ҚарДУ талабалари халқаро пара енгил атлетика мусобақасида 7 та медални қўлга киритди

2–4 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуасида “Uzbekistan Para Athletics Open Championships 2026” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Келгуси йил Тошкентда ўтказиладиган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати олдидан синов мусобақаси ҳисобланган мазкур турнирда 18 та давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Халқаро мусобақада Қарши давлат университети Педагогика, спорт ва санъат факультетининг талабалари муносиб натижаларга эришиб, жами 7 та медални қўлга киритдилар:

Дурдона Ахатова — 100 ва 400 метрга югуриш баҳсларида 2 та олтин медаль;
Худойберган Жуманазаров — 1500 ва 5000 метрга югуриш баҳсларида 2 та бронза медаль;
Жонибек Салимов — 400 метрга югуриш баҳсида кумуш медаль;
Навроза Ахматова — диск улоқтириш баҳсида олтин, ядро итқитиш баҳсида кумуш медаль;
Беҳруз Зоиров — 1500 ва 5000 метрга югуриш баҳсларида 2 та бронза медаль.

Шунингдек, университет Спорт фаолияти кафедраси ўқитувчиси Севинчбек Ҳусанов 400 метрга югуриш баҳсида бронза медалга сазовор бўлди. Ғолиб ва совриндорларни табриклаймиз, уларга келгуси мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз!