Рус тили ва адабиёти кафедраси

28 Август 2023

Пардаева Дилфуза Раимовна


Рус тили ва адабиёти кафедраси мудири,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Телефон: +998 91 227-98-98
Электрон почта: paradise.dil13@gmail.com
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Ҳар куни соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

 

Кафедра тарихи

Рус тили ва адабиёти кафедраси 1996-йилда қуйидаги 4 кафедранинг бирлаштирилиши натижасида ташкил топган:

Рус тилшунослиги кафедраси

Рус ва чет эл адабиёти кафедраси

Рус тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси

Факультетлараро рус тили кафедраси

Асосий вазифалари

5112500 – Ўзга тилли гуруҳларда рус тили

60230100 - Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) бакалавр таълим йўналишлари ва

70230101-Лингвистика (рус тили) магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш

Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриат фанлари:
Тилшуносликка кириш
Aдабиёцҳуносликка кириш 
Фольклор 
Замонавий рус тили 
Рус тили тарихи
Жаҳон адабиёти тарихи 
Рус тили ўқитиш методикаси 
Рус адабиёти ўқитиш методикаси
Тилшунослик асослари 
Рус тили тарихи 
Рус адабиёти тарихи
Рус тилини ўқитишнинг инновацион технологиялари 
Замонавий адабий жараён 
Лингвистик тадқиқот усуллари 
Болалар адабиёти
 Магистратура фанлари:
Қиёсий тилшунослик 
Тилшунослик тарихи 
Рус тили морфонологияси 
Лексикология ва лексикографиянинг замонавий муаммолари
Рус палеографияси
Лингвистик тадқиқот усуллари
Илмий-педагогик иш

Илмий-тадқиқот иши ва магистрлик диссертацияси

Илмий ишлар

Кафедра профессор-ўқитувчилари  томонидан Халқаро, республика ҳамда олий та’лим миқёсидаги журнал ва тўпламларида мунтазам равишда илмий мақолалар чоп эттирилмоқда. 2022-2023 йиллар давомида кафедра а’золари томонидан 1 та монография, 3 та ўқув қўлланма, электрон маʼлумотлар базалари учун олинадиган гувоҳнома ва патентлар 3 та, юқори импакт факторли хорижий журналларда 33 та мақола чоп этилган.  Хорижий журналларда 10 та, ОАК тасарруфидаги илмий журналларда 35 та, Халқаро миқёсда 30 та тезислар Республика миқёсида 5 дан зиёд тезис ва мақолалар чоп эттирилди. 
 2023 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан "Замонавий тилшуносликда маданиятлараро мулоқот" мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Ушбу конференция оффлайн ҳамда онлайн тарзда ташкил этилиб, унда Россия, Қозоғистон, Туркия, давлатларидан, шунингдек, Республикамизнинг етакчи олий та’лим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. 
Кафедра қошида  таҳсил олаётган, магистрлар, иқтидорли талабалар илмий раҳбарлари билан ҳаммуаллифликда доимий равишда мақолалар чоп эттирадилар. 

Тадқиқотчилар

Сўнгги уч йилда кафедра аъзоларидан 3 нафари: Пардаева Д.Р., Буранова Ж.А., Сайдуллаева Р.И “10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ва 10.00.01-Ўзбек тили  ихтисосликлари бўйича PhD диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Ҳозирги пайтда доцентлар Д.Р.Пардаева, Ё.Н. Ҳамраева,PhD Ж.А. Буранова, Р.И. Сайдуллаева  докторлик ва кафедра ўқитувчилари Д.Х.Хамраев, М.Ғ. Хамраева PhD диссертациялари устида иш олиб бормоқдалар.

Ҳамкорлик

Кафедра Россиянинг Белгород давлат миллий-тадқиқот университети, Москва давлат лингвистика университети, Нижний Новгород давлат университети, Туркиянинг Niydе O’mеr Hаlisdеmir  университети шунингдек,  ЎзМУ, ЎзЖТДУ, Низомий номидаги ТДПУ, СамДУ, БухДУ, ТерзДУ, ЖиззахДУ каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ўрта умумтаълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларни амалга ошириб келмоқда. ҚарДУ ҳамда БелДУ ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида кафедра қошида 2018 йилдан “Рус тили ва маданияти маркази” фаолият олиб бормоқда. Халқаро ҳамкорлик доирасида ҚарДУ Рус тили ва адабиёти йўналишининг 1 нафар битирувчиси БелДУда докторантурада, 4 нафари магистратурада таҳсил олмоқдалар.

Кафедра ўқитувчилари

  • Пардаева Дилфуза Раимовна – PhD, доцент, кафедра мудири; 
  • Хамраева Ёрқиной Набижановна - ф.ф.н., доцент; 
  • Мирзаева Клара Темировна - ф.ф.н., доцент;
  • Муратов Баҳодир Муратович - п.ф.н., доцент;
  • Буранова Жамила Алиевна – PhD, доцент в.б.;
  • Сайдуллаева Раъно Ибатовна - PhD, ўқитувчи;
  • Ҳамраев Дилшод Ҳамдамович - катта ўқитувчи;
  • Саидова Зуҳра Худойназаровна - катта ўқитувчи;
  • Юлдашева Лайло Улуғбековна - катта ўқитувчи;
  • Базарова Нодира Шамсийевна - ўқитувчи;
  • Юлдашева Лола Кулдашевна – ўқитувчи;
  • Каримов Болта Паттаевич – ўқитувчи;
  • Муҳаммадиев Шуҳрат Мустафакулович – ўқитувчи;
  • Бердиқулова Гулчеҳра Исроиловна – ўқитувчи;
  • Садинова Дилфуза Умировна – ўқитувчи;
  • Мейлиева Моҳиба Олмуродовна – ўқитувчи;
  • Муродова Хуршида Бахтиёровна – ўқитувчи;
  • Хамраева Малика Ғайрат қизи – ўқитувчи;
  • Саидова Нилуфар Зариповна – ўқитувчи;
  • Ҳамраева Дилафрўз Жўраевна – ўқитувчи