Примов Рашид ТошкуловичМусиқий таълим кафедраси мудири,
|
1. Примов Рашид Тошқулович 1964-йил 2-февралда туғилган, миллати ўзбек.
2.1988-йилда Қарши давлат педагогика институтининг мусиқа ихтисослигини имтиёзли тугатган ҳамда “Мусиқа ўқитувчиси” мутахассислиги берилган.
3.Умумий иш стажи–34 йил. Педагогик иш стажи–34 йил. Қарши давлат университетидаги педагогик иш стажи – 34 йил, шу жумладан:
1984 -1988 йиллар - Қарши давлат педагогика институтининг талабаси;
1988 -1992 йиллар - Қарши давлат педагогика институтининг мусиқа кафедраси ўқитувчиси;
1993-1996 йиллар - Қарши давлат университетининг мусиқа назарияси кафедраси катта ўқитувчиси;
1996-1998 йиллар - Қарши давлат университетининг мусиқа бўлими бошлиғи;
1998-1999 йиллар - Қарши давлат университетининг мусиқа назарияси ва ижро санъати» кафедраси мудири вазифасини бажарувчи;
1999-2009 йиллар - Қарши давлат университетининг мусиқа кафедраси катта ўқитувчиси;
2009-2015 йиллар - Қарши давлат университетининг мусиқа таълими кафедраси мудири;
2015- 2020 йиллар - Қарши давлат университетининг мусиқий таълими кафедраси катта ўқитувчиси;
2020 йил 23 декабрдан Қарши давлат университетининг мусиқий таълими кафедраси кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда
Халқаро мусиқа ижрочилиги танловининг лауреати
“Мусиқа таълими” кафедраси 1977 йилдан ташкил топган. Кафедранинг ташкил этилишида ф.ф.н.доцент Сами Азиз ўғлининг хизматлари катта бўлган. Узоқ йиллар доцент Сами Азиз ўғли мазкур кафедрани бошқарган. Кафедрада кейинги йилларда с.ф.н., проф. М.Абдукаримов, 2010-2015 йилларда катта ўқитувчи Р.Примов, 2015- 2020 йилларда М. Мурадовлар кафедрага мудирлик қилганлар. 2020 йил 7 ноябрьдан кафедрани катта ўқитувчи Примов Рашид Тошкулович бошқариб келмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада асосий штатда 10 нафар профессор-ўқитувчи, 1 педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент, 3 нафар доцент, 3 нафар катта ўқитувчи 3 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.
Кафедра 60111300 – Мусиқа таълими йўналиши,
60110600-Мусиқа таълими йўналиши, 60211400-Вокал санъати (анъанавий хонандалик) йўналиши ва 60211500-Чолғу ижрочилиги (халқ чолғулари) йўналишлари бўйича мутахассис чиқарувчи кафедра ҳисобланади.
Мусиқа назарияси. Солфеджио
Мусиқа тарихи
Вокал ижрочилиги
Мактабгача таълимда мусиқа ўқитиш методикаси
Чолғу ижрочилиги
Анъанавий хонандалик
Мусиқа ўқитиш методикаси. Мактаб репертуари
Халқ чолғуларида ўқитиш услубиёти
Мақом асослари
Полифиния
Дирижёрлик
Чолғу созларини ўрганиш
Ижрочилик санъати тарихи
Халқ чолғуларида ўқитиш услубиёти
Ансамбль синфи (халқ чолғулари)
Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси
Мақом хонандалиги асослари
Мақом якка хонандалиги
Халқ мусиқа ижоди
Фортепиано
Гармония
Мусиқа асарлари таҳлили
Ансамбль синфи (анъанавий хонандалик)
Ўзбек мусиқа тарихи
Шарқ халқлари мусиқаси тарихи
Анъанавий хонандалик ўқитиш услубиёти
Ансамбль билан ишлаш услубиёти
Мусиқий педагогика ва психология
Овозни йўлга қўйиш
Мусиқий таълим кафедрасида “Мусиқа таълимига қўйиладиган замонавий талаблар” ҳамда “Мусиқа санъати фанларини ўқитишнинг илмий методик асослари” мавзулари бўйича илмий йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилади. Мазкур илмий йўналишларда 2023–йилда кафедра ката ўқитувчиси М.Ш.Курбанова педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Кейинги йилларда кафедра мудири Р.Т.Примов ва кафедра катта ўқитувчиси О.Т.Халиловалар “Мусиқа санъати” ихтисослигидан, кафедра катта ўқитувчилари М.Ш.Курбанова ва Ф.С.Азизовлар “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ихтисосликларидан доцент илмий унвонларига эга бўлдилар. Шунингдек, илмий тадқиқот ишларини натижаси сифатида 4 та монография ва ОАК рўйхатидаги Республика илмий журналларида 15 дан ортиқ, Халқаро илмий журналларида 20 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирилган. 2023–2024 йиллар давомида кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та дарслик, 6 та ўқув қўлланмалари чоп эттирилиб, ўқув жараёнига тадбиқ этиб келинмоқда.
Кафедра ўқитувчиси Бабаназарова Гулруҳ Юнусовна Ўзбекистон давлат концертваториясида мустақил изланувчи ҳисобланиб, 17.00.02 – мусиқа санъати ихтисослиги бўйича “Ўзбек бахшчилик санъатида талқин масалалари хусусида (Қашқадарё бахшичилик мактаблари мисолида )” мавзусида Санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси олиш учун илмий иш олиб бормоқда. Кафедра ўқитувчиси Абдуллаев Равшан Шералиевич Педагогика кафедрасида мустақил тадқиқотчи ҳисобланиб 13.0.02 - таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Ритмик чолғуларни ўрганишда метроритмик кўникмаларни шакллантириш” мавзусида Педогогика фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий иш олиб бормоқда. Абдуллаев Достонбек Ином ўғли Санъатшунослик институти таянч докторанти ҳисобланиб, 17.00.02 – мусиқа санъати ихтисослиги бўйича “Ўзбек мусиқа маданиятида қашқар рубоби чолғуси ижрочилик анъаналари” мавзусида Санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси олиш учун илмий иш олиб бормоқда.
Мусиқий таълим кафедраси Россиянинг Нижневартовск давлат университети ҳамда Тожикистоннинг Панжикент шаҳридаги Тожик педагогика институти билан ҳамкорлик
алоқаларини ўрнатган. Мазкур олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари мавжуд
Қурбонова Моҳигул Шониёзовна
Пирназаров Лазиз Қаҳрамонович
Азизов Фаёз Самиевич
Хаджаниязов Исламбай Атабаевич
Соҳибов Асадулло Иброгимович
Абдуллаев Достон Ином ўғли
Абдуллаев Равшан Шералиевич
Бабаназарова Гулруҳ Юнусовна
Бобоев Омонхон Муҳаммадиевич