Психология кафедраси

6 June, 2022

Кафедра мудири:  

Жўраев Баҳром

Телефон: (+99894) 524 34 71

Электрон манзил: bahrom3404@mail.ru

Кафедра тарихи

Қарши Давлат Университети Психология кафедраси 1985-йилдан эътиборан Педагогика-психология кафедраси таркибидан ажралиб чиққан ҳолда алоҳида фаолият кўрсатиб келмоқда. Психология кафедрасини 1985-1990 йиллар доц. Г.Мазетова, 1991-1993 йиллар доц. А.Жабборов, 1994-1998 йиллар доц. Н.Боймуродов, 1999-2015 йил профессор Азим Жабборов, 2015-йилдан 2018 йилгача доц, Х.Каримов, 2018-йилдан 2021-йилгача доц. М.Файзиева, 2022-йил  апрель ойидан хозирги вақтгача (PhD), доцент Б.Жўраев бошқариб келмоқда.

Кафедра мудири психология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), доцент- Жўраев Баҳром

Профессор-Жабборов Азим Мейлиқулович

Доцент - Файзиева Мавлуда Худаяровна

Доцент- Каримов Холмурод Каримович

Доцент- Бекназарова Лола Садиновна

Доцент-Мақсадова Меҳринсо Сайхановна

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), доцент-

Саттарова Гулнора Икрамовна

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), катта ўқитувчи-

Бекова Шамсия Жаббаровна

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), катта ўқитувчи - Файзиев Зоҳиддин Ҳасанбоевич

Катта ўқитувчи- Ёзиев Эркин Саъдуллаевич

Катта ўқитувчи- Эшонқулов Нурбой Оқназарович

Ўқитувчи- Шукурова Дилфуза Рауповна

Ўқитувчи- Исмоилов Норточи Кенжаевич

Ўқитувчи- Абдуназарова Нилуфар Эшпулатовна

Ўқитувчи- Амирқулов Жамшид Ризвонқулович

Ўқитувчи- Жабборов Исмоил Азимович

Ўқитувчи- Ражабова Феруза Позиловна

Ўқитувчи- Исламова Сайёра Садиковна

Ўқитувчи- Эргашева Сайёра Холёровна

Ўқитувчи- Қулатова Света Юлдашевна

Ўқитувчи- Эрназарова  Раъно Юлдашевна

Ўқитувчи- Ўринова Латофат  Шовкатовна

Ўқитувчи- Ишонқулова Гулзода Баҳромовна

Ўқитувчи- Бердиева Гулмира Жураевна

Ўқитувчи- Хусанов Аббос Махмудович

Ўқитувчи- Камилова Мадина Хамиджоновна

 Ўқитувчи- Мамадиёров  Ўлмас Эргашевич

 Ўқитувчи- Турсунқулова Шодия Толиб қизи

 Ўқитувчи- Мустафаева Дилноза Қаюм қизи

        Психология кафедрасида 1993-1994 ўқув йилидан бошлаб “5310200- Психология  таълим йўналишида 2015-йилдан бошлаб “5210200” Психология: (Фаолият турлари йўналиши бўйича), 2018 йилдан 5210203 Амалий психология йўналишлари бўйича  олий маълумотли ва таянч мутахассислик дипломини олиш учун бакалаврлар тайёрланмоқда. Кафедрада вилоятдаги ижтимоий ривожланишда психолог мутахассисларга нисбатан эхтиёжнинг ортиб бораётганлигини назарда тутган холда сиртқи ва иккинчи олий таълим йўналишида хам психолог мутахассислар таёрланиб келинмоқда.

       Шунингдек, 70310901-Психология (фаолият турлари бўйича)  ва Оилавий муносабатлар психологияси йўналишларида магистрлар тахсил олмоқда. Кафедрада илмий тадқиқот ишлари доирасида 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология ихтисослигидан таянч докторантлар тайёрланмоқда.

 Ушбу мутахассислар  Қашқадарё вилоятидаги  умумийтаълим мактабларида психолог, Ички ишлар тизимида вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор-психолог, вилоят хокимлиги, вилоят “Оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш” илмий тадқиқот институтлари ва бошқа  кўплаб ташкилотларда  психолог-кадрлар сифатида фаолият олиб бормоқда.    Психология кафедрасида 29 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатади. Шундан 1 нафар фан доктори, профессор; 4 нафар фан номзоди доцент; 4 нафар психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент, 2 нафар катта ўқитувчи; 18 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатади.

 Кафедрада  “60310900-Амалий психология, ва 5110900-Педагогика-психология йўналишларида қуйидаги фанлар ўқитилади:

 Умумий психология , Этнопсихология ва дин психологияси , Экспериментал психология ва практикум, Психология тарихи, Психологик феноменлар ва услубиёти, Спорт психологияси, Консультатив психология ва психокоррекция, Умумий психодиогностика , Социал психология,  Тараққиёт ва дифференциал  психология, Педагогик психология ва психологияни ўқитиш методикаси ,Тиббиёт психологияси ва психотерапия, Меҳнат ва муҳандислик психологияси, Социал психологик тренинг асослари,Психологик хизмат асослари,  Юридик психологияси , Маънавият психологияси, Оила психологияси, Индивидуал ва гуруҳий консультатция, Хулқи оғишган болалар психологияси  ва бошқа фанлардан

       Кафедрада ўқитиладиган барча фанлар замонавий педогогик технологиялар ва ахборот коммуникацион технологияларига асосланган ҳолда олиб борилади ҳамда  ўқув машғулотларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, электрон ўқув услубий мажмуалари ва модул платформаси учун барча ресурслар яратилган.

         Кейинги 5 йилда кафедрада 4 нафар фалсафа доктори (PhD) диссертасияси тайёрланиб, барчаси муваффақиятли ҳимоя қилинди (Б.Жўраев, Г.Сатторова, З.Файзиев, Ш.Бекова). Кафедра аъзоларидан 3 нафар профессор-ўқитувчилар (М.Файзиева ва Б.Жўраев, З.Файзиев) мустақил изланувчи сифатида фан докторлик (DSc) диссертацияларини тайёрлаб келмоқдалар. Бундан ташқари  кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кенг миқиёсда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан,  кейинги йилларда  кафедра аъзолари томонидан Scopus, хорижнинг нуфузли журналлари ва ОАК рўйхатидаги илмий журналларда 100 га яқин илмий мақолалар чоп эттирилди. Жумладан профессор А.Жабборов. доцент М.Файзиева, доцент М.Мақсадова,  доцент Х.Каримов, доцент Л.Бекназорова, доцент Б.Жўраев,  доц. в/б. З.Файзиев,  психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта ўқитувчи Ш.Бекова, ўқитувчи Ф.Ражабова, Ш.Адилова, И.Жабборов, С.Қулатова, Ж.Амирқулов ва бошқалар томонидан  илмий тадқиқот соҳасидаги ишларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

         Кафедрада профессори А.Жабборов “Ўсмирларда жиноят мотивлари шаклланишининг  психодиагностикаси ва психокоррекцияси”,  доценти М.Файзиева “Шахс психологиясининг ҳимоя механизмлари” номли монографиялари, Э.Ёзиев “Бошқарув психологияси” номли ўқув қўлланмаси, З.Файзиевнинг “Спорт фаолиятида ҳиссий-эмоционал ҳолатларни бошқаришнинг ижтимоий-психологик механизмлари”, Г.Сатторованинг “Ҳиссият ва ирода  психологиси” ҳамда “Иродавий сифатлар  психокоррекцияси”, Х.Каримовнинг “Спорт  психологияси” номли ўқув ва ўқув услубий қўлланмалари жорий йилда нашр эттирилди.

          Кафедра вилоят жамоат ташкилотлари ва ИИБ билан ҳамкорликда кўплаб маънавий-ҳуқуқий тадбирлар ўтказиляпди. Бу тадбирларда жамият учун долзарб ҳисобланган, стресс ҳолатларини олдини олиш ва диагностика қилиш, оилавий муносабатлар психологияси, жамоада ўзини-ўзи бошқариш, бошқарув психологияси  мавзуларда маърузалар, семинар-тренинглар ўтказиб келишмоқда. 

 

            Кафедрада “Ёш психолог” тўгараги фаолият олиб бормоқда (рахбар Э.Ёзиев). Тўгаракда 2-3 курс талабалари жалб этилган бўлиб, улар илмий-тадқиқот йўналишда мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.