Илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўлими

27 Июнь 2023

Баҳодир Каримов Сафарович


Илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўлими бошлиғи,

Телефон: +998 97 556-84-77
Электрон почта: boho_mss@mail.ru
 
Қабул кунлари: Хар куни соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2001-2005 йй. - Тошкент давлат техника университети талабаси
2007-2009 йй. - Тошкент давлат техника университети магистратура талабаси
2010-2012 йй - Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси ассистенти
2012- 2013 йй - Қарши давлат университети илмий бўлим услубчиси
2013 й. - ҳ.в   - Қарши давлат университети Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш  бўлими бошлиғи, Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедра ўқитувчиси

Бўлим тарихи

2023 йилнинг март ойига қадар  Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар  тайёрлаш бўлими деб юритилган. Университет ректорининг 2023-йил 3-мартда 103 Х - сонли буйруғига асосан  Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўлими деб ўзгартирилди

Асосий вазифалари

Бўлим фаолиятининг асосий қисмини қуйидагилар ташкил қилади:
Университетда  олиб  борилаётган   илмий-тадқиқот  ишларининг мониторингини  олиб  бориш:
Фан  доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD)  ҳамда  уларнинг  илмий   йўналишлари  тўгрисида  маълумотлар   банкини  шакллантириш:
Фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион  корпоратив   ҳамкорлигини  ташкил этиш бўйича факультет кафедраларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
Кафедралардаги  етук  профессор-ўқитувчи,  таянч докторант, мустақил изланувчи, иқтидорли  талабалар  ва  тегишли  ишлаб  чиқариш корхоналари вакилларидан иборат инновацион  гуруҳларни шакллантириш ва ишлаб чиқариш билан икки томонлама имзоланган шартномалар асосида уларнинг  фаолиятини  йўлга  қўйиш:
Университетда «Олий  таълим  фан  ва  ишлаб  чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини  ташкил  этиш бўйича  тадбирлар режаси»нинг  амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боришини йўлга қўйиш:
 ЎзР ФА тармоқ  институтлари  билан ҳамкорликда  қўшма   лабараториялар ва кафедралар сонини ошириш ва уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш:
Scopus, web of science ва бошқа хорижий нашрларга мақолалар чоп этиш бўйича ишларни ташкил этиш:
 Хўжалик  шартномалари  бўйича   олиб  борилаётган илмий-тадқиқот  ишлари  тўғрисида   маълумотлар  базасини  шакллантириш  ва  янгилаб         бориш:
Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлиги томонидан  эълон қилинган давлат  грантлари, давлат илмий-техник  дастурлари доирасидаги фундаментал амалий, инновацион ва ёш олимлар) йўналишлари танловларга чет  эл  грантлари танловларида университет профессор- ўқитувчиларининг иштирокини  таъминлаш:
Университетда  халқаро  ва  Республика  миқёсида  илмий-амалий  анжуманлар,  семинарларни  ташкиллаштириш ва  конференцияларни  ўтказиш:
Таянч докторант ва мустақил изланувчилар тўғрисида ягона  ахборот  базасини  шакллантириш,  ва  мониторингини  олиб  бориш, уларнинг  диссертация  мавзуларини университет  кенгашида  тасдиқлаш:
Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Давлат стипендиялари  ҳамда номли  Давлат  стипендияларига   номзодларни  саралаш Низом  талаблари  асосида   меъёрий ҳужжатларни  тайёрлаб  Олий  таълим, фан ва инновациялар  вазирлигига тақдим  этиш.  (магистр,  бакалавр)
Иқтидорли  талабаларни  саралаб  олиш улар  тўғрисида  маълумотлар  базасини  яратиш  ва  янгилаб  бориш, уларни  илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш:
Университетнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича йиллик ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва Олий  таълим, фан ва инновациялар  вазирлигига  тақдим  этиш:
Олий таълим муассасаси талабалари республика фан олимпиадасини университет босқичини ўтказиш ва республика босқичига талабаларни иштирокини ташкил қилиш:
“Йил талабаси” танловини университет босқичини ўтказиш ва республика босқичига талабаларни иштирокини ташкил қилиш:
Таълим йўналишлари бўйича иқтидорли талабаларнинг илмий ва фан тўгараклари иш фаолиятини мониторинг назоратини ташкил қилиш:
Мактаб ва академик лицей ўқувчилари ўртасида "ҚарДУ Ректори фан олимпиадаси" танловини ташкил қилиш:
Университет талабалари ўртасида “Ректор фан олимпиадаси”ни ташкил этиш:
Университет талабаларини “Стартап” танловларига лойиҳалар билан қантнашишини ташкил қилиш:
Таълим йўналишлари бўйича иқтидорли талабаларнинг илмий ва фан тўгараклари иш фаолиятини мониторинг назоратини ташкил қилиш:
Ўзбекистон Республикасининг таълим ва соғлиқни сақлашга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ректор буйруқлари ижросини таъминлаш:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини илмий ходимлар ва талабаларга етказиб бориш.

Xодимлар