Немис тили ва адабиёти кафедраси

24 май 2023

Маҳмудов Алишер Йўлдошевич


Немис тили ва адабиёти кафедраси мудири,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Телефон: +998 93 422-31-11
Электрон почта: alischer-2473@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Ҳар куни соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

1997 йилдан бошлаб мазкур кафедрада ўқитувчи, катта ўқитувчи, кафедра мудири, Роман-герман филологияси факультетининг декан ўринбосари, 2023 йил май ойидан бошлаб кафедра мудири лавозимларида ишлаб келмоқда.

Кафедра тарихи

1965 йили хорижий тиллардан малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Қарши давлат педагогика институтида инглиз ва немис филологияси йўналишларига талабалар қабул қилина бошланди. Уларга сифатли ва юксак савияда билим бериш, республикамиз жанубида хорижий тиллар ўқитувчиларининг салоҳиятни ошириш мақсадида 1967 йилда Хорижий тиллар кафедрасидан Немис филологияси кафедраси мустақил кафедра сифатида ажралиб чиқди. Кафедрага 1970-1972 йилларда катта ўқитувчи Ш.Абдуназаров, 1973-1975 йилларда катта ўқитувчи Л.Коженкова, 1976-1990 йилларда филология фанлари номзоди, доцент Н.Элмуродов, 1990-2009 йилларда филология фанлари номзоди, доцент Ғ.Хўжаев, 2009-2013 йилларда филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи К.Марқаев, 2014 йилда доцент М.Киямова, 2015-2021 йилларда катта ўқитувчи А.Махмудов, 2021-2022 йилларда доцент К.Марқаев мудирлик қилган. 2023 йилдан бошлаб филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент A.Маҳмудов кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Асосий вазифалари

60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) таълим йўналиши ҳамда 70230101 - Лингвистика (немис тили) мутахассилиги бўйича кадрлар тайёрланади. 

Ўқитиладиган фанлар

  • Тилшунослик
  • Адабиётшунослик
  • Назарий грамматика
  • Лексикология ва стилистика
  • Ўрганилаётган тил тарихи 
  • Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти
  • Тилларни ўқитиш методикаси ва технологиялари
  • Қиёсий типология
  • Таржима назарияси ва амалиёти
  • Тили ўрганилаётган мамлакатлар замонавий адабиёти
  • Ўқиш ва ёзиш амалиёти
  • Оғзаки нутқ амалиёти
  • Тил аспектлари амалиёти 
  • Тил кўникмалари интеграцияси
  • Мустақил таълим кўникмалари
  • Маданиятлараро компетенция
  • Матбуот тили
  • Амалий грамматика
  • Амалий фонетика

Илмий ишлар

Доцент А.Й.Маҳмудовнинг “Г.Э.Лессинг ижодида Шарқ маданияти талқини” номли монографияси ва “Немисча-ўзбекча тематик луғат” номли қўлланмаси, доцент А.Ахмедовнинг «Тил луғат таркибининг янгиланиш жараёнлари лингвистик муаммо сифатида» номли монографияси, «Герман филологиясига кириш» номли ўқув қўлланмаси, «Praktische Phonetiк der deutschen Sprache» ва «Fertigkeiten der selbständigen Arbeit» номли ўқув-услубий қўлланмалари, доцент Н.Маҳмудованинг уч тилли «Sprichwörter, Пословицы, Мақоллар» номли ўқув-услубий қўлланмаси, Ю.Раҳимова ҳаммуаллифлигида яратилган Deutsch kreativ» ўқув-услубий қўлланмаси, Н.Маҳмудова, Д.Муқимоваларнинг «Deutsch für alle»  ўқув-услубий қўлланмаси чоп этилган.

Тадқиқотчилар

Кафедра доценти, (PhD) Маҳмудов Алишер  Йўлдошевич Қарши давлат университети Адабиётшунослик кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Н.Шодмонов илмий маслаҳатчилигида «ХVIII-XIX асрлар олмон адабиётида шарқона толерантлик ва гуманизм мотивлари (Г.Е.Лессинг, Й.В.Гёте ва Ҳ.Ҳайне драмалари қиёси ва таржималари асосида)», Бердимуродов Адҳам Мусурмонович СамДЧТИ профессори, филология фанлари номзоди М.Бегматов илмий раҳбарлигида «Немис ва ўзбек тилларидаги инкор сўзларнинг лингвистик-семантик хусусиятлари», Атамуродова Дилфуза Тоштемировна Қарши давлат университети доценти, филология фанлари доктори Г.Тожиева илмий раҳбарлигида «Немис ва ўзбек тилларида дўст концептининг лингвокультурологик талқини», Хасанов Рамиш Саматович СамДЧТИ профессори, филология фанлари доктори Б.Ризаев илмий раҳбарлигида «Немис тилида перфектли аспектуал вазиятлар ва уларнинг ўзбек тилидаги эквивалентлари» мавзуларида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ҳамкорлик

Кафедра профессор-ўқитувчилари хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Доцент А.Махмудов 2009 йилда Германиянинг Мюгельзее таълим марказида, А.Ахмедов 2011 йилда Берлин Гёте институтида, Н.Маҳмудова 2013 йилда Берлин Гёте институтида, А.Ахмедов 2015 йилда Германиянинг Бремерҳафен Амалий фанлар университетида малака оширган. Кафедра Германия элчихонаси, Германия элчихонаси қошидаги DAAD (Германия академик алмашинув хизмати) ташкилоти, Гёте институти, Ўзбекистон Миллий университети, ЎзДЖТУ, СамДЧТИ, БухДУ билан ҳамкорлик алоқаларини йўлган қўйган. Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) таълим йўналишининг 3 нафар талабаси – Қаҳорова Забаржад, Носирова Зарина ва Суюнов Сардор Германия Федератив Республикаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган DAAD (Deutscher Akademischer Austauschdienst) – Германия академик алмашинув хизматининг "Sommerkurs – 2022" таълим дастури асосида Германиянинг йирик шаҳарларида ёзги ўқув курсларида иштирок этдилар. 

Кафедра ўқитувчилари

  • Махмудов Алишер Йўлдошевич кафедра мудири, доц.
  • Ахмедов  Анвар   Ботирович                        (PhD), доц.
  • Маҳмудова  Нигора  Бахромовна                 (PhD), доц.    
  • Раҳимова  Муйиба  Темировна                 кат.ўқитувчи
  • Раҳимова Юлдуз Ғаниевна                             ўқитувчи
  • Янгибоева Анорхол Қорабоевна                    ўқитувчи
  • Рўзиева  Жулетта  Элмуродовна                     ўқитувчи
  • Эшмуродов Урал Хўжанович                          ўқитувчи
  • Омонов Шухрат Ғаниевич                               ўқитувчи
  • Юлдошев Аброр Шерназар ўғли                    ўқитувчи
  • Искандарова Севара Эралиевна                    ўқитувчи