![]() |
Диёрова Мухаббат ХуррамовнаАгрокимё ва экология кафедраси мудири,
|
1987-1992 йиллари Тошкент давлат университетини муваффақиятли тугатган. 1992 йил 2-сентабрдан Қарши давлат университети Зоология ва қишлоқ хўжалиги асослари кафедрасига ассистент ўқитувчи бўлиб қабул қилинган. 2003-йил март ойидан Тупроқшунослик кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида, 2018-йил март ойидан биология фанлари бўйича фалсафа доктори, 2020-йил 29-февралдан Aгрокимё ва тупроқшунослик кафедраси мудири, 2021-йил 23-сентабрдан Aгрокимё ва екология кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб бориш билан бирга 2021- йилдан доцент бўлиб меҳнат фаолиятини давом етдириб келмоқда.
Агрокимё ва экология кафедраси 1994 йил май ойида Зоология ва қишлоқ хўжалик асослари кафедраси негизида ташкил этилган. Кафедрада 2 нафар фан доктори профессор ва доцентлар, 8 нафар илмий даражали доцентлар, 2 нафар илмий даражали доцент в.б. 2 нафар катта ўқитувчи, 12 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар. Барча ўқитувчилар магистирлик даражасига эга бўлиб, ўз йўналишлари бўйича самарали илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.
Кафедрада қуйидаги йўналишлар бўйича бакалавр, магистр талабалари ва таянч докторантлар тайёрланади.
60710700-Агрокимё ва агротупроқшунослик (бакалавр)
60710400-Экология ва атроф - муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)(бакалавр)
60811900-Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик (бакалавр)
60811800 –Мева- сабзавотчилик ва узумчилик (бакалавр)
60812000 - Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш (бакалавр)
60810500- Ўсимликлар ҳимояси ва карантини (бакалавр)
70810203-Тупроқшунослик (магистратура)
70520202 -Экология (магистратура)
70811901- Сабзавотчилик ва полизчилик (магистратура)
7081180 - Мевачилик (магистратура)
06.01.06. - “Сабзавотчилик” таянч докторантура
Бакалавр йўналишлари учун
1. Тупроқшунослик
2. Агрокимё
3. Деҳқончилик ва мелиорация
4. Ўсимликшунослик
5. Генитик тупроқшунослик муаммолари
6. Мева ва сабзавотчилик
7. Тупроқ физикаси
8. Тупроқ ва ўсимликни тадқиқ қилиш усуллари
9. Ер кадастри ва тупроқ бонитировкаси асослари
10. Ўсимликларни ҳимоя қилиш
11. Тупроқ кимёси
12. Тупроқ мелиорацияси ва гидрологияси
13. Экология
14. Пахтачиликда агрокимё
15. Қишлоқ хўжалигида агрокимёвий хизмат
16. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси
17. Мелиоратив тупроқшунослик ва тупроқ муҳофазаси
18. Ўғит қўллаш тизими
19. Тупроқшуносликда ГАТ технологияси
20. Умумий энтомология ва ҳашоратлар систематикаси
21. Тупроқшунослик ва агрокимё
22. Иссиқхона мевачилиги
23. Иссиқхонада сабзавот экинларини ҳаётий омилларини бошқариш
24. Ҳимояланган ер полизчилиги
25. Иссиқхоналарда сервис хизмат кўрсатиш
26. Ҳимояланган ер иншоатлари турлари ва тузилиши
27. Иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги
28. Кам тарқалган сабзавот экинларини иссиқхоналарда етиштириш
29. Иссиқхона экинлари селекцияси ва уруғчилиги
30. Мелиоратся ва ер тузиш
31. Иссиқхона экинлари уруғчилиги ва кўчатчилиги
32. Иссиқхона экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш
33. Сабзавотчилик ва полизчилик
34. Ҳимояланган ер сабзавотчилиги
35. Сабзавот экинлари биологияси
36. Мева экинлари биологияси
37. Жахон сабзавотчилиги
38. Резавор мевачилик
39. Мева боғларини ўғитлаш тизими
40. Сабзавот экинлари уруғчилиги
41. Мева экинларини етиштириш технологияси
42. Узум етиштириш технологияси
43. Мевачилик
44. Ток биологияси ва кўчатчилиги
45. Интенсив мевачилик
46. Суптуропик ўсимликлар
47. Узумчилик
48. Узум селекцияси ва апелографияси
49. Кам тарқалган сабзавот экинларини етиштириш технологияси
50. Томорқа сабзавотчилиги
51. Мевачилик ва узумчилик
52. Картошкачилик
53. Сабзавотларни шифобахшлиги
54. Сабзавот экинларини ўғитлаш тизими
55. Генитик тупроқшунослик муаммолари
56. Дунё тупроқлари
57. Биология ва генетика
58. Замонавий иссиқхона қуриш ва уни тупроғини экишга тайёрлаш
59. Иссиқхонада сабзавот экинларини етиштириш
60. Мева экинларини етиштириш технологияси
61. Мева кўчатзори
62. Мева экинлари селекцияси ва навшунослиги
63. Узум селекцияси ва апелографияси
64. Резавор мевачилик
65. Тструс мевалар етиштириш
66. Ноананавий усулда сабзавот экинлари етиштириш
67. Экология асослари
68. Тупроқ ва агроэкология
69. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
70. Ҳозирги замоннинг экологик муаммолари
71. Тупроқ ва агроэкология
72. Иқлим оʻзгариши ва экологик мослашув
73. Гидроэкология ва геоэкология
74. Популяциялар экологияси
75. Инсон экологияси
76. Гарбология ва экотоксикология
77. Тупроқ ва атроф муҳитнинг ифлосланиши
78. Экологик экспертиза
79. Ижтимоий экология
80. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш
81. Экотоксикология
82. Шаҳар ва саноат экологияси
83. Экология ҳуқуқи
84. Биохилма-хиллик ва унинг муҳофазаси
85. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
86. Биоэкология
87. Геоэкология
88. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва муқобил энергитика
89. Экомониторинг ва экоэкспертиза
90. Сув ҳавзаларининг санитар ҳолати
91. Экологик мониторинг
92. Экологик экспертиза
93. Ижтимоий экология
94. Гарбология ва рекуперация
95. Шаҳар ва саноат экологияси
96. Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти
97. Ўзбекистон экосистемалари
Магистратура ихтиссослиги бўйича
1. Махсус фанларни ўқитиш методикаси
2. Тупроқшуносликда илмий- тадқиқот услублари
3. Антропоген тупроқлар
4. Тупроқ мониторинги
5. Рақамли тупроқ хариталашнинг назарий ва амалий асосалри
6. Тупроқларнинг биологик диагностикаси
7. Тупроқ биогеокимёси
8. Илмий-педагогик иш
9. Эрозияга учраган ва бузилган тупроқларни қайта тиклашнинг илмий асоси
10. Экологик менежмент ва аудит
11. Биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш
12. Ўсимликлар экологик анатомияси
13. Экологик хавфлар
14. Атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш стратегияси
15. Глобал иқлим ўзгариши
16. Мева экинлари етиштиришнинг интенсив технологиялари
17. Меваларни сақлаш ва қайта ишлаш технологияси
18. Мевали ўсимликларга шакл бериш
19. Мевачиликнинг замонавий муаммолари
20. Мева экинлар селикцияси ва навшунослиги
21. Сабзавот ва полиз экинлари агротехникаси
22. Сабзавот-полиз экинларининг генафонди
23. Сабзавот ва полиз экинларини етиштиришнинг иннавоцион технологияси
24. Сабзавот ва полиз экинларини етиштиришнинг замонавий муаммолари
25. Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги
Кафедра илмий фаолиятида ҳозирга қадар 6 та дарслик, 14 ўқув қўлланма 12 та монография, 6 та услубий қўлланмалар нашр этилган. Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан Scopus, Web of Science индексацияланган маълумотлар базаларда иккинчи квартилга 1 та (Q2), учунчи квартилга 1 та (Q3) ва 3 та мақола журналларда эълон қилинган конференция материалларида чоп этилган ҳамда ОАК тасаруфидаги халқаро журналларда 112 та, ОАК тасаруфидаги маҳаллий журналларда 502 та Халқаро конференцияларда 112 та республика миқёсида 223 та вилоят ва университет миқёсидаги журналларда ва тўпламларда маърузалар ва мақоллар билан иштирок этиб келишмоқда.
Кафедра қуйидаги йўналишларда илмий тадқиқот олиб боради:
Кафедра қошида ўз илмий фаолиятини олиб бораётган мустақил тадқиқотчи ва таянч докторантлар қуйидагилар
1. Холиқова Сурайё Нарзуллаевна 03.00.13-тупроқшунослик ихтисослиги бўйича “Қўриқ оч тусли бўз тупроқлар хоссаларининг ҳозирги ҳолати ва улардан самарали фойдаланиш йўллари (Қашқадарё вилояти Ғузор массиви мисолида)” илмий раҳбар б.ф.ф.д., доцент М.Х.Диёрова
2. Хушмуродов Жобир Панжиевич “Суғориладиган тупроқларнинг агроэкологик ҳолати, мош ва ловия экинларида оғир металларнинг аккумуляцияси (Нуробод тумани тупроқлари мисолида)” мавзусидаги 06.01.04 – “Агрокимё” ихтисослиги бўйича. Илмий раҳбар Х.Н.Каримов
3.Тошпулатова Сурайё Тулқин қизи 06.01.06-Сабзавотчилик ихтисослиги бўйича “Эртаги картошка ҳосилдорлигининг экин навига, мулчалаш ва экиш муддатига боғлиқлиги (Қашқадарё вилояти мисолида”) Илмий раҳбар қ.х.ф.д., профессор Т.Э.Остонақулов
4.Умирова Дурдона Муқум қизи 06.01.06-Сабзавотчилик ихтисослиги бўйича “Қашқадарё вилояти шароитида ўта эртаги тарвуздан юқори ҳосил олишга мос дурагайларни танлаш ва ўғитлашни такомиллаштириш” Илмий раҳбар қ.х.ф.д., профессор Т.Э.Остонақулов
5.Нуриллаев Илҳам Холбек ўғли 06.01.06-Сабзавотчилик ихтисослиги бўйича “Сабзавот (ширин) маккажўхори нав-дурагайларини эртаги ва такрорий экинлар сифатида ўстирилганда қулай экиш муддатларини белгилаш” Илмий раҳбар қ.х.ф.д., профессор Т.Э.Остонақулов
6. Туйчиев Шухрат Шавкатович 06.01.06-Сабзавотчилик ихтисослиги бўйича “Қашқадарё вилояти шароитида помидор навларини турли ўғитлаш меъйёрлари ва ўстирувчи стимуляторларда ўстиришнинг ўсиш, ривожланиш ва ҳосилдорликка таъсири” Илмий раҳбар қ.х.ф.д., профессор Т.Э.Остонақулов
7. Мейлиева Ҳилола Шухратовна 06.01.06-Сабзавотчилик ихтисослиги бўйича “Асосий ва такрорий экинлар сифатида ўстиришга мос бодринг дурагайларини ажратиш ва уларнинг қулай ўғитлаш меъёрлари, экиш тартиби ва тупроқ қалинлигини белгилаш” (Қашқадарё вилояти мисолида) Илмий раҳбар қ.х.ф.д., профессор Т.Э.Остонақулов
8. Исломов Анвар 06.01.06-Сабзавотчилик ихтисослиги бўйича “Жанубий Қашқадарё ҳудудида етиштиришга мосланувчан ширин қалампир навларини ажратиш ва қулай ўғитлаш ҳамда ўстирувчи моддалар меъёрларини аниқлаш” Илмий раҳбар қ.х.ф.д., профессор Т.Э.Остонақулов
Кафедра Ҳиндистон давлатининг Уттар Прадеш шаҳридаги Амити университети, Ўзбекистон Миллий университети, Фарғона Давлат университети, Қашқадарё вилояти “Агрокимё ҳимоя” АЖ, “Қашқадарё вилоят Агрокимёвий таҳлил маркази” МЧЖ, Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Мелиоратив экспедедсияси, Косон тумани “Олтинкўз” Косон ўсимликларни ҳимоя қилиш хусусий биокорхонаси, “Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти вилоят минтақавий бўлинмаси”, “Сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмий–тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба станцияси” Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик ва узумчилик илмий тадқиқот институти, Жанубий Деҳқончилик илмий тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўқув-услубий, илмий ва илмий ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик ишлари олиб бормоқда.