Байсунов Бабир ХидировичБотаника кафедраси мудири,
|
Байсунов Бабир Хидирович 1971 йил 1 март куни Қашкадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 1994 йилда Қарши давлат университетини тамомлаган. меҳнат фаолиятини 1994 йилдан Қарши давлат университети умумий кимё кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган. Шу пайтгача университет ректори ёрдамчиси, кимё-биология факультети декан муовини, ботаника кафедраси мудир, университет магистратура бўлими бошлиғи, Табиий фанлар факультети декани, университет молия-иқтисод ишлари бўйича проректори, Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2023 йил октябр ойидан ботаника кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда
Кафедра 2018 йилда ташкил этилган. Ташкил этилгандан буён кафедранинг илмий салоҳияти 50 % дан 75 % га кўтарилган. Шу вақт мобайнида кафедранинг 3 нафар аъзоси биология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини, 2 нафар аъзоси доцент илмий унвонини олишга эришган. Кафедра аъзолари томонидан "Ўзбекистон жанубида Lipskya Insignisнинг биоэкологияси" (2020), "Кўкаламзорлаштириш" (2021), “Hibiscus syriacus L. нинг Ўзбекистон шароитига интродукция қилиш натижалари ва истиқболлари” (2022 й), "Интродукция сортов канн в аридную зону" деб номланган монографиялар, "Манзарали ўсимликлар" дарслиги, ".Ўзбекистон шаҳарларини кўкаламзорлаштириш", "Геоботаника.", "Манзарали ўсимликлар" деб номланган ўқув қўлланмалар чоп эттирилган. Кафедра аъзоларининг илмий рахбарлигида 3 нафар иқтидорли талаба турли танловларда ғолиб бўлишган, 2 нафар талаба номдор стипендиант бўлишга муваффақ бўлган.
Ботаника соҳасига оид фанларни сифатли ўтилишини таъминлаш. Фанга доир ўқув, ўқув-услубий ва илмий фаолият билан шуғулланиш. Устоз-шогирд ишларини йўлга қўйиш.
Биология ўқитиш методикаси
Биология тарихи ва методлари
Биологиянинг долзарб муаммолари
Биостатистика
Ботаника
Ботаника ва ўсимликлар физиологияси
Фитоценология
Геоботаника
Интродукция назарияси ва амалиёти
Манзарали ўсимликлар
Ўсимликлар физиологияси
Ўсимликлар географияси
Ўсимликлар интродукцияси
Ўсимликлар цитоэмбриологияси
Ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш физиологияси
Ўсимликларнинг репродуктив биологияси
Ўзбекистоннинг фойдали ўсимликлари
Цитология
Кафедра қуйидаги йўналишларда илмий фаолият олиб боради:
1.Жанубий Ўзбекистон флорасини мажмуали ўрганиш;
2.Экстраарид шароитда маданий флорани интродуцентлар билан бойитиш муаммолари;
3. Интродуцентларнинг янги иқлим шароитида адаптация механизмларини ўрганиш.
Ушбу йўналишлар бўйича кафедрада 1 та халқоро, 1 та респуплика миқёсида илмий амалий конференция, 1 та дарслик, 4 та монография, 5 та ўқув қўлланма, 20 дан ортиқ услубий кўрсатмалар, 50 дан ортиқ маҳаллий ОАК жўрналларида, 30 дан ортиқ хорижий жўрналларда мақолалар чоп этилган
1 Омонов Ойбек Эшмирзаевич - Катта Ўрадарё ҳавзаси флораси
2 Норходжаева Азиза Музафаровна - Қарши шаҳар урбанофлораси.
3 Каттабоева Гулноза Сафаровна - Қарши воҳаси урбанофлорасининг анемофил ўсимликлари палинологияси ва аэропалинологик мониторинги
4 Хўжаев Дилшодбек Тоғаймурот ўғли - Қашқадарё воҳаси шароитига дарахт ва буталар интродукцияси натижалари
5 Бердиев Миртемир Фаҳриддинович - Қашқадарё воасида интродукция қилинган Rosaceae L. оиласи вакилларининг биоэкологик хусусиятлари
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти, Белгород Давлат миллий тадқиқотлар университети, Н.И. Лобаческий номли Нижегород давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Термиз давлат университети
Байсунов Бабир Хидирович
Саматова Шохиста Азаматовна
Бўранова Муҳайё Ораловна
Рахимов Абдухофиз Лутфуллоевич
Насриддинова Мехринисо Рахматуллаевна
Норходжаева Азиза Музафаровна
Каттабоева Гулноза Сафаровна
Хўжаев Дилшодбек Тоғаймурот ўғли