Турли тупроқ-иқлим шароитида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда инновацион технологияларни қўллашнинг долзарблиги

22 Август 2024

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕСИТEТИ АГРОКИМЁ ВА ЭКОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ

Ҳурматли тадқиқотчилар, Қарши давлат университети География ва агрономия факультети Агрокимё ва экология кафедрасида ташкил этилаётган “Турли тупроқ-иқлим шароитида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда инновацион технологияларни қўллашнинг долзарблиги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этишга барчангизни таклиф қиламиз!

КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

1. Экологик тоза «Органик» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда янгича инновацион технологияларни қўллаш муаммолари ва ечимлари.

2. Тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва уни муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари.

3. Қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси, уруғчилиги ва ўсимликларни касалликзараркунандалардан ҳимоялаш соҳасида инновациялар.

4. Иссиқхона хўжалигини ташкил этишнинг замонавий муаммолари ва ечимлари.

РЎЙХАТДАН ЎТИШ ВА КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

Конференцияга келиб тушган мақолалар ОАК рўйхатига киритилган “ЎЗБЕКИСТОН АГРАР ФАНИ ХАБАРНОМАСИ” илмий журналининг махсус сонида чоп этирилади. Бадал тўлови 250 000(икки юз эллик минг) сўмни ташкил этиб, тўловни қуйидаги пластик карта рақамига юборишингиз соʻралади (9860190110292009 Хуррамова Азиза).

Хорижлик муаллифлар мақолалари mr.ilhomnurillayev@gmail.com электрон почта манзили орқали қабул қилинади ва бепул нашр қилинади. Иштирок этиш учун мақолалар 2024-йил 5-июнга қадар (+99897 665 03 07) телеграм профили орқали қабул қилинади.

КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ:

Мақола матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, оʻнгдан 1,5 см ҳошияга эга бўлиши керак. Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ўлчамда, 1,5 интервалда ва 3-5 бетдан кўп бўлмаслиги лозим. Мақолада аннотация ва калит сўзлар кўрсатиб ўтилиши лозим, кўтарилган муаммоларнинг мазмуни, тадқиқот услубининг тавсифи, муаллиф томонидан олинган натижалар, маълумотлар ҳамда хулосалар қисқа ва аниқ бўлиши керак.

Конференция ўтказилиш жойи ва вақти: 2024-йил 11-12 июнь кунлари, Қарши давлат университети (онлине ва оффлине форматда).

Конференцияга мақолалар қабулининг сўнги куни: 2024-йил 5-июнь.

Конференция тили: ўзбек, рус, инглиз.

Конференцияга қабул қилинган ҳар бир мақола платформага жойлаштирилади ҳамда Google scholar халқаро қидирув тизимида индексланади.