Устувор йўналишлар

28 Август 2024

Университетда маънавий-маърифий ишлар фаолиятининг устувор йўналишлари қўйидагилардан иборат:

эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали талаба-ёшлар онгида соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш;

оила, ва маҳаллалар билан таълим-тарбия соҳасида узвий ҳамкорликни таъминлаш;

тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш;

университетда эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

талаба-ёшларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш;

маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш;

ёшларимиз онгига салбий таъсир этувчи, уларни ғоявий жиҳатдан қарам этишга йўналтирилган ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб бориш ҳамда иродали, фидойи, ватанпарвар ва ўз мустақил фикрига эга авлодни тарбиялаш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш;

давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ёшлар онгига сингдириш;

ёшлар ўртасида миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.

Саҳифалар

Маданий-маърифий фаолият
Маънавият рукни
Устувор йўналишлар