Шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш гуруҳи

18 Ноябрь 2023

Аҳмедов Улуғбек Акрамович


Шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш гуруҳи ҳисобчиси
Телефон: +998 91 468-15-38
Электрон почта: email@domain.com
 
Қабул кунлари: Ҳар куни соат 08:30 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

Меҳнат фаолиятини 1998 йилдан Қарши давлат университети иқтисод бўлимида иқтисодчи  лавозимидан бошлаган. 2006 йилдан 2007 йилгача Тошкент Ахборот технологиялар университетининг  Қарши филиалида  бош ҳисобчи, 2015 йилдан 2016 йилгача Қарши давлат университетида  маркетинг хизмати бўлими бошлиғи, 2016 йилдан 2019 йилгача  Маркетинг хизмати бўлими иқтисодчиси, 2019 йилдан 2021 йилгача  Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва монитиоринг бўлими бошлиғи, 2021 йилдан ҳозирги  вақтга қадар Ҳисобхона бўлимида тўлов контракт асосида ўқитиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш гуруҳи ҳисобчиси  вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Бўлим тарихи

 

Асосий вазифалари

Шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш гуруҳи ходимлари умумий фаолиятига раҳбарлик қилади;

Вазирликдан келган ҳисоботларни ўз вақтида топшириш;

Тезкор ҳисоботларни тайёрлаш;

Университет томонидан қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

Университет ректорининг буйруқлари ва илмий кенгаш қарорларини бажарилишини таъминлайди.

Университет Низом қоидаларига асосланган ҳолда иш юритади.

Қўшма таълим, магистратура бўлими ва  кундузги таълим йўналиши  деканатларига талабаларнинг тўлов контракт тушумларини руйхатга олиб, қарздорлиги ва стипендия тўғрисидаги ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ҳамда тегишли ходимларга  етказишни таъминлаш;

Қўшма таълим, магистратура бўлими ва  кундузги таълим йўналиши  талабалари билан савол жавоб қилиш;

Буйруқлар билан ишлаш;

Талабаларни пул тушумини қайд қилиш  учун қатъий жавобгар.

Шартнома тўлови учун  тушган пул тушумларини корхона,ташкилот ва саналарини киритиш.

Талабаларни курсдан курсга ўтишини назорат қилиш;