Физика факультети

7 December, 2021

Факультет тарихи 

Факультет 2021 йил сентябрь ойида ташкил этилган бўлиб, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича самарали фаолият олиб бормоқда. Факультетда таълим олаётган малакали кадрлар Республика ва Вилоят олийгоҳларида ҳамда таълим тизими соҳалари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият кўрсатиши режалаштирилган.

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” га амал қилган тарзда олиб бормоқда. Факультет фаолияти олий таълим, касб – ҳунар ва ўрта махсус таълим, умумтаълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Факультет маъмурияти

Физика факультети декани, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

https://qarshidu.uz/source/FIZ-MAT/%D2%9A%D1%9E%D0%B9%D0%BB%D0%B8%D0%B5%D0%B2%D0%91.png

Қўйлиев Бахром Тўхлиевич,

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00

Иш телефони: 75 221-21-27

Мобиль телефони: (+99894) 286-83-43

E-mail: bahromq@rambler.ru 

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

http://qarshidu.uz/source/FIZ-MAT/TurdiyevU.jpg

Турдиев Ўрол Ибрагимович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00

Телефон: (+998 90) 442-11-76

E-mailturdiyev_u@mail.ru 

Ёшлар масалалари ва маънавий-марифий ишлар бўйича декан муовини

Саломов Умид Эркинович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00

Телефон: (+99899) 058-87-87

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини

E-mail: umid1987salomov@mail.ru

Некбоев Асқар Абдували ўғли

Телефон: (+99893) 242-92-92

E-mail: A.nekboyev@mail.ru

Факультет кафедралари

Умумий физика

Назарий ва экспериментал физика

Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари

Факультет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди:

60530900 – Физика

60711000 – Муқобил энергия манбалари

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлайди:

70530900 – Физика (юналишлар бўйича:)

70530904 – Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит физикаси.

ФИЗИКА ФАКУЛЬТЕТИ ФАОЛИЯТИ

Физика факультетида ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, ташкилий-услубий ишлар ОТМ фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва фармонлари, Вазирлар маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўйруқ ва топшириқлари асосида университет Кенгаши, ректор буйруқлари, шунингдек таълиимга оид ҳуқуқий - меёрий ҳужжатлар асосида тузилган иш режасида кўрсатилган ишлар амалга оширилади.

Факультет 2 та бакалавр таълим йўналишлари ва 2 та  магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлайди. Факультетда 580 нафар талаба таҳсил олади. Шулардан 1 нафари Туркманистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Бакалавриатурада:

60530900 – Физика;

60711000 – Муқобил энергия манбалари;

Магистратурада:

70530900 – Физика (юналишлар бўйича:);

70530904 – Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит физикаси;

Факультет кафедралари томонидан “Молекуляр спектроскопия”, “Энергия ресурсларини тежашда альтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш” ва “Ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдалинишда энергия тежамкорлиги” борасида илмий тадқиқотлар олиб борилади. Кейинги 3 йил ичида факультет профессор-ўқитувчилари томонидан, 6 та ўқув қўлланма, 2 та  монография, рисола ва 200 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирилган.

Факультетдаги таълим йўналишларининг касбий фаолият турлари

60530900 – Физика таълим юналиши - таълим жараёнида мос умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқув-тарбия ишлари; физик жараёнларни ифодаловчи адабиётлар; тушуниш, ўрганиш ва идрок этиш; таълим жараёни  меёрий меёрий хужжатлари; лаборатория қурилмалари ва ускуналари: фан ва ишлаб чиқаришдаги масалалар; ахборот технологиялари; ихтисослик бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари; ташкилий-бошқарув жараёни; маънавий-маърифий ва тарғибот ишлари бўйича фаолият объектларини қамраб олади. Илмий-тадқиқот, ташкилий-бошқарув, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси, педагог (умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими тизимида касбий фаолият турларини олиб боради.

60711000 - Муқобил энергия манбалари таълим жараёнида мос касб-ҳунар таълими тизимида ўқув-тарбия ишлари; физик жараёнларни ифодаловчи адабиётлар; тушуниш, ўрганиш ва идрок этиш; таълим жараёни  меёрий меёрий хужжатлари; лаборатория қурилмалари ва ускуналари: фан ва ишлаб чиқаришдаги масалалар; ахборот технологиялари; ихтисослик бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари; ташкилий-бошқарув жараёни; маънавий-маърифий ва тарғибот ишлари бўйича фаолият объектларини қамраб олади. Илмий-тадқиқот, ташкилий-бошқарув, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси, касб-ҳунар  таълими тизимида касбий фаолият турларини олиб боради.

Илмий салоҳият:

Факультетда 3 кафедра мавжуд бўлиб, 41 дан ортиқ нафар профессор–ўқитувчилар фаолият олиб боради. Профессор – ўқитувчилар таркибида 4 нафар фан доктори, профессор, 12 фан номзоди доцент, 3 нафар ПҳД, 22 катта ўқитувчи ва ассистентлар 580 нафар талабаларга таълим тарбия бериб келмоқда. Илмий салоҳият – 46%.

Факультет Кенгашидан лавхалар

Лаборатория машғулотидан

Факультетнинг халқаро алоқалари ва хорижий университет олимларининг ташрифи

Факультетдаги маънавий-маърифий тадбирлар

Факультет терма жамоаси футбол бўйича “Ректор кубоги” соҳиби (2021 йил)

Талабалар турар жойлари

Умумий физика кафедраси

Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси

Назарий ва экспериментал физика кафедраси