11–16-август кунлари Шаҳрисабз туманида “Ёшлар келажак бунёдкорлари!” ИВ Экология ва туризм халқаро қурултойи бўлиб ўтди. Тадбирда қўшни давлатлар ва республикамиз ҳудудларидан ёшлар, жумладан Қарши давлат университети талабалари ҳам иштирок этди. Қурултойда Ёш туризм элчилари ва ёш-экологларга “Ишонч ёрлиғи” топширилди. Хусусан, ҚарДУ Иқтисодиёт факультети 3-босқич талабаси Азиза Насретдинова Қашқадарё вилояти Ёш туризм элчилари Кенгашида 2025–2026-йилларда фаолият юритиш учун ушбу ёрлиқ билан тақдирланди.