Умумий физика кафедраси

14 Февраль 2025

Қўйлиев Баҳрон Тўхлиевич


Умумий физика кафедраси мудири,
Физика-математика фанлари номзоди, профессор
Телефон: +998 97 723 70 31
Электрон почта: bahromq@rambler.ru
 
Қабул кунлари: Ҳар куни соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

Қўйлиев Баҳром Тўхлиевич – Молекуляр спектроскопия соҳасидаги олим, физика-математика фанлари номзоди, профессор. Оптика, молекуляр оптика, комбинацион сочилиш спектроскопияси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боради. Мазкур йўналишда унинг 90 дан ортиқ илмий ишлари, шу жумладан 7 та иши Scopus базасидаги журналларда нашр этилган. 2023 йилдан буён Қарши давлат университети “Умумий физика” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Оптика номли дарслиги ва бир нечта ўқув қўлланмалари нашр этилган.

Кафедра тарихи

2021 йилда «Умумий физика» кафедраси ташкил топган. Кафедрада 2 та профессор, 3 та фан номзоди, доцент, 2 та катта ўқитувчи, 2 та ассистент ўқитувчи ва 3 та таянч докторант фаолият кўрсатмоқда. Илмий салоҳият – 50 %. «Умумий физика» кафедраси 60530500 -  Физика талим йўналиши бўйича мутахассис чиқарувчи кафедра ҳисобланади.  Кафедрада «70530501 -  Физика (йўналишлар бўйича: оптика, магнитооптика, молекуляр оптика)» мутахассислиги бўйича магистратура мавжуд. 

Асосий вазифалари

Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган. Кафедра қошида иккита замонавий ахборот-коммуникация ва мультимедиа воситалари билан жиҳозланган маърузалар зали мавжуд. Кафедрага ҳозирги кунда Қўйлиев Бахром Тўхлиевич раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш учун барча ёш ўқитувчилар тажрибали ўқитувчиларга бириктирилган. 5 нафар ўқитувчи докторлик PhD илмий иши устида ишламоқда. Кафедра қошида илмий семинар фаолият кўрсатади. Кафедра ЎзР ФА Астрономия институти, Самарқанд давлат университетининг Муҳандислик физикаси институти “Оптика ва спектроскопия” кафедраси, Ўзбекистон Миллий университетининг "Фотоника" кафедраси, Ион-плазма ва лазер технологияси ва кўпгина республикамиздаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик асосида фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари кафедранинг МДҲ мамлакатлари Олий  ўқув юртлари билан ҳамкорлик шартномалари ҳам мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари Санкт-Петербург университети, Киев Миллий университетлари профессорлари билан ҳамкорликда мақолалар чоп эттиришмоқда ва ташриф буюришиб дарслар ўтмоқда. 2024-2025 ўқув йилида Киев Миллий университети профессори И.Ю.Дорошенка ҳамда доцентлар А.П.Науменко, В.С.Кудрялар ZOOM платформаси орқали талабаларга ва ёш олимларга маърузалар ўқишмоқда.

Ўқитиладиган фанлар

Механика, молекуляр физика, электр ва магнетизм, оптика, атом физикаси, лазер физикаси, молекуляр спектроскопия, молекуляр оптика, энергетик ресурслар физикаси, спектроскопия асослари ва физиканинг замонавий тадқиқот усуллари

Илмий ишлар

Молекуляр спектроскопия

Тадқиқотчилар

Умарова Саида, Хўжамбердиева Жамила, Саломов Умид, Некбоев Асқар, Ботиров Ҳаёт, Қурбонова Нафиса

Ҳамкорлик

           ЎзР ФА  У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти 
 Киев миллий университети 

Ўзбекистон миллий университети

Самарқанд давлат университети

Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси

Талимаржон ИЭС АЖ

Муборак газни қайта ишлаш заводи АЖ

Деҳқонобод калий заводи АЖ

Кафедра ўқитувчилари

Қўйлиев Бахром Тўхлиевич
Хайриддинов Ботир Эгамбердиевич
Узоқова Гулноза Сайдуллаевна
Умарова Саида Ўроқовна
Хўжамбердиева  Жамила Норқобиловна

Ботиров Ҳаёт Зокир ўғли

Дилмуродов Шавкат Дилмурод ўғли
Мейлиев Лазиз Орзиқулович
Турдиев Ўрал Ибрагимович
Саломов Умид Эркинович
Некбоев Асқар Абдували ўғли
Эркинова Динора Абдулҳамид қизи

Қурбонова Нафиса Илҳом қизи

2024-йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан амалга оширилган ўқув-услубий ва илмий тадқиқот ишлари:

Халқаро илмий журналларидаги (ОАК рўйхатидаги) илмий мақолалар – 13 та, Республика илмий журналларидаги (ОАК рўйхатидаги) илмий мақолалар – 18 та, Scopus ва Web of Science базасидаги илмий журналлардаги илмий мақолалар – 5та, Дарслик – 1та, ўқув қўлланма – 2 та нашр этилди. Бир дона патент ва 5 дона ДГУ муаллифлик гувоҳномалари олинди. Уч нафар хорижлик профессор-ўқитувчилар дарс ўтиш жараёнига жалб этилди. Бир дона доцентлик илмий унвони олинди. Бир нафар профессор-ўқитувчи хорижда малака оширди. Кафедрада иқтидорли талабалар гуруҳи мавжуд. Кафедрада фан тўгараги фаолият кўрсатмоқда. Давлат гранти учун ариза берилди. Талабаларимиздан Алланазарова Сарвиноз ва Холиёрова Эзоза Улуғбек номли давлат степендияси ғолиби бўлишди. Хўжалик шартномаси асосида 16 миллион сўм топилди. 2025 йилда кафедрада 1 нафар таянч-докторант PhD илмий ишини ҳимоя қилиш режалаштирилган.