|
Давронов Шоҳжахон Ризамат ўғли"Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари” кафедраси мудири, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцентТелефон: +998 91 257-72-22Электрон почта: davronov.sr@qarshidu.uzҚабул кунлари: Ҳафтанинг Пайшанба ва Жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача |
Давронов Шоҳжахон Ризамат ўғли ‒ техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. Ш.Р.Давронов фотоелектрик модулларнинг чиқиш параметрларини ташхислаш ва бошқариш кўп функсияли қурилмасини ишлаб чиқиш ва дастурий таъминотини яратиш соҳасида тадқиқотлар олиб борган. Ш.Р.Давронов 2 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма 1 та монография, 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этган, 3 та сcопус мақола муаллифи. Умумий иш стажи - 9 йил. Педагогик иш стажи - 7 йил. 2021-йилда техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эришган. 2023 йилда техника фанлари бўйича доцент илмий унвонини олган. 2024 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “Ахборот технологяларининг дастурий таъминоти” кафедраси мудири сифатида фаолият юритган. Ҳозирги кунда Қарши давлат университети, Математика ва компютер илмлари факултетининг “Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Қарши давлат университети ректорининг 2021-йил 1-ноябрдаги 508-Х-сонли буйруғига асосан Математика ва компьютер илмлари факультети таркибида Информатика ўқитиш методикаси кафедраси негизида “Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари” кафедраси ташкил этилди. 2021-йил 1-ноябрдан кафедрага педагогика фанлари доктори (DSc) Каюмова Насиба Ашуровна мудирлик қилмоқда. Кафедра 5110700-“Информатика оʻқитиш методикаси” ва 5110100-“Математика ва информатика” таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар ва 70610204 - Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича) магистр кадрларини тайёрлайди. Ҳозирги кунда кафедрада 13 нафар профессор-ўқитувчилар, 1 нафар кафедра мудири ва бир лаборант фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада 1 нафар фан доктори (DSc), 6 нафар фан номзоди, доцент, 3 нафар катта ўқитувчи ва 4 нафар ассистент фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада университетнинг барча таълим йўналишларида ахборот технологиялари, таълимда ахборот технологиялари, рақамли ахборот технологиялари, ахборот технологияларини соҳаларда қўлланилиши фанлари ўқитилади.
Кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида илмий-техникавий ахборот, инновацион ғоялар ва тажриба алмашишни ташкил этиш, хориждаги олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган кафедралари билан биргаликда семинар ва тақдимотлар ўтказиш;
Кафедрада республика илмий кенгашларининг 13.00.02 ва 13.00.06 ихтисослик бўйича ҳимоя қиладиган тадқиқотчиларнинг илмий ишларини муҳокама қилиб, етакчи ташкилот, тақризчи ва аппонентлик тақризларини бериш;
кафедрадаги фанлардан дарсликлар, ўқув қўлланма монография ўқув ва ўқув-методик қўлланмалар тайёрлаш нашр эттириш.
иқтидорли талабалар билан илмий-услубий иш олиб бориш;
профессор ўқитувчиларнинг ва иқтидорли талабаларнинг халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этиши ва ҳ.к.
Дастурлаш 1,2
Маълумотлар тузилмаси ва Алгоритмлар
Берилганларнинг интеллектуал таҳлили
Ахборот тизимларини лойиҳалаш
Мобил иловаларни яратиш технологиялари
Алгоритмлаш ва дастурлаш
Математика ва информатика ўқитиш методикаси
Педагогик дастурий воситалар
Ахборот тизимлари
Амалий дастурлар пакети
Таълимда замонавий технологиялари
Амалий дастурлар мажмуаси
Компютер лингвистикаси ва суний интеллект
Рақамли ахборот технологиялари
Ахборот технологияларини соҳаларда қўлланилиши
Таълимда Интегратсия
IT технологиялар асосида таълим самарадорлигини оширишнинг методик асослари;
Компьютер лингвистикасида матнни қайта ишлаш ва интеллектуал таҳлил қилиш.
Кафедра қошида “Алгоритмлар”, “Компьютер саводхонлиги” ва “Шахмат ва шашка” тўгараклари режа асосида фаолият кўрсатиб, уларга 30 дан ортиқ иқтидорли талабалар мунтазам иштирок этиб келмоқда ҳамда талабаларга илмий тадқиқот мавзулари бўйича амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Кафедрада иқтидорли талабалар билан илмий-услубий ишлар профессор-ўқитувчиларга бириктирилган ҳолда олиб борилмоқда.
Шунингдек, Халқаро ва Республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда бир нечта иқтидорли талабалар иштирок этиб келмоқдалар.
2022-2023 йиллар давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2та дарслик, 6 та ўқув қўлланма, халқаро базаларда индексланган Scopus базаси ҳамда ОАК эътирофидаги журналларда 12 та илмий мақола чоп эттирилган.
Профессор-ўқитувчилар томонидан 2022-2023 йиллар давомида яратилган дастурлар учун 20 та муаллифлик гувоҳномалари расмий рўйхатдан ўтказилган.
Ҳозирги кунда кафедра қошида “Математика ва информатиканинг долзарб муаммолари” илмий-услубий семинари фаолият юритмоқда. Унда илмий маърузалар, мақолалар ва диссертация ишлари муҳокама этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчиларидан Т.Жўраев фан доктори (DSc) диссертацияси устида, Б.Даминова, Ф.Шодиев, И.Раззоқов, Д.Саидовалар эса, фалсафа доктори (PhD) диссертациялари устида илмий изланишлар олиб боришмоқда.
Кафедранинг илмий ҳамкорлиги амалга оширилган муассасалар: Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университети, Муҳандислик ва рақамли технологиялар институти, Казан федерал университети, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, номидаги Тошкент давлат педагогика университети. Низомий, кафедра ЎзМУ, ТАТУ, СамДУ, БухГУ каби олий ўқув юртлари билан ҳам алоқада.