Фалсафа ва социология

2 июль 2023

Чориев Санжарбек Анварович


Фалсафа ва социология кафедраси мудири,
Ф.ф.д. Профессор
Телефон: +998 91 461-30-03
Электрон почта: sanjar-choriyev@rambler.ru
 
Қабул кунлари: Ҳар куни

Меҳнат фаолияти

33 йил 

Кафедра тарихи

Фалсафа кафедраси 1964 йил декабрь ойида ташкил этилган. Унга турли йилларда фалсафа фанлари номзоди, доцент Т.Ж.Жовлиев (1964-1969), фалсафа фанлари номзоди, доцент (ҳозир фалсафа фанлари доктори, профессор) О.Э.Эргашев (1969-1977), фалсафа фанлари доктори, профессор А.Ч. Чориев (1977-2005) раҳбарлик қилганлар. Ҳозир кафедрани фалсафа фанлари доктори, профессор С.А. Чориев бошқармоқда. 2014 йилда фалсафа кафедраси социология кафедраси билан бириктирилди. “Социология” кафедраси 2005-2014 йиллларда фаолият кўрсатиб, барча факультетларда “Социология”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанларидан дарс беришга ихтисослашган.Кафедрада 19 профессор-ўқитувчи ишлайди. Штатдаги ўқитувчиларнинг 12 таси илмий унвон ва даражаларга эга. Улар фалсафа фанининг турли ихтисосликларидан («диалектика ва билиш назарияси», «ижтимоий фалсафа», “дин тарихи ва ҳурфикрлилик”, сиёсатшуносликъ) докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар. Ўқитувчилар таркибида икки кишининг (доцентлар А.Эркаев, М. Тўрақулов) ёши 70-75 да, олти кишининг (дотс.  А. Дўланов, проф. С. Чориев, дотс. Б.Саидов, дотс. дотс.Т.Қурбонов к.ўқ. А.Тўраева, ўқит. Р. Бойматов,) ёши 50-60 орасида, тўрт кишининг (дотс. Г. Бекмуродова, дотс. А.Шайманова, ўқит. Д.Ахмедова, дотс. С.Боймуродов,)  ёши 45-50 орасида, икки кишининг (ўқитувчилар Ш.Қамбаров, Ф.Қодиров,)  ёши 40-45 орасида, уч кишининг (Л.Соҳибова, С.Авазов, Д. Худойбердиев,)  ёши 35-40 орасида, бир киши (Р. Назаров) ёши 27-30 орасида Кафедра аъзоларининг ўртача ёши 43 ни ташкил этади. Кафедра аъзолари барча факультетларнинг 1-курс талабаларига “Фалсафа” ўқув фанидан, 3-курс талабаларига “Янги Ўзбекистон стратегияси” фанидан, 1-курс магистрантларига “Илмий тадқиқот методологияси” ва фанидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борадилар. Машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ўқув режалари ва намунавий ўқув дастурлари асосида олиб борилади. Намунавий ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув дастурлари, таълим технологиялари, электрон материаллар ишлаб чиқилган. Кафедрада ўқув-услубий ишларни мунтазам такомиллаштириб бориш мақсадида қатъий режа ишлаб чиқилган бўлиб, унинг бажарилиши кафедра йиғилишида муҳокама этиб борилади. Биргина 2022-2023 ўқув йилида ўқув-услубий фаолиятга доир 20 дан ортиқ масала, профессор-ўқитувчилар ўтказган 4 очиқ дарс муҳокама этилди. Кафедра ҳузурида мунтазам ишлаб турган «Баркамол инсон шахсининг шакллантиришда объектив шарт шароитлари ва субъектив омиллари диалектикаси» мавзуидаги назарий-методологик семинарда 2022-2023 ўқув йили давомида 4 та услубий маъруза,4 назарий маъруза муҳокама қилинди.
Кафедра аъзолари узоқ йиллардан буён ягона илмий муаммо -« Баркамол инсон шахсининг шакллантиришда объектив шарт шароитлари ва субъектив омиллари диалектикаси» мавзуида илмий-тадқиқот ишлари олиб борадилар. Ўтган йиллар мобайнида мазкур мавзу юзасидан 3 докторлик, 20 дан ортиқ номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Ҳозир кафедрада 10 дан ортиқ докторлик диссертациялари (ДСc ва ПҳД) тайёрланмоқда.
Кафедра илмий-тадқиқот ишлар самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун Москва Давлат университети, Белгород Давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети ва бошқалар билан алоқалар ўрнатган.
Маънавий-маърифий ишлар кафедрада тасдиқланган режа асосида амалга оширилади. Кафедра аъзоларининг диққат марказида миллий истиқлол мафкураси ғояларини фуқаролар онгига сингдириш муҳим вазифа сифатида турибди. Шунинг учун фуқаролар орасида миллий мафкуранинг турли муаммолари юзасидан чиқишлар қилиш системали характер касб этган. Чунончи, кафедра нотиқлар гуруҳи Қарши шаҳри, вилоят шаҳар ва туманларидаги қатор корхона ва ташкилотларда миллий истиқлол ғояси ва мафкурасига бағишланган 20 дан ортиқ тадбирлар ташкил этдилар, 100 га яқин маърузалар қилдилар.

Асосий вазифалари

Таълим ва тарбия бериш

Ўқитиладиган фанлар

Фалсафа, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, Ижтимоий иш назарияси, Аҳолининг турли гуруҳлари билан ижтимоий иш, Ижтимоий иш тарихи,  

Илмий ишлар

Баркамол инсон шахсининг шакллантиришда объектив шарт шароитлари ва субъектив омиллари диалектикаси

Тадқиқотчилар

Қодиров Ф, Авазов С, Назаров Р, Исмоилова Г, Бойбекова Ш, Қурбонов А, Рахматова Н, Раҳмонова Г.

Ҳамкорлик

БелГУ, ЎзМУ, МДУ, БухДУ, ТерДУ, ТАТУ, СамДУ.

Кафедра ўқитувчилари

Чориев Санжар Анварович, Эркаев Абдурахим Панжиевич, Дўланов Аббос Егамбердиевич, Қурбонов Тоҳир Ҳамдамович, Саидов Бахтиёр Жамолович, Бекмуродова Гулшода Ҳаитовна, Шайманова Адиба Ергашевна, Боймуродов Санжар Бекмуродович, Тўрақулов Мейли ХХХ, Худойбердиев Дилшод Муродович, Тўраева Азиза Пўлатовна, Бойматов Рустам Бўронович, Қамбаров Шерзод Кенжаевич, Авазов Санжар Ергашович, Назаров Равшан Назарович,  Соҳибова Лола Жонибойевна, Қодиров Фазлиддин Йўлдошович,  Ахмедова Дилрабо Садуллаевна, Жабборова Азиза Ғайратовна, Бойбекова Шахноза.