Исматов Холмумин ХурозовичБўлим бошлиғи
Телефон: 75-220-02-17, 98-776-59-08Электрон почта: halmumin8@gmail.comҚабул кунлари: Ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача |
Меҳнат фаолияти
1983-1988 йй. - Москва муҳандис қурилиш институти талабаси
1988-1995 йй. - Тошкент енгил метал конструкция заводи техник назорат бўлими бошлиғи
1995-2013 йй. - Миллий хавфсизлик хизмати ходими (ҳозирги кунда ДХХ )
2013-2017 йй. - “Шўртан нефтгаз” унитар шўъба корхонаси 1-бўлим бошлиғи - режим ва қўриқлаш бўйича раҳбар ўринбосари
2017-2023 йй. - Ғузор тумани Шўртан нефт-газ қазиб чиқариш бошқармаси ўқув маркази бошлиғи
2023 й. - ҳ.в. - Қарши давлат университетининг Коррупцияга қарши курашиш "Комплеанс-назорат" тизимини бошқариш бўлими бошлиғи
Бўлим тарихи
Коррупцияга қарши кураш "Комплаенс-назорат" тизимини бошқариш бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-июндаги "Олий таълим тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги 281-сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида Қарши давлат университети ректорининг 2021-йил 5июлдаги 171- I-сонли буйруғи билан ташкил этилган. Бўлим таркиби – бўлим бошлиғи ва икки нафар бош мутахассисдан иборат.
Асосий вазифалари
Университетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
Олий таълим тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасини университет миқёсида амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, коррупцияга қарши кураш "Комплаенс-назорат" тизимини жорий этиш ва уни амалга ошириш;
университетда коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган йўналишлар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш;
университетда коррупция кўринишлари намойиш бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифларни киритган ҳолда ахборот бериб бориш;
университетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларини самарадорлигини оширишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш;
университетда коррупцияга қарши курашишга йўналтирилган жамоатчилик назоратини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек, замонавий усуллар ва ахборот-коммуникатция технологиялари асосида коррупцияга қарши мониторинг олиб бориш;
коррупцияга қарши курашиш ва жамоат назорати соҳасида умум эътироф этилган халқаро стандарт ва ҳорижий ижодий тажрибасини ўрганиш социологик, илмий ва бошқа тадқиқотларни ташкил этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
университетда коррупциянинг ҳолати, тенденциялари ва сабаблари ҳамда коррупцияга қарши курашиш чоралар кўришнинг самарадорлиги юзасидан социологик,илмий ва бошқа тадқиқотларни ташкил этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
университет ҳузуридаги техникумлар ва академик лицейнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
Бўлим мутахассислари телефон рақами 97-319-00-12, 77-106-67-77;
@QarDu_AntiKor_bot – Қарши давлат университети Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими.
@eduuzanticor_bot – Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Коррупция қарши курашиш бўлими.