Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор

27 июнь 2023

Джураев Хуршид Ғайбуллаевич


Қарши давлат университети молия-иқтисод ишлари бўйича проректор

 

Телефон: +998 75 220-02-15

Электрон почта: xurshid.djurayev.qdu@mail.ru

 

Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари соат 15-00 дан 18-гача 

Джураев Хуршид Ғайбуллаевич 1983 йил 19 июль куни Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида туғилган. 2005 йил Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини2006 йил Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ўқув бўлимида услубчи вазифасидан бошлаган. 2006 йил-“Гидротехника-ирригация” хусий ишлаб-чиқариш корхонаси хисобчиси, 2006-2015 йиллар - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси маркетинг, қурилиш дастурларини тузиш ва танлов савдоларини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари, 2015-2017 йилларда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари 2017 йилда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги инжиниринг компаниясининг иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари ҳамда Компания директори вазифасини бажарувчи, 2017-2019 йилларда “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси Қашқадарё вилоят филиали директорининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги “Инфратузилманиривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти филиали директори, 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувтаъминот”АЖ “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Қашқадарё вилояти худудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2023 йил 17 мартдан Молия-иқтисод ишлари проректори лавозимида ишлаб келмоқда.