Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

13 Август 2024

Назиров Зулқайнар Шаропович 


Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи,
техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Телефон: +998 90 904 12 50
Электрон почта: nazirovzsh@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Ҳар куни  соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2000-2004 йй. -Қарши давлат университети талабаси
2004-2006 йй - Қарши давлат университети магистранти
2006-2011 йй - Қарши давлат университети «Касбий таълим» кафедраси  ўқитувчиси
2011-2012 йй - Қарши давлат университетининг “Меҳнат таълими ва чизмачилик” кафедраси  катта ўқитувчиси
2012-2013 йй - Қарши давлат университети “Меҳнат таълими ва чизмачилик” кафедраси  катта ўқитувчиси, Касбий таълим факультети  маънавий-маърифий ишлари бўйича декан муовини
2013-2014 йй - Қарши давлат университети Касбий таълим факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини
2014-2018 йй - Қарши давлат университети Физика-математика факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини
2018-2020 йй - Қарши давлат университети Педагогика  факультети ўқув ишлари бўйича  декан муовини
2020-2021 йй - Қарши давлат университети Санъатшунослик факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини   
2021-2022 йй - Қарши давлат университети Педагогика факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини
2022 й.ҳ.в       - Қарши давлат университети Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи

Бўлим тарихи

Қарши давлат университети таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июльдаги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита университет таркибига киради.

Асосий вазифалари

- университетда кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш;
- таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ҳамда университет талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш ва уларни таҳлил қилиш; 
- ўқув жараёнини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида тўғри ташкил этилганлиги ва HEMIS тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб бориш (жумладан, ахборот тизимига маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилганлиги, кредит-модуль тизимини талаб даражасида ташкил этилганлиги);
- ўқув машғулотларини замонавий педагогик технологиялар ва ахборот технологиялари асосида ташкил этилганлиги, дарс жараёнлари сифатининг назорати талаб даражасида йўлга қўйилганлигини ўрганиб бориш;
- талабалар давомати ва профессор-ўқитувчиларнинг дарсга муносабатини мониторингини олиб бориш;
- таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш буйича таклифлар бериш;
- ахборот-ресурс марказида талаба ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар ҳолати, фанлар бўйича дарсликларнинг мавжудлигини ўрганиб бориш ва раҳбариятга таклифлар киритиш;
- ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни кенгайтириш юзасидан таклифларни бериб бориш;
- университет рейтенгини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таминлашда фаол иштирок этиш;
- университет рейтенгини аниқлашда, баҳолаш, аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;