DLL дастури ҳамкорлигининг 5 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум

16 Ноябрь 2026
Яқинда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “DLL — Deutsç Lehren Lernen — Немис тилини ўқитишни ўрганиш” дастури доирасидаги ҳамкорликнинг 5 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Тошкентдаги Гёте-Институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қарши давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедрасининг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этди. Симпозиумни Гёте-Институти раҳбари Барбара Анна Бернсмайер очиб, Ўзбекистонда немис тили таълимини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий ўқитиш методларини жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. Тадбирда немис тилини ўқитишнинг замонавий усуллари, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, беш йиллик ҳамкорлик натижалари сарҳисоб қилиниб, келгусидаги режалар белгилаб олинди. Ҳамкорликнинг муҳим натижаларидан бири сифатида Қарши давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедрасининг тажрибали ўқитувчиси Рўзиева Жулеттанинг Гёте-Институти стипендияси асосида жорий йил декабрь ойида Германиянинг Фрайбург шаҳридаги Гёте-Институтида малака ошириши ва тажриба алмашиши режалаштирилган. Мазкур ҳамкорлик немис тили таълими сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши ва халқаро тажрибани таълим жараёнига татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.
 
 

Саҳифалар

DLL — Deutsch Lehren Lernen
Ҳамкорлик шартномаси
DLL дастури ҳамкорлигининг 5 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум