Факультет тарихи
Қарши шаҳрида ташкил этилган ўқитувчилар тайёрлаш институтида 1945-1946-ўқув йилида Тарих-филология бўлими очилган. 1950-йилда мазкур бўлим Тарих-филология факультетига айлантирилган. 1963-йилдан бошлаб тарих ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлаб келинмоқда. 1977-йил сентябрда Тарих-филология факультети таркибидан Тарих факультети ажралиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 30 июндаги ҚарДУнинг структурасини ўзгартириш тўғрисидаги буйруғига асосан “Тарих факультети” номи “Ижтимоий фанлар” факультети деб ўзгартирилган.
2021 йил 23 сентябрдан “Ижтимоий фанлар” номи “Тарих факультети” деб ўзгартирилди.
Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га амал қилган тарзда олиб бормоқда. Факультет фаолияти олий таълим, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълими, умумтаълим муассасалари ҳамда ижтимоий соҳалар учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.
Факультет маъмурияти:
Тарих факультети декани, тарих фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент
Усмонов Муртоз
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00 -17.00 (Душанбадан ташқари)
Телефон: (+99897) 294-22-26
E-mail: murtozusmonov@gmail.com
Ўқув ишлари бўйича декан муовини, тарих фанлари фалсафа доктори (PhD)
Норматов Шерзод Мирзаевич
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00 -17.00 (Душанбадан ташқари)
Телефон: (+99893) 930-79-30
E-mail: normatovsherzod@umail.uz
Ўқув ишлари бўйича декан муовини, тарих фанлари фалсафа доктори (PhD)
Ачилов Анвар Туйчиевич
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00 -17.00 (Душанбадан ташқари)
Телефон: (+99891) 211-64-96
E-mail: anvarochilov1983@gmail.com
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини
Каримов Мансурхон
Қабул вақти: Ҳар куни: 14.00-17.00 (душанба ва шанба кунларидан ташқари)
Телефон: (+99897) 3115659
E-mail: mansurxonkarimov89@gmail.com
Ўқув ишлари бўйича декан муовини, ўқитувчи
Боймуродов Зоҳид Шокирович
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00 -17.00 (душанбадан ташқари)
Телефон: (+998 99) 959-72-57
E-mail: Zohid77@umail.uz
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини, тарих фанлари номзоди, доцент
Раҳмонов Фаҳриддин Шоймардонович
Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00 -17.00 (Душанба ва шанба кунларидан ташқари)
Телефон: (+99891) 563-73-20
E-mail: Fahriddin@umail.uz
Факультет кафедралари:
Ўзбекистон тарихи
Жаҳон тарихи
Миллий ғоя, маънавият асослари
Ижтимоий фанлар
Факультет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди:
60220300-Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича)
6021000-Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш
5120300-Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)
5111600-Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими
5151700-Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш йўналиши
Қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлайди:
70220301-Тарих (йўналишлар ва фаолият тури бўйича)
5А111601-Ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)