Назаров Мақсуд ГелдиёровичГеография кафедраси мудири,
|
2001-2005 йй. - Қарши давлат университети талабаси
2005-2006 йй. - Касби туманидаги 7-ўрта мактаб ўқитувчиси
2006-2008 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти
2008-2021 йй. - Қарши давлат университети география кафедраси ўқитувчиси
2021 й. - ҳ.в. - Қарши давлат университетининг география кафедраси мудири
География кафедраси 1969-йилда ташкил этилган бўлсада, аслида Ботаника кафедраси таркибида А.Рўзиев (1963), М.Янгибоев (1962), Р.Аҳмедов(1963), И.Тоиров (1964), А.Маматов (1966), А.Нажимов (1966) лар география мутахассислиги бўйича ўқитувчиларни тайёрлашда катта хизмат қилганлар. География кафедрасига ўтган давр мобайнида қуйидаги профессор-ўқитувчилар раҳбарлик қилган: Маматов Абдулла – 1960-75, 1977-78-йиллар; Рўзиев Абдимўмин – 1975-77-йиллар; Янгибоев Маҳмуд – 1978-1989-йиллар; Абдуллаев Суюнь – 1990-94, 1999-2004-йиллар; Калонов Баҳриддин – 1994-98-йиллар; Эрдонов Латиф – 1998-2012-йиллар; Жанкобилов Илҳомиддин – 2012-2015 йиллар; Қурбонов Паҳлавон -2015-2021 йиллар; Назаров Мақсуд - 2021 йилдан ҳозирга қадар.
География кафедраси“5140600-География”, “60530400-География”, “70530201-География (ўрганиш объекти бўйича)” йўналишлари бўйича мутахассис тайёрловчи кафедра ҳисобланади.
• География ўқитиш назарияси ва методикаси
• Умумий табиий география
• Гидрология ва иқлимшунослик
• Иқтисодий ва ижтимоий география
• Геоморфология ва геология асослари
• Топография, картография ва ГИС
• Шаҳарлар географияси ва геоурбанистика
• Тупроқлар географияси
• Материклар ва океанлар табиий географияси
• Ўрта Осиё табиий географияси
• Жаҳон мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий географияси
• Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий географияси
• Ўзбекистон географияси
• Ландшафтшунослик
• Жаҳон географияси
• Аҳоли географияси ва демография асослари
• Қашқадарё географияси
• Геоэкология ва ландшафт экологияси
• Биогеография
• Топонимика
• Ўлкашунослик
• Географиянинг асосий муаммолари
• Туризм ва рекреацион география
• Транспорт, саноат ва қишлоқ хўжалик географияси
Кафедрада 13,75 штат бирлигида 15 нафар профессор-ўқитувчилар ( фан номзоди, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчилар) фаолият олиб боришади. Кафедранинг илмий салоҳияти 60 % ни ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ўзига хос илмий география мактаби сифатида кафедранинг фаолияти қуйидаги икки йўналишда амалга оширилмоқда.
1. Жанубий Ўзбекистон табиатидан фойдаланишнинг географик-экологик жиҳатлари
2.Ўрта мактаб, лицей ва олий ўқув юртларида география таълимини такомиллаштиришнинг илмий-услубий масалалари
Мазкур йўналишлар бўйича кафедра профессор ўқитувчилари томонидан ҳозирга қадар “Рекреацион география” (2015), “Географиядан малакавий ўқув дала амалиёти” (2016), “Умумий ер билимидан лабаратория машғулотлари” (2017), “Материклар ва океанлар табиий географиясидан амалий машғулотлар”(2019), “Жанубий Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари”(2019), “Жанубий Ўзбекистон қишлоқ хўжалик географияси”(2020), “Қашқадарё ҳавзасининг антропоген ландшафтлари ва уларнинг геоэкологик ҳолати” (2020), “Географияда масала ва машқлар”(2020), “Иқтисодий ва ижтимоий географиядан мавзулаштирилган тестлар тўплами”(2020), “Қашқадарё вилояти топонимлари”(2021), “Жаҳон мамлакатлари номларининг географик ва топонимик асослари”(2021), “Материклар ва океанлар табиий географиясидан амалий машғулотлар”(2021), “Умумий гидрология фанидан амалий машғулотлар”(2021), “Қашқадарё вилояти табиий географиясидан амалий машғулотлар”(2022), Жаҳон географияси (Ўрта осиё табиий географияси) (2024), Туризм географияси (2024), Тупроқлар географияси (2024), Жаҳон хўжалиги географияси (2024), Мамлакатшунослик (2024), Топография (2025), Топография, картография ва ГАТ (2025) каби илмий, илмий методик, илмий оммабоп ва ўқув, ўқув услубий қўлланма ва дарсликлар нашр этилди. 2024 йил 25-26-октябрь кунлари Қарши давлат университети География ва агрономия факультети География кафедраси томонидан “Замонавий географияда инновацион ғоялар: Рақамли иқтисодиёт ва ГИС технологиялар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Кафедра ўқитувчилари Муртазаев Баҳром "Қашқадарё вилоят баландлик минтақаларининг тизимли- структуравий таҳлили, Муродова Дилафрўз "Қашқадарё вилояти аҳолиси ўсиши ва жойланишининг асосий хусусиятлари" мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Кафедра томонидан ҳозирги вақтда Россиянинг Олтой давлат университети, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Самарқанд давлат университети, Бухоро давлат университети ва бошқа республика олий таълим муассасалари билан мунтазам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорлик доирасида кафедрада профессорлар А.Абдулқосимов, Э.Ю.Сафаров, С.Б.Аббосов, М.Т.Миракмалов, доцентлар Қ.Ярашов, Н.Алимқулов, М.Назаров, Х.Тошевлар, Ош давлат унверситети профессори А.Г.Низамиев, Олтой давлат университети доценти Й.П. Крупочкиннинг маърузалари доимий равишда ташкил этилади. Улар “5110500-География ўқитиш методикаси” “5110500-География ва иқтисодий билим асослари”, “5140600-География” йўналиши талабаларига ҳамда, “70530402-География (ўрганиш объекти бўйича)” магистрларига маърузалар ўқиб, магистрлик диссертация ишларига раҳбарлик қиладилар
•Назаров Мақсуд Гелдиёрович
• Абдуллаев Суюнь Исматович
• Эрдонов Латиф Нуралиевич
• Усмонова Рохатжон Усмоновна
• Қурбонов Пахлавон Рустамович
• Эшбоев Бекзод Тожиевич
• Жумаев Хайрулла Ҳайитович
• Муртазаев Бахром Чориевич
• Муқумова Ҳуснора Эргашевна
• Муродова Дилафрўз Суннатовна
• Бердиқулова Муҳайё Тоштемировна
• Навотова Дилноза Ибрагимовна
• Боймуродов Сами Мамурович
• Хушмуродов Фаррух Мирзомуродович
• Сафаров Исоқ Бозор ўғли