![]() |
Очилов Акрам ОдиловичИқтисодиёт кафедраси мудири,
|
1985-1986 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти Қарши филиали катта лаборанти
1986-1987 йй. - Москва гидромелиорация институти стажёр-ўқитувчиси
1988-1991 йй. - Москва гидромелиорация институти аспиранти
1991-1992 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти Қарши филиали гидротехника иншоотлари кафедраси ассистенти
1992-1995 йй. - Қарши аграр-иқтисодиёт институти ассистенти
1995-1997 йй. - Қарши муҳандис-иқтисодиёт институти агротехнология маркази методисти
1997-2001 йй. - Қарши муҳандис-иқтисодиёт институти агроиқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси, гидроинженерия кафедраси доценти
2001-2007 йй. - Қарши муҳандис-иқтисодиёт институти маркетинг хизмати бўлими бошлиғи
2007-2008 йй. - Қарши муҳандис-иқтисодиёт институти иқтисодиёт ва менежмент кафедраси доценти
2008-2009 йй. - Қарши муҳандис-иқтисодиёт институти менежмент кафедраси доценти
2009-2010 йй. - Қарши давлат университети касбий таълим кафедраси доценти, молия-иқтисодиёт ишлари проректори в.б.
2010-2012 йй. - Қарши давлат университети иқтисодиёт назарияси кафедраси доценти, касбий таълим кафедраси доценти
2012-2019 йй. - Қарши давлат университети меҳнат таълими кафедраси доценти
2019-2022 йй. - Қарши давлат университети иқтисодиёт ва сервис кафедраси профессори в.б.
2022-2023 йй. - Қарши давлат университети иқтисодиёт кафедраси профессори
2023 й. - ҳ.в. - Қарши давлат университети иқтисодиёт кафедраси мудири
Кафедра 1967 йилда "Сиёсий иқтисод" номи билан ташкил этилган. 1992 йилда кафедра номи ўзгартирилди: "Иқтисодиёт назарияси" ва 2021 йилда "Иқтисодиёт" 2012-2013 ўқув йилида кафедрага 5231600 – "Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси" бакалавриат таълим йўналиши бўйича талабалар қабул қилинди. 2023-2024 ўқув йилида ушбу таълим йўналиши сиртқи таълим шаклининг сўнгги йили битирувчилари ўқишни тугатдилар. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ушбу бакалавриат таълим йўналиши номи ва коди 60411400 – "Инсон ресурсларини бошқариш" деб ўзгартирилди. Шунингдек, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб кафедрада 60310100 – "Иқтисодиёт" бакалавриат таълим йўналиши кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича бакалаврлар тайёрланмоқда. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб магистрантлар 70411401 – "Инсон ресурсларини бошқариш" мутахассислигига, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб эса 70410102 - "Иқтисодиёт" мутахассислиги бўйича магистратурага ўқишга қабул қилинди. Қишки қабул 2023-2024 ўқув йилида 3 нафар магистрант ўқишни тамомладилар, ҳозирда 2 та йўналишда 8 нафар магистрант таҳсил олмоқда. Кафедрада 08.00.12 - "Минтақавий иқтисодиёт" ва 08.00.13 -"Менежмент" ихтисосликлари бўйича таянч докторантура фаолият юритиб, унда 3 та курсда жами 11 нафар таянч докторантлар таҳсил олмоқдалар. 2023 йилдан ҳозирги пайтгача кафедрани иқтисодиёт фанлари доктори, профессор А.О.Очилов бошқариб келмоқда.
Кафедра олий таълим муассасаси тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, унда бир ёки бир неча турдош фанлар бўйича ўқув, ўқув-услубий, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ҳамда ташкилий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилади.
Бакалавриат бўйича: Аҳоли статистикаси, Барқарор ривожланиш, Бизнес ва тадбиркорлик, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Демографик таҳлил, Демография ва инсон капитали, Етакчиликни ривожлантириш, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, Ижтимоий соҳа иқтисодиёти, Инвестицияларни баҳолаш, Инвестициялар таҳлили, Инновацион иқтисодиёт, Иқтисодий таълимотлар тарихи, Инсон капитали, Инсон тараққиёти, Инсон ресурслари иқтисодиёти, Инсон ресурсларини бошқариш, Инсон ресурсларини стратегик режалаштириш, Иқтисодиёт назарияси, Иқтисодий сиёсат, Иқтисодий хавфсизлик, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Карьерани ривожлантириш, Кичик бизнес ва тадбиркорлик, Корпоратив бошқарув, Микроиқтисодиёт, Микро ва макроиқтисодиёт, Менежмент, Маркетинг, Макроиқтисодиёт, Меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш, Менежмент асослари, Молия, Молия банк ва солиққа тортиш, Меҳнат бозори иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти, Пул ва банклар, Рақамли иқтисодиёт, Солиқлар ва солиққа тортиш, Статистика, Стратегик режалаштириш, Саноат иқтисодиёти, Тадқиқот усуллари ва кўникмалари, Академик кўникмалар ва касбий компетентлик, Тадбиркорлик асослари, Тармоқлар иқтисодиёти, Талантни бошқариш, Эконометрика асослари, Эконометрика, Эконометрикага кириш, Хуфия иқтисодиёт
Магистратура бўйича: Микроиқтисодиёт -2, Макроиқтисодиёт-2, Эконометрика-2, Ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Эмпирик иқтисодиёт, Инновацион менежмент, Инсон ресурсларини стратегик бошқариш, Меҳнат бозори трансформацияси, Демографик таҳлил, Инсон ресурслари аналитикаси, Давлат бошқарувида инсон ресурслари, Инновацион менежмент
Кафедранинг илмий-тадқиқот йўналиши мавзуси: -"Олий таълим муассасалари билан илмий ишлаб чиқариш корхоналари интеграциясини ривожлантириш йўналишлари". Кафедрада 2025-йил 2-3-май кунлари “Яшил энергетика ва иқтисодиёт” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Анжуманда хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, иқтисодиёт, туризм ва маркетинг соҳаси мутахассислари, докторант ва мустақил тадқиқотчилар, магистрант ва талабалар ўзларининг илмий мақола ва маърузалари билан кундузги ва сиртқи бўлимларда иштирок этадилар. Бундан ташқари кафедрада ҳозирги кунда профессор ўқитувчиларнинг Scopus, Web of science каби халқаро базаларда ҳамда ОАК тан олган маҳаллий ҳамда халқаро журналларда 600 дан ортиқ илмий ишлари, шу билан бирга уларнинг 20 га яқин монография, 10 дан ортиқ дарслик, 20 га яқин ўқув-қўлланмалари чоп этилган.
1.Кафедра катта ўқитувчиси Ш.Холлиев - фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун 08.00.04.-"Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти" ихтисослиги бўйича "Қишлоқ хўжалик экинларининг ёввойи аждодларидан фойдаланиш иқтисодий самарадорлигини оширишнинг иқтисодий асослари" мавзусида,
2.Катта ўқитувчи М.Останова- фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун 08.00.10.- "Меҳнат иқтисодиёти. Демография" ихтисослиги бўйича "Иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделига ўтиш шароитида инсон капитали сифатини ошириш истиқболлари" мавзусида;
3.Ўқитувчи Ш.Хайриддинов - фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун 08.00.07. -"Молия, пул муомаласи ва кредит" ихтисослиги бўйича "Бюджет муассасаларида молиявий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш масалалари (Қашқадарё вилояти олий таълим муассасалари мисолида)" мавзусида;
4.2-курс таянч докторант М.Салимов - фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун 08.00.13. -"Менежмент" ихтисослиги бўйича "Давлат ташкилотларида ходимлар карьерасини бошқаруви механизмини такомиллаштириш" мавзусида;
5.2-курс таянч докторант У.Сатторов - фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун 08.00.13. -"Менежмент" ихтисослиги бўйича "Тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойиллари асосида бошқарув сифатини ошириш" мавзусида;
6.2-курс таянч докторанти М.Мусурмонова - фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун 08.00.12. -"Минтақавий иқтисодиёт" ихтисослиги бўйича "минтақа корхоналар фаолиятини молиявий-иқтисодий ривожлантиришнинг эконометрик модели" мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Кафедра илмий-тадқиқот, илмий соҳаларда бир нечта олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, улар қуйидагилардир: 1. Санкт-Петербург политехника университети. 2. Санкт-Петербург давлат университети. 3.Россия иқтисодиёт университети. 4. Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги молия институти. 5. Москва шаҳар педагогика университети. 6. Дон давлат техника университети. 7. Қозон Федерал университети. 8. Беларусь давлат университети. 9. Беларусь миллий техника университети. 10. Бошқирдистон давлат аграр университети. 11. Тува давлат университети. 12. Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 13. Ўзбекистон миллий университети. 14. Самарқанд давлат университети. 15. "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети. 16. Урганч давлат университети. 17. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис университети. 18. Қарши давлат техника университети. 19. Бухоро давлат университети. 20. Бухоро муҳандислик-технология институти. 21. Урганч давлат университети. 22. Қорақалпоқ давлат университети.
Асосий штатдагилар:
Очилов Акрам Одилович - кафедра мудири, и.ф.д., проф.
Қўчқоров Ғайбулла Файзуллаевич - и.ф.н., проф.
Эркаева Гулбаҳор Панжиевна-и.ф.н., проф.
Останов Эгамберди - и.ф.н., доц.
Жўраев Олимжон Нарқулович - PhD., доц.в.б.
Остонова Машҳура Эгамбердиевна -к.ўқит.
Холлиев Шерали Бахтиёрович -к.ўқит.
Хайриддинов Шухрат Ботирович-ўқит.
Ҳазратқулов Шаҳбоз Бобоқул ўғли-ст.ўқит.
Кабилова Шахноза Джўраевна-ст.ўқит.
Раҳмонова Тиллаой Малик қизи-ст.ўқит.
Эшмахматов Улуғбек Эркин ўғли-ст.ўқит.
Яхшиқулова Мохинур Тоҳир қизи-ст.ўқит.
Ғаниев Шахзод Шуҳрат ўғли-ст.ўқит.
Ички ўриндошлар:
Абдиев Алимардон Чоршанбиевич - и.ф.н., доц.
Раимова Муборак Джураевна - доц.в.б.
Бабаева Лола Ибрагимовна - доц.в.б.
Эрназаров Зоҳид Назарович - PhD., доц.
Исматуллаев Жасур Анварович- PhD., доц.в.б.
Азимов Ислом Холмуратович -ст.ўқит.
Тўхтаев Сойиб Сафарович-ст.ўқит.
Ташқи ўриндошлар:
Бўриев Жамшид Парда ўғли-PhD., к.ўқит..
Эргашев Тоҳир Қурбонович- и.ф.н., доц.
Хазратов Сарвар Ибрагимович-ст.ўқит.
Саидов Сухроб Октамович-ст.ўқит.