Йўналиш номи: Физика
Таълим шакли: кундузги
Кредитлар миқдори: 240 кредит, 4 йил
Таълим тили: Ўзбек
Бошланиш даври: Сентябрь
Йўналиш коди: 60530500-Физика
Локацияси: Қарши давлат университети асосий кампус Бино 2
Таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагилардан иборат:
– умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим тизимида физика фанидан дарс бериш;
– таълим тизимида кабинет мудири, методист, муҳандис, катта лаборант, лаборант ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;
– табиий йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларида илмий фаолият;
– ишлаб чиқариш соҳасида физик, муҳандис-тадқиқотчи;
– янги юқори унумли материал ва технологиялар яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда муҳандис, тадқиқотчи ва технолог бўлиб ишлаш;
– таълим жараёни меъёрий ҳужжатлари, педагогик технологияларни ишлаб чиқиш;
– дастурий таъминот, ахборот-коммуникация технологияси соҳасида мутахассис бўлиб ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар.