Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси

13 ноябрь 2023

Шодмонов Нафас Намозович


Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири,
ф.ф.д.профессор
Телефон: +998 97 311 06 26
Электрон почта: nafasxon_620mail.ru.
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Сешанба, Пайшанба кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

Шодмонов Нафас Намозович – филология фанлари доктори, профессор.  2009 йил 3 июлда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги D.067.02.16 рақамли илмий кенгашда “Шоҳиду-л-иқбол”нинг ўзбек бадиий-тарихий насри тараққиётидаги ўрни, манбалари ва матншунослик тадқиқи” мавзусидаги  докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва  филология фанлари доктори илмий даражасини олган. 
Умумий иш стажи – 41,  илмий ва педагогик иш стажи – 41 йил. Қарши давлат университетидаги педагогик иш стажи – 27 йил.

Н.Шодмонов  ўзининг педагогик ва илмий тадқиқот фаолияти давомида жами 120 та иш эълон қилган, шулардан 105 таси илмий мақола, битта дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 6 таси услубий ва илмий-оммабоп нашрлардан иборат. Докторлик диссертацияси ҳимоясидан кейин 70 та  илмий иш, жумладан, илмий журналларда  15 та, тўпламда 20 та илмий мақола ҳамда 2та  монография ва 2 та ўқув қўлланма, 1 та дарслиги Вазирлик тавсияси билан нашр этилган. 

Кафедра тарихи

Университет ташкил этилгандан буён “Адабиётшунослик” номи остида 1964 йилдан мустақил кафедра сифатида  фаолият кўрсатиб келади. Кафедрада профессор ва фан  номзодларидан А.Шерматов, В.Тоҳирзода, А.Қаҳҳоров, Х.Ризаева, О.Икромов,  А.Расулов,  Т.Бозоров, Ф.Эшимов, П.Равшанов, Б.Йўлдошев, Д.Тўраев, Г.Имомовалар узоқ йиллар мудирлик  вазифасида ишлаганлар. Университет ректорининг 2023 йил 17 майдаги буйруғи асосида Адабиётшунослик кафедраси негизида Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси ташкил этилди. 2014 йил 29 майдан  кафедра филология фанлари доктори, профессор Нафас Намозович Шодмонов бошқармоқда. 

Асосий вазифалари

“Ўзбек мумтоз адабиёти” кафедрасида 60230300 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили), 60230300 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (ўзбек тили) йўналишларида бакалаврлар тайёрланади. Ҳозирда кафедрада 3 нафар докторант таҳсил олмоқда.   Кафедра мутахассис бўлиб етишиши кутилаётган бўлажак кадрлар ўрта умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, академик лицейларда ўқитишда иштирок этади ва ОТМлар ҳамда илмий тадқиқот муассасаларида фаолият олиб боради.

Ўқитиладиган фанлар

1. Ўзбек фольклори 

2. Ўзбек адабиёти тарихи                                      

3. Навоийшунослик                                                        

4. Матншунослик                                              

5. Шарқ тиллари (форс, араб тили)                                               

6. Мумтоз форс тили

7. Мумтоз араб тили

8. Хаттотлик  санъати

9. Матншунослик ва адабий манбашунослик асослари 

10. Аруз илми

11. Алишер Навоий асарлари матншунослиги

12. Ўзбек адабиёти

13. Эски ўзбек тили ва ёзуви

14. Тасаввуф ва бадиий ижод

15. Хорижий тил (иккинчи чет тили – араб  тили)                                                    

16. Қўлёзма ва тошбосма китобларни тўплаш ва фонд яратиш методикаси 

17. Форс тили 

18. Араб тили                                                                                         

Илмий ишлар

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг кейинги йиллардаги фаолияти давомида 10 та монография, рисола, ўқув-услубий қўлланма, 10 дан зиёд ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, битта дарслик тайёрланди ва турли мавзулардаги илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди. Жумладан, 2022 – 2023 ўқув йилининг ўзида кафедра профессор-ўқитувчилари муаллифлигида 1 та дарслик, 5 та ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этилди. 

2018 йилдан буён кафедрада университет ҳузурида очилган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ўз фаолиятини юритмоқда. 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин илмий тадқиқотчи ўз диссертацияларини муносиб ҳимоя қилиб, филология фанлари доктори ва филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлдилар. 
2020-2023 йиллар давомида  кафедра аъзоларидан 6 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини, 2 нафари филология фанлари доктори (DSc) илмий ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Натижада кафедра Ўзбекистоннинг етакчи университетлари юқори илмий салоҳиятли кафедралари қаторидан жой олди. Айни пайтда кафедра катта ўқитувчиси Ф.Қиёмов “Луғати чиғатойи ва турки усмоний” асарининг матний тадқиқи”, ўқитувчи Б.Сиддиқов “Алишер Навоий асарларидаги арабий матнлар тадқиқи” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Тадқиқотчилар

Сўнгги йилларда кафедра илмий салоҳиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2020 йилда  кафедра аъзоларидан Р.Файзуллаева, Б.Ризаев, З.Намозова, О.Авазназаров, 2021 йилда Ғ.Шодмонов, М.Райҳонова филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2022 йилда Ш.Нуриддинов филология фанлари доктори (DSc), 2023 йилда У.Абдуллаева филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун ёзилган диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Натижада кафедра Ўзбекистоннинг етакчи университетлари юқори илмий салоҳиятли кафедралари қаторидан жой олди. 2023-2024 ўқув йилида 10.00.02- Ўзбек тили ва адабиёти ва 10.00.10- Матншунослик ва адабий манбашунослик ихтисослиги бўйича (PhD) (таянч докторантура) фаолият юритмоқда. Ҳозирда 3 нафар докторант таҳсил олмоқда. 1. Шодиева  Сурайё 2. Назарова Шохиста 3. Эшдавлатова Азиза

Ҳамкорлик

Кафедра ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, ЎзМУ, ТДШУ, ТДПУ, БухДУ, СамДУ, ТерДУ каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессорлари, филология фанлари доктори Н.Жабборов, филология фанлари доктори У.Жўрақуловлар яқин йилларда кафедрада ўриндошлик асосида фаолият юритдилар. 2022/2023 ўқув йилида эса Туркия Жумҳурияти Карабук давлат университети доценти Саидбек Болтабоев соатбай асосида навоийшунослик фанидан талабаларга сабоқ берди. Шунингдек, кафедранинг хорижий олий таълим муассасалари билан йўлга қўйилган илмий ҳамкорлик натижасида 2023 йилда профессор Нафас Шодмоновнинг “Ali Şir Nevâyî'nin Bedii Tefekkürü” (Алишер Навоийнинг бадиий тафаккури) номли монографияси Туркиянинг Истамбул шаҳридаги “Neyzen Kitap” нашриётида кўп нусхада ва электрон вариантда чоп этилди.

Кафедра ўқитувчилари

1. Шодмонов Нафас Намозович – кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор

2. Эргашев Абдиолим  – ф.ф.д.(DSc), катта ўқитувчи

3. Нуриддинов Шаҳобиддин Бобоёрович – ф.ф.д.(DSc), катта ўқитувчи

4.  Жумаев Рашид Нормуродович – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент

5. Ризаев Бахтиёр Холлиевич – ф.ф.ф.д. (PhD), доцент

6.Шодмонов Ғиёсиддин Нафасович – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

7. Файзуллаева Райхон Абдуллаевна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

8. Райҳонова Муҳайё Муҳаммадиевна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

9. Абдуллаева Умида Абдукадировна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

10. Намозова Зилола  Бозоровна – ф.ф.ф.д. (PhD), катта ўқитувчи

11. Қиёмов Фарҳод Равупович – катта ўқитувчи

12. Сиддиқов Бахтиёр Бўриевич – ўқитувчи