшил кимё”) технологияларини ишлаб чиқиш;
Махсус физик, механик ва электр хоссаларга эга бўлган наноструктурали материаллар, нанотолалар, нанокомпозитлар ҳамда функционал полимер тизимларини яратиш.
Лабораториянинг мақсади
Лабораториянинг асосий мақсади — табиий бирикмалар, полимерлар ва биологик фаол моддалар кимёси соҳасида фундаментал ҳамда амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш орқали янги материаллар, доривор препаратлар ва уларни ишлаб чиқаришнинг юқори самарали технологияларини яратиш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасида фан, саноат, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт ривожига хизмат қилдиришдан иборат.
Лабораториянинг вазифалари
Юрак-қон томир, вирусли ва онкологик касалликлар, шунингдек қандли диабет, камқонлик, асаб тизими, жигар ва бошқа ҳаётий муҳим органлар касалликларини даволаш учун табиий ва синтетик биологик фаол бирикмалар асосида янги доривор препаратлар яратиш, шунингдек амалда қўлланилаётган препаратларнинг янги хусусиятлари ва қўлланиш йўналишларини аниқлаш;
Маҳаллий ўсимлик хомашёсидан доривор модда ва уларнинг дори шаклларини ишлаб чиқаришнинг илмий-технологик усулларини ишлаб чиқиш, шу жумладан маҳаллий ўсимлик хомашёсини комплекс қайта ишлаш технологияларини яратиш, унинг барча компонентларидан максимал даражада фойдаланиш ҳамда хавфли эритувчилар ва реагентлардан воз кечиш;
Ўсимликларни саноат миқёсида қайта ишлаш чиқиндиларидан биологик фаол моддаларни ажратиб олиш технологияларини ишлаб чиқиш;
Доривор препаратларни стандартлаштириш ва сертификатлашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш;
Моддалар молекуляр тузилишини чуқур ўрганиш, уларнинг ўзаро таъсири ва тузилма ҳосил қилиш тамойилларини аниқлаш, квант-кимёвий жараёнларни амалга ошириш имкониятларини ҳамда маълум молекуляр хусусиятларга эга полимерларни олишнинг механокимёвий усулларини тадқиқ этиш.
Лаборатория жиҳозлари
АЛПҲА ФТ-ИР спектрометри, 2022
Ротацион буғлатгич , 2024
АА-7000 икки нурлик атом-абсорбция спектрометри
Сигма 3-18КС совитиладиган стол усти сентрифугаси, 2025
Стуарт СМП10/СМП20 эриш ҳароратини аниқлаш қурилмаси, 2024
Мажбурий конвекцияли қуритиш шкафи, 2025
МДС-15 микротўлқинли парчаланиш тизими, 2025
Буғли стерилизатор (автоклав), 2025
Рақамли стасионар пҲ-метр, 2025
Н-300М моделидаги бинокуляр микроскоп, 2020
Микросентрифуга, 2020
Электрон аналитик тарози, 2023
Спектрофотометр, 2022
5 л/соат қувватга эга дистиллятор, 2022