Туризм ва маркетинг кафедраси

30 октябрь 2023

Мухитдинов Шоҳижаҳон Худоёр ўғли


Туризм ва маркетинг кафедраси мудири,
PhD
Телефон: +998 99 745 78 77
Электрон почта: shoxjaxonmuxitdinov082@gmail.com
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар куни, соат 14:00 дан 16:00 га қадар

Меҳнат фаолияти

02.2014-11.2014 йй - Қарши шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Камерал назорат бўлими давлат солиқ катта инспектори
11.2014-09.2019 йй - “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки Қашқадарё вилоят филиали Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими  бош мутахассиси
09.2019-08.2021 йй - Мухаммад ал-Хоразимий номидаги Тошкент ахборот технологиялар универстети Қарши филиали “АТ-сервис” кафедраси ассистенти
08.2021-12.2021 йй - Мухаммад ал-Хоразимий номидаги Тошкент ахборот технологиялар универстети Қарши филиали “АТ-сервис” кафедраси доценти в.б.
01.2022-01.2023 йй - Мухаммад ал-Хоразимий номидаги Тошкент ахборот технологиялар универстети Қарши филиали Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультети декани
01.2023 й - ҳ. в. - Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети “Туризм ва маркетинг” кафедраси мудири

Кафедра тарихи

Туризм ва маркетинг кафедраси 2021 йил сентябрь ойида Иқтисодиёт ва сервис кафедраси негизида ташкил этилган. Бугунги кунда Иқтисодиёт факультети қошида мустақил кафедра сифатида фаолият юритмоқда.

Асосий вазифалари

Туризм ва маркетинг кафедрасида Туризм 61010400 – Туризм (фаолият йўналишлари бўйича), 61010100 – Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, 60412500 - Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 60412600 – Савдо иши (турлари бўйича) йўналишлари  бўйича малакали, замон талабларига мос бакалавр ҳамда 71010401-Туризм (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистр мутахассисларини тайёрлаш асосий вазифаси ҳисобланади

Ўқитиладиган фанлар

Туризм: назария ва амалиёт
Халқаро туризм
Туризм ва меҳмонхона хизматлари иқтисодиёти
Ресторан бизнеси
Экскурсия хизматини ташкил этиш
Минтақавий туризм ресурслари
Турмаҳсулот маркетинги
Брендинг
Туризм хизматлар бозори
Маркетинг
Маркетинг тадқиқотлари
Инновацион маркетинг
Халқаро маркетинг
Истеъмолчи хулқ-атвори
Реклама фаолияти

Илмий ишлар

"Кафедра ""Туризм соҳаси рақобатбардошлигини ошириш ва туристик хизматлар соҳасида инвестицион фаолликни оширишда замонавий маркетинг консепсияларидан фойдаланиш йўллари"" мавзусида илмий фаолият олиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, 2022-йил 26-май куни кафедрада “Марказий Осиё минтақасида туризмни ривожлантириш истиқболлари: муаммолар ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Анжуманда хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, иқтисодиёт, туризм ва маркетинг соҳаси мутахассислари, докторант ва мустақил тадқиқотчилар, магистрант ва талабалар ўзларининг илмий мақола ва маърузалари билан кундузги ва сиртқи бўлимларда иштирок этдилар. 
Бундан ташқари кафедрада ҳозирги кунда профессор ўқитувчиларнинг Сcопус, Веб оф Сcиенcе каби халқаро базаларда ҳамда ОАК тан олган маҳаллий ҳамда халқаро журналларда 100 дан ортиқ илмий ишлари, шу билан бирга уларнинг 10 га яқин монографиялари чоп этилган. "

Тадқиқотчилар

Кафедра докторанти Жабборова Зуҳра Абдиғани қизи ҚМИИ "Инновацион иқтисодиёт" кафедраси профессори, и.ф.д. Р. Х. Эргашев раҳбарлигида "Туризмда инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг  иқтисодий механизмларини  такомиллаштириш" мавзусида илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланмоқда.
Кафедра докторанти Рузиев Бобур Акрамович СамИСИ "Иқтисодиёт ва сервис" кафедраси доценти, Д. Х. Норкулова раҳбарлигида "Қашқадарё вилоятида сафари туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари" мавзусида илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланмоқда.
Кафедра докторанти Қурбонова Малика Аҳмад қизи ҚМИИ "Бизнес ва инновацион менежмент" кафедраси профессори, и.ф.д. Х. С. Мухитдинов раҳбарлигида "Меҳмонхона хўжалигини бошқаришнинг замонавий усулларини ривожлантириш" мавзусида илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланмоқда.

Ҳамкорлик

Гжел давлат университети
“Ипак йўли” халқаро туризм университети
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Қашқадарё вилоят маданият ва туризм бош бошқармаси
Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи 
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
“Global education in Karshi” нодавлат таълим муассасаси 
“Business technology consulting” Маъсулияти чекланган жамияти
“Санам тикув фабрикаси” МЧЖ
Қашқадарё Автотеххизмат МЧЖ
"Kitob sayyoh" туристик агентлиги
"GRAND STAR AAA" хусусий корхонаси
DUBAY SARBON EXCELLENT REST МЧЖ.

Кафедра ўқитувчилари

Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич - и.ф.д., проффессор
Мухитдинов Шоҳижаҳон Худоёр ўғли - PhD, кафедра мудири
Набиев Ғулом Абдисаломович- доцент
Абдиев Алимардон Чоршанбиевич - и.ф.н. катта ўқитувчи
Қосимов Жаҳонгир Рузибоевич – PhD катта ўқитувчи
Раимова Муборак Джураевна - катта ўқитувчи
Бабаева Лола Ибрагимовна - катта ўқитувчи
Бозаров Элёр Бобоқулович - ассистент
Нормуродова Зебо Эшмахматовна- ассистент
Вайскулов Рамазон Алишер ўғли - стажёр ўқитувчи
Саломов Фаррух Комил ўғли - стажёр ўқитувчи
Эркаева Барно Абдирахимовна- стажёр ўқитувчи
Тошев Нурбек Жанон ўғли -стажёр ўқитувчи
Уралова Марзия Бахром қизи- стажёр ўқитувчи

Саҳифалар

Иқтисодиёт факультети
Иқтисодиёт кафедраси
Туризм ва маркетинг кафедраси