Лингвистика кафедраси

3 Март 2025
 

Жураев Нурбек Джуманазарович


Лингвистика  кафедраси мудири, катта ўқитувчи

Телефон: +99891 453 63 63

Электрон почта: 
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Чоршанба, Пайшанба, Жума кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

2010-2014 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг филология йўналиши бўйича бакалавр даражасини олган. 2014-2016 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг лингвистика йўналиши бўйича магистр даражасини олган. 2016-2022 йилларда  Қарши Давлат университетининг Инглиз тили ва адабиёти кафедрасида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2022-2025 йилларда  Инглиз тили ва адабиёти кафедрасида катта ўқитувчи, 2025 йил феврал ойидан Лингвистика кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатмоқда. 2016 йилдан ҳозиргача Британия Кенгашининг “English for Academics”,  “English for Teachers”  ҳамда “Professional Development” дастурларида Қашқадарё вилоятидан тренер сифатида фаолият юритмоқда.

Кафедра тарихи

1965-йили хорижий тиллардан малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Қарши давлат педагогика институтида инглиз ва немис филологияси йўналишларига талабалар қабул қилина бошланди. Уларга сифатли ва юксак савияда билим бериш, республикамиз жанубида хорижий тиллар ўқитувчиларининг салоҳиятни ошириш мақсадида 1967 йилда Чет тиллари (инглиз ва немис тиллари) кафедраси ташкил топди. 1967-1992 йиллар давомида кафедрани филология фанлари номзоди, доцент Баходир Самадов бошқарган. 1992-йилдан Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ташкил топган ва кафедрани филология фанлари номзоди, доцент Бобоназар Ўралов, 1993-1995-йилларда филология фанлари номзоди, доцент Йўлдош Темиров устозлар бошқарган. 1995-2013-йиллар давомида Инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири этиб филология фанлари номзоди, доцент Қиёмов Рўзи Элбобоевич тайинланди. Кейинчалик ушбу кафедрани филология фанлари номзоди, доцент С. Эгамбердиев, филология фанлари номзоди А. Алиқулов, А. Назаров, П. Қурбонов, 2018-йилдан Инглиз тили ва адабиёти кафедрасидан Лингвистика кафедраси ажралиб чиқди ва филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) М. Даниева кафедра мудири этиб тайинланди. 2020-2025 йилларда PhD, доцент М.К.Омонова мазкур кафедра мудири лавозимида ишлаган. 2025 йил феврал ойидан Н.Д.Жураев мазкур кафедра мудири лавозимида фаолият юритмоқда.

Асосий вазифалари

60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналиши ҳамда

2024-йил сентябр ойида ЭНҚА – Олий таълим сифатини таъминлаш бўйича Европа ассоциацияси аъзолигига эга “ИААР” мустақил аккредитация ва рейтинг агентлиги ташқи эксперт комиссияси Қарши давлат университетининг 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим фаолияти сифати ва самарадорлигини жаҳон стандартлари ва мезонларига мувофиқлигини баҳолади.

70230101 - Лингвистика (инглиз тили) мутахассилиги бўйича кадрлар тайёрланади.

10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича докторантура фаолиятини олиб боради.

Ўқитиладиган фанлар

Тилшунослик
Адабиётшунослик
Назарий грамматика
Лексикология ва стилистика
Ўрганилаётган тил тарихи 
Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти
Тилларни ўқитиш методикаси ва технологиялари
Қиёсий типология
Таржима назарияси ва амалиёти
Тили ўрганилаётган мамлакатлар замонавий адабиёти
Тил аспектлари амалиёти 
Тил кўникмалари интеграцияси
Мустақил таълим кўникмалари
Маданиятлараро компетенция
Матбуот тили

Илмий ишлар

Кафедра мудири Н.Жураевнинг “Reading Time”, доцент М.Омонованинг "Improve your English through phrasal verbs", "Theoretical Phonetics"; катта ўқитувчилар: Г.Тураеванинг "Theoretical Grammar"; G.Ergashevaning "English countrystudy"; Р.Некбоеванинг "Comparative typology"; Н. Амирқулованинг "Lexicology",  Б.Латиповнинг “Paractical English Grammar”, У.Муҳторованинг “The Practise of  reading and  writing ”, С.Шодихоновнинг “История и культура стран первого иностранного языка”, О.Отамуродованинг “Language teaching methods and educational technologies” ўқув қўлланмалари,  бир қанча монографиялар нашр этилган.

Тадқиқотчилар

Кафедра мудири Н.Жураев Тошкент амалий фанлар университети профессори Менглиев Бахтиёр Раджабович раҳбарлигида “ Инглиз ва ўзбек тилларидаги “тил” мавзувий гуруҳига кирувчи мақолларнинг семантик, лингвостатистик ва лингвомаънавий типологияси”, М.Омонова МДЛУ профессори Шевелева Евгения Олеговна раҳбарлигида "Лингвокультурологические особенности полимодальности рекламного дискурса" (DsC) , Г.Тураева ҚарДУ доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори А. Ахмедов раҳбарлигида "Таълимга оид неологизмларнинг лексик-семантик ва деривацион хусусиятлари", Г. Эргашева СамДЧТИ профессори Ш. Сафаров раҳбарлигида "Предложние сочетания в позитсии предикатива и их синтактико-семантический анализ" , Р.Некбоева Қарши давлат университети филология фанлари номзоди, доцент О.Ўринова раҳбарлигида "Инглиз ва ўзбек тиллари мақолларида фитоним компонентли сўзларнинг семантик хусусиятлари", Н. Амирқулова НДУ филология фанлари доктори, доцент Қ. Д. Тўхтаева раҳбарлигида "Фразеологизмлар таркибидаги қўшма сўзларнинг когнитив-семантик хусусиятлари", М. Номозова ТДСМУ  филология фанлари доктори, профессор И.Йўлдошев раҳбарлигида "Ўзбек тилидаги инглизча ўзлашмаларнинг лингвистик тадқиқи" мавзусида (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Ҳамкорлик

БелДУ, МДЛУ (Россия Федерацияси), ЎзДЖТУ, ЎзМУ, СамДЧТИ, БухДУ, ФарДУ, АндДЧТИ, НамДЧТИ

Кафедра ўқитувчилари

  • ·    Жураев Нурбек Джуманазарович, кафедра мудири, катта ўқитувчи
  • Омонова Махфурат Келдияровна, PhD, доцент
  • Жуманов Вайдулла Ибодуллаевич, катта ўқитувчи, ф.ф.ф.д.(PhD)
  • Шукурова Замира Шодиевна, катта ўқитувчи
  • Эргашева  Гулноз Алимовна, катта ўқитувчи
  •  Тўраева Гўзал Хурсандовна, катта ўқитувчи
  • Ғайбуллоева Малохат Пулотовна, катта ўқитувчи
  • Номозова Марғуба Аллоновна, катта ўқитувчи
  • Мавланова Наргиза Тураевна, ўқитувчи
  • Иркаев Жасур Абдураҳимович, ўқитувчи
  • Мухторова Умидахон, ўқитувчи
  • Латипов Бобур Баҳром ўғли, ўқитувчи
  • Отамуродова Орзугул Мусаевна, ўқитувчи
  • Тохирова Дилнавоз, ўқитувчи
  • Авазов Хамза Панжиевич, ўқитувчи
  • Зокирова Севара Обидовна, ўқитувчи
  • Очилова Ҳабиба Акрамовна, ўқитувчи
  • Пардаева Маҳлиё, ўқитувчи
  • Зокирова Дилсора Зоҳиддин қизи, ўқитувчи
  • Хидирова Нилуфар Абдиахатовна, ўқитувчи
  • Рузиев Қодир, ўқитувчи
  • Ходжаёров Малик, ўқитувчи
  • Отаниёзова Муҳаббат, ўқитувчи