Жумаев Бахром ПанжиевичЖисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи
Телефон: +99891 468 71 17Электрон почта:Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар куни соат 9 00 дан 16 00 гача |
1989-1989 йй. - Ғузор туманидаги Батош хўжалиги ишчиси
1989-1990 йй. - Ғузор туманидаги “Уста” кооперативида уста
1990-1991 йй. - Ғузор туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабнинг тарих фани ўқитувчиси
1991-1996 йй. - Қарши давлат университети талабаси
1996-1998 йй. - Қашқадарё вилояти Статистика бошқармасининг иқтисодчиси
1998-2003 йй. - Қашқадарё вилояти Статистика бошқармасининг хўжалик бўлими бошлиғи
2003-2004 йй. - Қашқадарё вилояти Статистика бошқармасининг умумий бўлим бошлиғи
2004-2005 йй. - Қарши педагогика коллежининг тарих фани ўқитувчиси
2005-2005 йй. - Қарши педагогика коллежининг ўқув бўлими назоратчиси
2005-2007 йй. - Қарши педагогика коллежининг ижтимоий-иқтисодиёт бўлими бошлиғи
2007-2008 йй. - Қарши педагогика коллежининг ўқув бўлими назоратчиси
2008-2015 йй. - Қарши педагогика коллежининг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари
2015-2021 йй. - Қарши педагогика коллежи директори
2021-2021йй. - Қарши давлат университети ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи
2021-2022йй. - Қарши давлат университети Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи
2022-2024йй. -Қарши шаҳар ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси
2024-йил 3-февралдан - ҳ/в Қарши давлат университети Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи
Бўлим тарихи
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлимига 2024-йил 3-февралдан бошлаб ҳозирги кунга қадар Жумаев Баҳром Панжиевич раҳбарлик қилиб келмоқда.
Бўлим фаолиятини ва ходимлар меҳнатини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент фармонлари, фармойишлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқларини, шунингдек, ректор буйруқлари ва топшириқларини факультетлар, кафедралар, бўлимларда, академик лицейда масъул мансабдор шахслар томонидан бажарилишини таъминлашни назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими университетда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этилишини амалга ошиш, шунингдек: Вазирлик ҳайъат қарорлари, буйруқлари, университет Кенгаш қарорлари ва ички буйруқлари университет таркибий бўлинмалари, факультетлар, кафедралар, академик лицейи ҳамда бўлимларда ўқув, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ишлари ва таълим соҳасидаги меёрий хужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ижрони назорат қилиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Эдо.ижро.уз” тизими орқали Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, таълимга оид Республика ҳукумати қарорлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқ, Президент ВЕБ сайти орқали келган мурожаат, йўриқ хат, модемограмма, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва телефонограммаларининг бажарилиши ҳақидаги мониторинг маълумотларини вазирликнинг назорат бошқармасига ва тегишли бошқармаларига ўз муддатида, сифатли тақдим этилишини таъминлаш;
Юқори ташкилотлардан келган барча ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиннг 12.01.1999-йилдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 29- мартдаги № 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш” ҳақидаги қарори билан тасдиқланган йўриқномада белгиланган тартибда кирим қилиниши ва ҳужжатларнинг ҳар бир бандини тўлиқ ижро этилишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун асосида барча турдаги мурожаатларни рўйхатдан ўтказилиши, ректор резолюцияси билан ўз муддатида ижро қилиниши ва юқори ташкилотга ҳамда мурожаат муаллифига жавоб хатларини жўнатилишини назорат қилиш;
Кадрлар тайёрлаш сифати, уларга бўлган эҳтиёж ва меҳнат бозорини ривожлантириш, университет бўйича режалаштирилган барча тадбирларни ҳамда университет моддий-техника базасининг мониторингини олиб бориш;
Университет факультетлари, кафедралари ва бўлимларининг ҳафта давомидаги қилинган ишлари бўйича фаолиятини назорат қилиш ва ректор ҳузуридаги аппарат йиғилишига ҳисобот тайёрлаш ва маълумот бериш;
Профессор-ўқитувчиларга устама ҳақлар тўлаш учун ҳар ўқув йилида уларнинг ўқув-методик, тарбиявий, илмий, фаолиятлари олий таълим муассасасини ривожлантиришга қўшган улуши, шахсий фазилатларини ўрганиб чиқиш ҳамда университет ректорига хулоса тақдим этиш;
Талабаларга стипендиялар тайинланишининг қонунийлигини ва холисоналигини текшириш ва мониторинг олиб бориш;
Талабалар билимини баҳолаш рейтинг тизимини шаффофлигини таъминлаш юзасидан режали текширишлар ўтказиш ва холис ва адолатли баҳоланишини назорат қилиш ҳамда зарур ҳолларда якуний назоратлардан кейин фанлар бўйича қўшимча синовлар ўтказиш;
Факультетларда талабалар давоматини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш;
Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув журналларини белгиланган тартибда юритилишини назорат қилиш;
Профессор ўқитувчиларни тасдиқланган дарс жадвалига асосан дарс ўтишларини таҳлил ва назорат қилиш;
Кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида курс лойи-ҳаси(ишлари)ни, битирув малакавий ишларни ҳамда магистирлик диссертациясини ҳимоя қилиш,давлат аттетацияларининг ўткази-лишини ва барча турдаги назарий ҳамда амалий машғлотларни назорат қилади;
Университет фаолиятини ўрганиш бўйича факультетлар, кафедралар, академик лицей ва бошқа таркибий бўлинмалардан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун керакли ҳужжатларни талаб қилиш ва масалага оид мутахассиларни жалб қилади.
-Амалиётларда талабалар ва амалиёт раҳбарлари иштирокини назорат қилади;
Давлат бошқаруви органлари ва университет ректорининг виртуал қабулхонаси фаолиятини ва уларга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш ҳамда белгиланган тартиб ва муддатларда ижросини назорат қилиш;
Профессор-ўқитувчилар томонидан йиллик шахсий режаларини бажарилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг назорат ва мониторинг бошқармасига белгиланган муддатларда ва шаклларда ҳисоботларни ректор имзоси билан тақдим этиш;
Университетнинг барча профессор-ўқитувчилари ва ходимлари томонидан ижро интизомига ва меҳнат интизомига риоя қилинишини назорат ва мониторингини олиб бориш;
Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
Университет ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.
Жумаев Баҳром Панжиевич
Бўлим бошлиғи
Мирзаева Наргиза Люптиевна
Бош мутахассис
Тошмуродова Зилола Ихтиёр қизи
Инспектор