Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази

5 июль 2023

Гулрухбегим Равшанова Қаҳрамон қизи


Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Телефон: +998 97 229-69-27
Электрон почта: gulrux.ravshanova@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг жуфт кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача

Меҳнат фаолияти

2018-2020 йй - Қарши давлат университети адабиётшунослик кафедраси ўқитувчиси

2020-2022 йй - Қарши давлат университети адабиётшунослик кафедраси катта ўқитувчиси

2022-2023 йй - Қарши давлат университети хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси

2023 й- ҳ.в. - Қарши давлат университети хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи

Бўлим тарихи

2023 йил 6 мартгача университет хотин қизлар кенгаши фаолият юритган. 2023 йил 7 мартдан бошлаб Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази Қарши давлат университети ректорининг 111 Х сонли буйруғига асосан иш бошлади.

Асосий вазифалари

-         талаба-қизларининг ахлоқий ва эстетик маданиятини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;

-         талабалар турар жойларидаги хотин-қизлар ўртасида маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;

-         ТТЖларда талаба-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга йўналтирилган ижодий, касбий, бадиий тўгарак-клублар фаолиятини янада кучайтириш;

-         факультетларда фаолият юритувчи хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш;

-         Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зоʻравонликни аниқлаш юзасидан соʻровномалар оʻтказиш, натижаларини таҳлил қилиш;

-         нотинч оилаларда яшаётган талаба-қизларга алоҳида эътибор қаратиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказилишини таъминлаш;

-      ижарада яшовчи  талаба қизлар холидан хабар олиш, уларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, ижарачи ва хусусий хонадон эгалари билан суҳбатлашиш мақсадида  ижарада яшовчи талабалар манзилларига ташриф буюриш;

-         талаба-қизларда сиёсий маданият асосларини тарбиялаш мақсадида уларда сиёсий онг, сиёсий қадриятлар, сиёсий хулқ-атвор, давлат рамзларига нисбатан муносабатни шакллантириш;