Таянч докторантура учун керакли ҳужжатлар рўйхати

30 Август 2024

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

Ариза.

Қисқача биографик маълумотнома.

Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).

Олий таълим муассасаси магистратура дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси.

Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (диссертасия тадқиқоти асосини ташкил этиши мумкин бўлган камида битта илмий мақола ва иккита тезис чоп этилган бўлиши лозим).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса).

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи В1 ёки Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 14 июлдаги 211-сонли буйруғи билан тасдиқланган рўйхат бўйича).