Алгебра ва геометрия кафедраси

3 Март 2025

Имомов Аъзам Абдурахимович


Алгебра ва геометрия кафедраси мудири,
Физика-математика фанлари доктори (DSc)
Телефон: +998 91 257-04-44
Электрон почта: imomov.aa@qarshidu.uz
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Душанба-Жума кунлари соат 14:00 дан 16:00 гача

Меҳнат фаолияти

Имомов Аъзам Абдурахимович ‒ Математик, эҳтимоллар назарияси соҳасидаги олим, физика-математика фанлари доктори. Илмий тадқиқотлари Марков тасодифий тармоқланувчи жараёнлари замонавий моделларининг асимптотик структураси ҳамда регуляр ўзгарувчи функцияларнинг стохастик анализдаги татбиқлари бўйича тадқиқотлар олиб боради. Мазкур йўналишларда унинг 100 дан ортиқ илмий ишлари, шу жумладан 23 та иши Скопус базасидаги журналларда чоп этилган. 
2019 йилдан буён Қарши давлат университети “Алгебра ва геометрия” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Кафедра тарихи

“Математик анализ” кафедраси 1982 йилда ташкил этилиб, унда ф.-м.ф.н. Э.Эшдавлатов мудирлик вазифасини бажара бошлади. 

1988 йилда 1992 йилгача  “Математик анализ” кафедрасида доцент Н.Дилмуродов мудирлик қилган. 1992 йилда ушбу кафедра мудирлиги лавозимида доцент Ж.Тошев ишлаган. Шу йили кафедра учга бўлиниб, “Математик анализ”, “Алгебра ва геометрия” ҳамда “Дифференциал тенгламалар” кафедралари ташкил этилган. “Математик анализ” кафедрасига доцент Ж.Тошев, “Алгебра ва геометрия” кафедрасига доцент С.Узоқов, “Дифференциал тенгламалар” кафедрасига доцент Ж.Оромов мудирлик қилган. 

1995 йилда “Математик анализ” ва “Дифференциал тенгламалар” кафедралари бирлаштирилиб, “Математик анализ”  кафедраси деб номланди. Бу кафедрага 1998 йилгача доцент Ж.Тошев мудирлик қилди. 

1998 йилдан 2001 йилгача “Математик анализ” кафедрасига доцент Ж.Оромов мудирлик қилди. 2001 йил кафедра мудири лавозимига доцент Э.Эшдавлатов тайинланди. 

2005 йилда “Математик анализ” ва “Алгебра ва геометрия” кафедралар бирлаштирилди ва “Математик анализ ва алгебра” кафедраси ташкил этилган. Кафедрага доцент Н.Шарипов мудирлик қила бошлаган. 

2010–2014 йилларда “Математик анализ ва алгебра” кафедраси мудири лавозимга ф.-м.ф.н. А.Имомов фаолият кўрсатган. Ўша даврда кафедрада Россия, Украина, Германия, Венгрия, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Испания ва Малайзия давлатлари университет ва илмий марказлари билан илмий ва таълим соҳасида мунтазам алоқалар давом этган. Бу ҳамкорликлар доирасида кафедра аъзолари Венгрия, Россия, Украина, Буюк Британия давлатларида қисқа муддатли сафарларда бўлишган. 

Кафедрамиз илмий ҳамкорликлардан ташқари Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури доирасида ҳам муайян натижаларга эришган. Хусусан, 2011–2013 йилларда А.Имомов Буюк Британия, Литва, Греция ва Ўзбекистон университетлари ҳамкорлигидаги “Энҳанcэмент оф Қуалитй Ассуранcэ Сйстем тҳроугҳ профессионал девелопмент оф аcадемиc леадерс” лойиҳасининг Қарши ДУ бўйича координатори бўлган. Кафедра ташаббуси билан 2013 йилда университетда “Таълим сифатини таъминлаш маркази” ташкил этилган.

2014-йил “Математик анализ ва алгебра” ва “Умумий математика” кафедралари бирлаштирилди ва “Математика” кафедраси ташкил этилди. 2014-йил сентябридан 2018-йил 1-ноябргача ушбу кафедрада мудир лавозимида ф-м.ф.н. Э. Алиқулов ишлади.

2018-йил 1-ноябрдан “Математика” кафедраси негизида “Математик анализ ва дифференциал тенгламалар” кафедраси ҳамда “Алгебра ва геометрия” кафедралари ташкил этилди. 

2018-йил 1-ноябрдан “Алгебра ва геометрия” кафедраси мудири вазифасини ф-м.ф.н. А. Имомов бажариб келмоқда. 

Кафедра қошида “Математика ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари” номли илмий семинар фаолият кўрсатади.

Асосий вазифалари

Университет ва кафедра Низомининг аниқ бажарилишини таъминлаш; кафедра тўғрисидаги Низомга мувофиқ бўлимга юкланган вазифаларнинг бажарилишини ва вазифаларига эришишни таъминлаш; амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқарма фаолиятини бошқариш ва бошқариш; Кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича кафедра фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда кафедрани ривожлантириш бўйича истиқболли режанинг амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан ўқув ва илмий ишланмалар, услубий ва моддий-техник таъминлаш ҳамда кафедрада кадрлар заҳирасини ташкил этиш масалалари. Дарсликлар, ўқув ва ўқув-методик қўлланмалар бўйича хулосалар тузилишини таъминлаш. Кафедранинг ўқув қўлланмалари, кўргазмали қуроллари ва ўқув-методик қўлланмаларини тайёрлаш борасидаги ишларни ташкил этиш ва бевосита иштирок этиш; Кафедранинг ўқув режалари ва фанлари бўйича, факультет ва университетнинг бошқа кафедраларининг ўқув режалари бўйича хулосалар тайёрлаш; Кафедра иш режаларини ва кафедра профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режаларини факультет деканига (институт директорига) тасдиқлаш учун тақдим этиш; Кафедрада ўқув жараёнини ташкил этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, замонавий фан ва техника талабларини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар тайёрлаш сифатини доимий равишда ошириш; Кафедра ходимлари томонидан талабаларнинг муваффақиятини доимий назорат қилиш ва оралиқ аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом, университетда ўқув жараёнини ташкил этишни тартибга солувчи бошқа маҳаллий ҳужжатларнинг аниқ бажарилишини ташкил этиш; Аттестациядан ўтказиш учун зарур бўлган “Кафедра илмий-тадқиқот ишлари” бўлимидаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш; Ўқув ва касбий дастурлар, ўқув режалари, малака ошириш курслари дастурларини яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича ишларда иштирок этиш; Кафедра фанлари бўйича ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, ишчи ўқув дастурлари давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш; Белгиланган талаблар асосида оралиқ аттестациядан ўтказиш, ўзлаштиришнинг доимий мониторинги, талабаларни якуний аттестациядан ўтказилишини таъминлаш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва кафедра мажлисларида ҳисобот бериш; Курс ва диплом ишлари билан танишиш, ўқитиш ва ишлаб чиқариш ҳамда бошқа турдаги ишлар устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўқитиладиган фанлар

Бакалавриатура йўналишларида ўқитиладиган фанлар рўйхати: 

Эҳтимоллар назаряси ва математик статистика

Алгебра

Аналитик геометрия

Дифференциал геометрия ва топология

Математика ўқитиш методикаси

Дискрет математика ва математик мантиқ

Математика тарихи

Чизиқли алгебра ва аналитик геометрия

Амалий математика

Олий математика

Магистратура йўналишларида ўқитиладиган фанлар рўйхати:

Гомологиялар назарияси

Тасодифий миқдорлар учун лимит теоремалар

Тармоқланувчи тасодифий жараёнлар

Регуляр ўзгарувчи функциялар

Илмий ишлар

2022-2023 йиллар давомида кафедра аъзолари томонидан Scopus, Web of Science базаларида 11 та мақола, 4 та ўқув қўлланма, чоп этилди. Халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексацияланган журналларда 25дан ортиқ, ОАК тасарруфидаги илмий журналларда 10 дан ортиқ чоп эттирилди. 2022 йил октябрь ойида Томск Давлат университети билан ҳамкорликда «Информационные Технологии и Математическое Моделирование» (ИТММ – 2022) халқаро конференция ташкил этилди. 

Тадқиқотчилар

Кафедрада 2022 йилдан буён 01.01.05-«Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика» ихтисослиги бўйича таянч докторантура фаолият юритмоқда. Ҳозирда 1 нафар докторант таҳсил олмоқда.

Ҳамкорлик

Кaфедрa Томск Дaвлaт университети, Тбилиси Дaвлaт университети, Озaрбaйжон Миллий фaнлaр aкaдемияси бошқaрув тизимлaри институти, Сибир Федерaл университети, Новосибирск Дaвлaт университети, Қозон Федерaл университетлaри, Республикaмиздaги ФA Мaтемaтикa институте вa етaкчи ОТМлaрининг кaфедрaлaри билaн ҳaмкорлик aлоқaлaрини ўрнaтгaн.

Кафедра ўқитувчилари

Имомов Аъзам Абдурахимович - кафедра мудири, физика-математика фанлари доктори, доцент

Шарапова Муҳаббат Араповна - профессор

Абдураҳмонов Абдумўмин - педагогика фанлари номзоди, профессор в.б.

Шодиев Саъдулла Юсупович - доцент

Абдирахмонова Раъно Эшқобиловна - катта ўқитувчи

Окбаева Нилуфар Ураковна - в.б доцент

Жўраева Муҳайё Неъматиллаева - катта ўқитувчи

Тухтаев Эркин Эгамбердиевич - ўқитувчи

Мейлиев Аброр Хўжаназарович - ўқитувчи

Темиров Шерали Ўрол ўғли - ўқитувчи

Хуррамов Ойбек Шермамат ўғли - ўқитувчи

Иброхимова Ёрқиной Эркин қизи - ўқитувчи

Саидов Сардор Сохиб ўғли - ўқитувчи

Рўзибоева Оқила Шоназар қизи - ўқитувчи

Холмонов Жахонгир Жобир ўғли - ўқитувчи

Ўралова Моҳинур Файзулла қизи - ўқитувчи