Педагогика кафедраси

4 June, 2021

Кафедра мудири: Педагогика фанлари номзоди, доцент

Сохибов Акрам Рустамович

Телефон: (+998 90) 617-99-09

Электрон манзили: soxibovakram@gmail.com

Педагогика кафедраси тарихи:

“Педагогика” кафедраси 1964 йилнинг март ойида Ижтимоий гуманитар фанлар негизида ташкил топган. Унда таниқли олимлардан профессор М.Очилов, доцентлар Н.Ҳамраев, Усмонов С.И., Холиқов Д. Қултаев Ж.Қ., Хидирова Б.Х., Мазитова Г.Х., Мазитова М.Х.лар фаолият кўрсатганлар.

“Педагогика” кафедраси қуйидаги профессор-ўқитувчилар кафедра мудирлиги лавозимида ишлаганлар: Татарская Идея Ефимовна (1964-1966), Баратов Т.Б. (1966-1970), Усмонов С.И. (1970-1972), Очилов М.О. (1972- 1983), Хамраев Н.Х. (1983-1985), Чориев А.Ч. (1985-1996; 1999- 2003), Эшмурадов Э.Э. (1996-1999), Файзуллаева Н.С. (2003-2006), Сохибов А.Р. (2007-2013), Джумаева Н.Э. (2013- 2018), Сохибов А.Р. (2018-хозиргача).

Кафедрада ҳозирги вақтда  6 нафар педагогика фанлари номзодлари, доцентлар, 2 та катта ўқитувчи, 10 нафар ўқитувчилар, фаолият кўрсатмоқда. Илмий салоҳият 33%. “Педагогика” кафедраси профессор-ўқитувчилари университетнинг барча факультет ва йўналишларида фаолият кўрсатади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари:

дотс. Сохибов Акрам Рустамович – кафедра мудири

дотс. Хайдарова Олия Каххаровна

п.ф.н. Эшмуродов Эргаш

п.ф.н. Очилова Нигора Маллаевна

п.ф.н. Эшмуродова Гулбахор Хушмуродовна

п.ф.н. Ражабова Инобат Равшановна

дотс. Жумаева Наргиз Эркиновна

кат. ўқ.Қорахонова Ойсара Юлдошовна

кат.ўқ. Султонов Акрам Икромович

ўқ.Исмоилова Юлдуз Тураевна

ўқ.Халилова Хабиба Маматқуловна

ўқ.Қурбонова Азиза Ўктамовна

ўқ.Муродова Зулфия Қаюмовна

ўқ.Сатторова Мохира Амирқуловна

ўқ. Ражабова Лола Рахматуллаевна

ўқ. Пардақулов Норбек Пардақулович

ўқ. Хўжаёрова Нафиса Султонмуродовна

ўқ. Бердиева Гулобод

ўқ. Бегматова Севара

ўқ. Қиличова Нурия

Кафедрада 5А110901 педагогика назарияси ва тарихи магистратура мутахассислиги ва университетнинг барча бакалавриат йўналишлари бўйича қуйидаги фанлар ўзбек ва рус тилида  ўқитилади:

Бакалавриатнинг йўналишларида:

Педагогика

Умумий педагогика

Ижтимоий педагогика

Оила педагогикаси

Таълим технологиялари

Педагогика назарияси ва тарихи

Педагогик маҳорат

Тарбиявий ишлар методикаси

Магистратура мутахассислиги: 5А110901-Педагогика назарияси ва тарихи

Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат

Педагогик тадқиқотлар методологияси

Педагогиканинг консептуал асослари

Педагогик фикрлар тарихи

Педагогик менежмент

Педагогик диагностика ва коррекция

Махсус фанларни ўқитиш методикаси

Олий мактаб педагогикаси

Кафедранинг бош устувор илмий тадқиқот мавзуси “Узлуксиз таълим мазмуни, методи ва воситаларни модернизациялашнинг дидактик принциплари”.

Мазкур йўналиш бўйича  дотс. А.Сохибов, п.ф.н. Э.Эшмуродов, п.ф.н. Г.Эшмуродова, п.ф.н. И.Ражабовалар рисола, ўқув-услубий қўлланмалар нашр эттирдилар. Кафедра ўқитувчилари кат. А.Султонов, кат.О.Қорахонова, З.Муродовалар номзодлик диссертациялари устида изланмоқдалар.

Кафедра қошида “Ёш педагог” тўгараги фаолият кўрсатиб, 25 дан ортиқ иқтидорли талабалар жалб этилган, улар турли мавзуларда илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Ҳар йили тўгарак қатнашчилари ўтказиладиган Республика илмий-амалий конференцияларида илмий маърузалари билан қатнашиб келмоқдалар. Кафедра тўгарагига масъул – ўқитувчи Сатторова Моҳира.

Педагогика кафедрасида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Низомий номидаги Тошкент давлат университети, Самарқанд давлат университети, Термиз давлат университети, Бухоро давлат университети ва Қашқадарё вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти билан инновацион ҳамкорлик ўрнатилган. Бундан ташқари Россиянинг Белгород ДУ, Россия-Тожик Словян университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Кафедра кат.ўқитувчиси Қорахонова Ойсара “Инновацион технологиялар ёрдамида бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий фикрлашга ўргатишнинг дидактик асослари” номли докторлик диссертацияси, 5А110901 - Педагогика назарияси ва тарихи мутахассислиги 2 курс магистрантлари Шодмонова Зилола “Ўқувчиларнинг амалий компетентлигини шакллантиришда фанлараро боғлиқлик”,  Мойлиева Хумора, Абдирасулов, Фозилова Наргиз ва Қаххорова Назиралар магистрлик диссертасиялар юзасидан тадқиқот ишларини  олиб борилмоқда.

Кафедра Республикадаги таянч олий ўқув юртлари – Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети, Тошкент Давлат Миллий университети, Қори Ниёзий номидаги ЎзРес Педагогика фанлари илмий текшириш институти, Бухоро Давлат университети, Термиз Давлат университети, Бухоро Озиқ Овқат Енгил Саноат технологиялари институти, Ўзбекистон Республика Президентининг “Истедод” жамғармаси масофали ўқитиш маркази билан  илмий йўналишда ҳамкорлик қилмоқда. Қори Ниёзий номидаги ЎзРес Педагогика фанлари илмий текшириш институти билан илмий-тадқиқот ишлари, Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети ўқув-услубий ишлар бўйича, Тошкент Давлат университети қошидаги Олий Педагогика институти билан илмий кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш бўйича 2023 йилгача  шартнома асосида  ҳамкорлик ишларини амалга ошириб келмоқда.

Қарши Давлат Университети Педагогика факультети, Педагогика кафедраси 2021-йил 23-февраль куни 7-ТТЖда Педагогика факультети талабалари билан “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва суитсид ҳолатларини олдини олиш”мавзусида ўтказилган давра суҳбати.

ТАЪЛИМДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК.

Қарши Давлат Университети Педагогика факультети, Педагогика кафедрасига 2020-йил 3-декабрь куни Белград Давлат университети доценти, педагогика фанлари номзоди Муромсева Олга Васильевна ташриф буюрди ва машғулотлар олиб борди.

Биринчи машғулот мавзуси “Белград Давлат университети таълим мазмуни” деб номланиб, олима машғулотни қизиқарли ташкил қилди.

Бу дарсни олима амалий машғулот тарзида ўтди. Дарсда интерфаол методларни қўллаб талабаларни дарсга қизиқтирди. Дарс жараёнида талабалар фаол иштирок этдилар. 

Қарши Давлат Университети Педагогика факультети, Педагогика кафедрасига 2020-йил 3-декабрь куни Қарши Давлат Университети Педагогика факультети, Педагогика кафедраси Белград Давлат университети доценти, педагогика фанлари номзоди Лапп Елена Александровна хорижий тиллар факультети инглиз тили йўналиши 2-курс талабаларига маъруза ва амалий машғулотлар олиб борди. 

Қарши Давлат Университети Педагогика факультети, Педагогика кафедраси доценти А.Сохибов 2020 йил апрель ойида Россия-Тжик Словян университети талабаларига маъруза ва амалий машғулотлар олиб борди.