Ойбек Юсупов ТулаевичАхборот хизмати бўлими бошлиғи
Телефон: +998 94 333-09-13Электрон почта: email@domain.comҚабул кунлари: Душанба кунидан Жума кунигача соат 09:00 дан 16:00 гача |
2005-2007 йй. - Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси “Олтин воҳа” радиоси бошловчиси
2006-2010 йй. - Қарши давлат университети талабаси
2007-2009 йй. - Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири
2009-2013 йй. - Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири
2013-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси
2015-2016 йй. - Қарши педагогика коллежи маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари
2017-2017 йй. - Қарши шаҳридаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
2018-2018 йй - Қарши тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси
2018-2023 йй - Қарши давлат университети матбуот котиби
2023 - ҳ.в. - Қарши давлат университети ахборот хизмати бўлими бошлиғи
Қарши давлат университети Ахборот хизмати бўлими (кейинги ўринларда Ахборот хизмати) университет бошқаруви органи марказий аппаратининг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда бевосита унинг ректорига бўйсунади. Ахборот хизмати раҳбари университет ректорининг матбуот котиби – унинг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомига эга. Университетда Ахборот хизмати фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 27 июндаги ПҚ—4366-сон қарори талаблари асосида ташкил этилган. 2023 йил январь ойидан Ахборот хизмати бўлими сифатида қайта шакллантирилди.
Университет раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;
кенг жамоатчиликни университетнинг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;
оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ахборот хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
университетнинг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;
ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;
университетнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
университет фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхонларини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (фото, аудио ва видеоматериаллар, босма маҳсулотлар ва шу кабилар) билан таъминлаш;
университет фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи раҳбариятига ахборот бериш;
университетнинг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.