Муқобил  энергия манбаларидан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлари

22 Август 2024

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 

ХАЛҚАРО МИҚЁСДАГИ ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК АНЖУМАН

АХБОРОТ ХАТИ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 18 январдаги №16-сон буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида 2024-йил 1-2 ноябрь кунлари Қарши Давлат Университетида “Муқобил  энергия манбаларидан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий ва илмий-техник анжуман ўтказилади. Анжуманга мамлакатимиз ҳамда хорижий нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар иштирок этиш учун таклиф этилади.

Конференция доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича муаммоли масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган:

·         Муқобил ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланишнинг илмий амалий асослари.

·         Иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлик ва энергия тежамкорликнинг долзарб муммолари.

·         Яримўтказгичли фотовольтаиканинг тадқиқий ва амалий масалалари.

·         Яримўтказгичлар физикасининг фундаментал ва амалий муаммолари.

·         Фан-таълим-ишлаб чиқариш интегерацияси: муаммолар ва  ечимлар.

              Анжуманда иштирок этиш учун илмий мақолалар 2024 йилнинг 15 октябрь кунига қадар қабул қилинади. Анжуманга тақдим этилган маърузалар тўплам  ҳолида чоп этилади. 

МАҚОЛАЛАРГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

  • Файл номи ташкилот номи ва муаллиф фамилияси билан (Масалан, муаллиф Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтидан бўлсалар “QarMII Sharopov” номи билан файл) номланиши лозим.

  • Матн “Times New Roman” шрифтида, 12 кегелда бўлиб, қаторлар оралиқлари масофаси 1 интервалда бўлиши лозим. Мақола матни саҳифасининг барча (ўнг, чап, юқори ва қуйи) томонидан 2 сантиметрдан масофа қолдирилади.

  • Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади, бир қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, шарифи, ташкилот номи кўрсатилади, матн охирида фойданилган адабиётлар  рўйхати келтирилади, мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига шахсан муаллифлар жавобгар

  • Тақдим этилаётган мақола ҳажми 3 бет дан кам бўлмаслиги талаб этилади.

  • Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

  • Ташкилий қўмита мақола ва тезисларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Конференция материаллари Google Scholar да индексланади

  • Анжуман талаблари бўйича расмийлаштирилмаган, шўъбаларга мос бўлмаган, кечикиб топширилган мақолалар анжуман материаллари тўпламига киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

Ташкилий қўмита манзили:

180183, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси 17 уй. Қарши давлат университети Физика факультети “Саноат Муҳандислиги” кафедраси 405-хонада қабул қилинади, маъсул А.А.Вардияшвили.
E-mail: vardi41@mail.ru:
Телефон:  +99893 525-14-41