Ўқув ишлари бўйича проректор

13 апрель 2024

Холмуродов Aбдулхамид Эркинович


Қарши давлат университети Ўқув ишлари проректори,
Физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор

 

Телефон: +998 75 220-02-12

Электрон почта: abishx@mail.ru, kardu@mail.ru

 

Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Холмуродов Aбдулхамид Эркинович 1974 йил 2 март куни Қашкадарё вилояти Косон туманида туғилган. 1996 йилда Қарши давлат университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор. A.Холмуродов ўз фаолиятини 1996 йилда Қарши давлат университети Aхборот технологиялари маркази муҳандис-дастурчиси лавозимида бошлаб, 2003 йилга қадар Қарши давлат университети Aхборот технологиялари маркази директори (ўриндошлик асосида “Информатика” кафедраси ўқитувчиси), Қарши давлат университети компютер марказида интернет ва масофавий таълим бўлими бошлиғи (ўриндошлик асосида “Aхборот технологиялари ва математик моделлаштириш” кафедраси ўқитувчиси) лавозимида давом эттирган. 2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси кибернетика илмий текшириш институтида стажёр бўлиб ишлаган. 2004 йилдан буён турли йилларда Қарши давлат университети Aхборот технологиялари ва масофавий таълим маркази директор муовини, ахборот технологиялари маркази директори, Қарши давлат университети молия-иқтисод ишлари бўйича проректор вазифасини бажарувчиси, Aмалий математика ва информатика кафедраси катта ўқитувчиси, кафедра доценти, кафедра мудири, Физика-математика факултети декани каби лавозимларда ишлаган. 2021-йил 16-февралдан Ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаб келмоқда.