Яшил энергетика ва яшил иқтисодиёт бўйича 1 халқаро илмий анжуман ГЕЕ – 2025

3 Март 2025

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАъЛИМ, ФАН ВА ИННОВAЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги “2025 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 490 сон буйруғига мувофиқ, 2025 йил 2-3 май кунлари Қарши давлат университетида Иқтисодиёт ҳамда Саноат муҳандислиги кафедралари томонидан “Яшил энергетика ва яшил иқтисодиёт” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Илмий-амалий анжуман йўналишлари:

1-   Шўба: Яшил иқтисодиёт;

2-   Шўба: Рақамли трансформaция;

3-   Шўба: Қайта тикланадиган энергия манбалари;

4-   Шўба: Инновaцион технологиялар;

5-   Шўба: Янги материалларни яратиш.

Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

-       IMRAD услубида ёзилиши;

-       Манба сифатида ҳар бир ҳавола тўлиқ кўрсатилиши;

-       Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ички манбалар тартиб рақамига кўра [1], [2], [3] шаклида ёки матн ости иқтибоси шаклида берилиши ва ҳаққонийлиги таъминланиши;

-       Муаллиф исм-шарифи, илмий даража, иш жойи ёки ОТМ номи тўлиқ кўрсатилиши;

-       Муаллиф фотосурати юқори сифатли ва расмий кўринишда бўлиши;

-       Алоқа маълумотларида муаллифнинг телефон рақами келтирилиши;

-       Муаллиф бепул ORCID кодини (електирон почтаси орқали orcid.org сайти) рўйхатдан ўтиб олиш ва кўрсатиши керак.

Тезислар 3-5 бетгача, мақолалар эса 5-10 бетгача бўлиши керак.

Анжуман материаллари тўплами университет электрон манзилига жойлаштирилади ва мақола муаллифларига юборилади.

Материалларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 1 апрелга қадар.

Конференцияни ўтказиш кунлари: 2025 йил 2-3 май.

Анжуманда бевосита ва масофадан иштирок этиш мумкин.

Конференция материаллари тўплами муаллифлар маблағлари ҳисобидан ОАК рўйхатидаги  “Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot” (https://yashil-iqtisodiyot-taraqqiyot.uz/journal/index.php/GED/about) электрон журналида ва конференция материаллари тўпламида чоп этилади. Ҳар бир мақола ва тезис учун тўлов 200 000 (икки юз минг) сўмни ташкил этади.

Тўлов учун пластик карта рақами: 4195 2500 7100 4608 (Муратов Аъзам)

Тўлов мақола қабул қилингандан сўнг амалга оширилади. Масофадан қатнашганларга электрон тўплам бепул юборилади.

Сараланган мақолалар Scopus базасидаги журналларга чоп этилади. Бунинг учун мақола антиплагиат дастурида ва Scopus журнали таҳририяти томонидан текширилади (қўшимча тўлов талаб қилинмайди). 

            ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:

180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Қарши давлат университети.

Анжуман ташкилотчиси: Қарши давлат университети

Мақолаларни қуйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин:

Телеграм рақам:  +998931558882 (Муратов Аъзам)
Емаил: icgee@qarshidu.uz

Маълумот учун рақамлар:
+998909879238 А.Очилов, +998905170536 С.Утайев,  +998979500620 Н.Фармонов,

Анжуман ҳақидаги маълумотлар билан https://icgee.qarshidu.uz/ сайти орқали танишишингиз мумкин.