Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти фаол аъзолари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қарши шаҳридаги "Мурувват" болалар интернат уйига ташриф буюрилди. Ташриф давомида интернат ҳудудига 20 туп манзарали дарахт кўчати экилди. Мазкур тадбир ҳудудни ободонлаштириш ҳамда болалар учун янада яшил ва мусаффо муҳит яратишга қаратилди. Шунингдек, ёшлар тарбияланувчилар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларга кўтаринки кайфият улашдилар.