“Қашқадарё вилояти ҳудудида тарқалган истеъмолбоп, доривор қўзиқоринлар ва уларни сунъий озуқа муҳитларида етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа

10 Август 2024

Лойиҳа раҳбари: доц. Шерқулова Жамила Паяновна

Фан йўналиши: Биотехнология ва Микология

Лойиҳа ҳақида маълумот:

Лойиҳанинг долзарблиги

Ҳозирги кунда аҳолининг сифатли, арзон, турли витамин, оқсил, микро ва - макроелементларга бой озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек, табиий дори - дармон воситаларига бўлган эҳтиёжининг ошиб бориши кузатилмоқда. Бу ўринда истеъмолбоп ва доривор замбуруғлар етиштиришда маҳаллий шароитларга мос, экологик жиҳатдан тоза, кам харажат, илмий асосланган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, юқоридаги эҳтиёжларни қондиришда маълум даражада хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентабрдаги ПҚ-4821-сон “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4901-сон “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорларида “.ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш, доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш белгиланган.

Биринчидан, Қашқадарё вилояти ҳудудида макромитсетлар айниқса истеъмолбоп ва доривор замбуруғларни ўрганиш бўйича режали микологик тадқиқотлар олиб борилмаган.

Иккинчидан, истеъмолбоп ёки доривор бўлишидан қатъий назар замбуруғлар биомассасини етиштиришда уларни соф (оналик) култураларини мавжудлиги, уларни морфо-културуал хусусиятларини ўрганиш, доимий янгилаб туриш муҳим аҳамиятга эга. Бунда асосий эътибор замбуруғларни соф културалари коллекциясини ташкил этишга қаратилиши лозим. Ҳозиргача республикамизда истеъмолбоп ёки истиқболли доривор замбуруғларнинг соф културалари коллекцияси мавжуд эмас.

Учинчидан, замбуруғлар биомассасини етиштириш ва улардан юқори ҳосил олишда маҳаллий шароитдаги арзон субстратлар танлаш ва уларни биологик самарадорлигини илмий асослаш зарур.

Ижрочи ташкилот: Қарши давлат университети

Лойиҳа қиймати: 981 920 000 (тўққиз юз саксон бир миллион тўққиз юз йигирма минг) сўм.